Дунё бўйича буғдой нархида жадал пасайиш кузатилди
Буғдой нархи тушишига Россия ва Украина ўртасида уруш хавфининг камайиши сабаб бўлган.

Дунё бўйича буғдой нархлари тез суръатларда пасайиб бормоқда. Бу ҳақда «СовЭкон» таҳлилий маркази мониторинг натижаларига таяниб «Интерфакс» хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 январь куни Чикаго фонд биржасида буғдой котировкалари 3,2 фоизга қулаган, бу 2021 йилнинг декабрь ойидан бери энг кучли кунлик пасайишдир. Қора денгиз буғдойи (оқсил 12,5 фоиз) учун биржа котировкалари ойнинг энг юқори кўрсаткичлари билан солиштирганда 5 фоизга тушиб, бир тонна учун 315 долларни ташкил этган.
Мутахассисларнинг фикрича, бунга асосий сабаб савдогарларнинг Россия ва Ғарб ўртасидаги Украина билан яқин вақтгача жаҳон ғалла бозорини қиздириб келган можаронинг тинч йўл билан ҳал қилинишига ишонишидир. Мумкин бўлган ҳарбий можаро Қора денгиздан етказиб беришда узилишларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар дипломатик тараққиёт фонида камаймоқда, дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, «СовЭкон» жорий қишлоқ хўжалиги йили (2021 йил июль–2022 йил июнь) учун Россия буғдой экспорти бўйича янги прогнозини тақдим этган. Декабрь-февраль ойларида юқори экспорт кўрсаткичлари шароитида у 0,2 миллион тоннага кўтарилиб, 34,3 миллион тоннага етган.
Мутахассислар, шунингдек, Россияда буғдойнинг ўртача нархи 225 рублга кўтарилиб, 3-навли буғдойнинг бир тоннаси учун 15 минг 200 рубль ва 4-навли буғдойнинг бир тоннаси учун 15 минг 175 рублгача (ҚҚСсиз Россиянинг EXW Эвропа қисми). Котировкалар сўнгги ҳафталарда рублнинг кескин заифлашиши ва портларда харид нархларининг ошиши билан қўллаб-қувватланган.
«Ўтган ҳафталарда рублнинг заифлашиши ва жаҳон бозорининг мустаҳкамланишини асосан буғдойнинг ички нархлари қайтариб олди. Кейинги ўсиш салоҳияти чекланган кўринади ва бозорнинг чўкиши хавфи ортиб бормоқда», дейилади ҳисоботда.
Аввалроқ Дунё бўйлаб озиқ-овқат нархлари 2022 йилда ҳам ошишда давом этиши хабар қилинганди.






