Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 13:35 · 20.01.2022

«Эндиликда сериалларнинг сони эмас, сифатига эътибор берилади» — Фирдавс Абдухолиқов миллий сериаллар ҳақида

Фирдавс Абдухолиқов муҳокамаларга сабаб бўлган сериалга ҳам тўхталди.

«Эндиликда сериалларнинг сони эмас, сифатига эътибор берилади» — Фирдавс Абдухолиқов миллий сериаллар ҳақида
Фото: Фирдавс Абдухолиқов

Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов миллий сериаллар ҳақида гапирди.

«Бугунги кунда барча телеканалларда миллий сериалларнинг сони кўпайганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Тан олиш лозимки, айни пайтда нодавлат телеканаллари эфирига узатилаётган миллий сериалларнинг бадиий ва ғоявий мазмуни талаб даражасида эмаслиги кўзга ташланмоқда. Бир қатор сериаллар сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда томошабинлар томонидан танқидий муҳокама этилгани фикримизнинг яққол далилидир.

Сериал жанр сифатида энди-энди оммалашиб бормоқда. Телеижодкорларимизда бу борада зарур тажриба ва кўникмалар ҳали тугал шаклланмаган десак, муболаға бўлмайди. Бунинг учун эса вақт, маблағ ва малакали кадрлар зарур. Шу боис соҳага Ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича салмоқли қадамлар қўйилди», — дейди Абдухолиқов.

Унинг таъкидлашича, 2021 йилда Кинематография агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида телеканаллар билан ҳамкорликда шифокорларнинг заҳматли фаолиятига бағишланган «Нажоткорлар» («Зўр ТВ») ҳамда «Орзулар палатаси» («Севимли ТВ»), маҳалла ҳаёти ва тадбиркорлик мавзусидаги «Қодирхон» («Менинг юртим»), шунингдек, «Маҳалла», «Тузоқ», «Дард» ва «Алвидо болалик» сингари бошқа бир қатор сериаллар суратга олинди ва олинмоқда. 

Шу билан бир қаторда давлат буюртмаси асосида суратга олинган «Беҳбудий», «Саид ва Саида», «Авлоний», «Қўқон шамоли», «Сумбул» сингари ўнга яқин бадиий фильмларнинг сериал версиясини ҳам яратиб, барча телеканалларга бепул тақдим этилди. Лекин шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини сезмоқдамиз, дейди у.

«Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ‘Севимли’ телеканалида намойиш этилаётган ‘Сабрия’ сериали ҳақиқатдан ҳам бадиий ва мазмунан саёз . Бу режиссёрнинг дастлабки ишларидан бири эканлигига қарамасдан телеканал Бадиий кенгаши зарур даражада ўз таклиф, тавсия ва амалий ёрдам бермаганлиги маълум бўлди.

Жамоатчилик ва телетомошабинларнинг бу сериалга нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларини телеканали таъсисчилари ва ижодий жамоаси албатта инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор», — дейди Абдухолиқов.

Унинг таъкидлашича, нодавлат телеканаллари эфирида узатилаётган ва томошабинлар томонидан танқид қилинаётган сериалларнинг асосий қисми хусусий продакшн студиялари томонидан ишлаб чиқилган. 

«Келгусида мазкур студиялар билан ҳамкорликда ишлашимиз, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмасдан, аммо, суратга олинаётган кино маҳсулотларини бадиий ва ғоявий мазмунини баҳолайдиган махсус консултатив Бадиий кенгаш ташкил этиш зарурати яққол кўзга ташланди. Ушбу тавсиявий ҳарактерга эга Кенгашга кино санъати соҳасидаги малакали, етук ва профессионал мутахассислар жалб этилишини таклиф қиламан.

Ҳозирда кузатилаётган камчиликларни олдини олиш учун, биз бу жараёнда барча телеканаллар ва хусусий продакшн студиялар билан миллий сериаллар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш, эндиликда сон эмас сериаллар сифатига алоҳида эътибор қаратамиз.

Энг муҳими, халқимизнинг маънавий эҳтиёжларини қондирадиган, бадиий мазмуни юқори, ғоявий жиҳатдан миллий манфаатларимизга жавоб берадиган сериалларни тайёрлаш бўйича махсус дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, Ҳукуматимизга киритиш асосий вазифамиз ҳисобланади», — дейди у.

Аввалроқ Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссия аъзоси Саида Мирзиёева «Севимли» телеканалидаги ахлоқсиз саҳналар ҳақида фикр билдирганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди