Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Дунё бўйича яхта савдоси 2021 йил деярли икки бараварга ошди

Яхта нархлари 2020 йил COVID-19 пайдо бўлиши сабабли арзон бўлган.

Дунё бўйича яхта савдоси 2021 йил деярли икки бараварга ошди
Фото: «charterworld.com»

Яхта бозорида 2021 йил 262 та люкс маҳсулот умумий қиймати 4,06 миллиард еврога сотилиб, 2020 йилга нисбатан деярли икки бараварга ошди. Бу ҳақда яхталар бозорини таҳлил қилувчи The Superyacht Agency тадқиқотига таяниб Forbes хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил сўнгги йилларда яхта қурувчилар ва брокерлар учун энг муваффақиятли бўлган. Сотилган қайиқлар сони кўп йиллик максимал даражага етган ва уларнинг умумий қиймати 2020 йилдаги кўрсаткичдан деярли икки баравар ошган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2021 йил савдолар сони бўйича ҳам, уларнинг умумий қиймати бўйича ҳам узоқ муддатли максимал қийматни кўрсатган. 2020 йилга нисбатан сотувлар 46 тага ошган. Таҳлилчилар буни 2021 йили ковидга қарши чекловлар унчалик қаттиқ бўлмагани билан боғламоқда.

Қайд этилишича, тўртинчи чорак сотувлар бўйича энг муваффақиятли бўлган, ўшанда 78 та яхта сотилган. Энг самарали ой эса июнь ойи бўлиб, брокерлар умумий қиймати 456 миллион евро бўлган 26 та суперяхтани сотишга муваффақ бўлган.

Тадқиқотда, биринчи навбатда, сотиш умумий қийматининг ошиши қайд этилган. Агар 2021 йилда «фақат» 46 тага кўп яхта сотилган бўлса, транзакцияларнинг умумий қиймати 2,27 миллиард евродан 4,06 миллиард еврогача — деярли икки баравар кўпайган.

Шунингдек, 2020 йилда сотишнинг арзонлиги COVID-19 нинг пайдо бўлиши ва ундан келиб чиқадиган ноаниқлик билан боғлиқ. 2021 йилда яхтанинг нархи ўртача 15,6 миллион еврони ташкил этган, бир йил аввал эса 10,5 миллион евро эди.

«COVID-19 энди яхта нархига таъсир қилмаяпти, энди сиз ажойиб суперяхтани арзонга сотиб ололмайсиз», — дея таъкидлайди Burgess бош директори Жонатан Беккет.

Яхталар бозори мутахассислари 2022 йилда сотувлар кучли бўлишини кутмоқда. Бироқ, улар энг кўп талабга эга ўлчамлар ва брендлар орасида сифатли таклифлар йўқлиги сабабли яхта нархининг эҳтимолий ўзгариши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Хабарга кўра, 2021 йилда сотилган энг қиммат яхталар орасида Microsoft асосчиси Жоди Алленнинг 126 метрли Octopus яхтаси ҳам бор. Қайиқнинг сўнгги нархи 235 миллион еврони ташкил қилган. Америкалик режиссёр Стивен Спилбергнинг 86 метрли Man of Steel яхтаси деярли икки баравар арзонга сотилган.

Аллен яхтани канадалик пўлат қуйиш соҳаси миллиардери Барри Зекельманга 131 миллион еврога сотган. Россиялик миллиардер Роман Абрамович 2021 йил бошида 145 метрли Solaris’ни олган, яхта бизнесменга 250—300 миллион еврога тушган бўлиши мумкин.

Аввалроқ 2021 йилда сотилган 10 та энг қиммат супер яхта ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда