Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:20 · 06.02.2022

Энг бой миллиардерлар рўйхатидан тушиб қолган Цукерберг, иши судга оширилган Фирдавс Абдухолиқов ва энг кўп маош таклиф қилинаётган ишлар — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Энг бой миллиардерлар рўйхатидан тушиб қолган Цукерберг, иши судга оширилган Фирдавс Абдухолиқов ва энг кўп маош таклиф қилинаётган ишлар — ҳафталик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (31 январь–6 февраль) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Энг бой миллиардерлар рўйхатидан тушиб қолган Цукерберг

Марк Цукерберг Meta акциялари қулаши туфайли дунёнинг энг бой 10 нафар кишиси рўйхатидан чиқди.

Маълум қилинишича, Meta (собиқ Facebook) асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги 27,1 миллиард долларга (23,67 фоизга) камайди. Унинг умумий бойлиги 87,4 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Қайд этилишича, Meta асосчиси энди Forbes талқинига кўра дунёдаги энг бадавлат бизнесменлар ўнталигидан чиққан. Цукерберг рўйхатнинг 12-қаторини эгаллаб турибди.

Ҳисобот эълон қилиниши чоғида Meta акцияларининг пасайиши туфайли Цукерберг капиталининг бир қисмини йўқотган. 2 февралдаги кенгайтирилган савдолар чоғида компания қоғозлари 23 фоизга қисқарган. Meta тўртинчи чоракда Facebook’нинг фаол фойдаланувчилари сони нафақат ўсмагани, балки аввалги уч ойга нисбатан ҳам камайгани ҳақида берган хабари инвесторларнинг ҳафсаласини пир қилган.

Бундан ташқари, компания чораклик даромади кутилганидан паст бўлганини маълум қилган. Meta’дан кейин Pinterest (деярли 10 фоиз), Snap (18 фоиздан ортиқ) ва Twitter (тахминан 8 фоиз) акциялари пасайишни бошлаган.

Савдо платформаси маълумотларига кўра, 3 февралдаги савдолар давомида Meta акциялари пасайишда давом этган ва 25,46 фоизга қисқариб, 240,78 доллардан сотилган.

Маълумотларга кўра, капиталнинг бу қисқариши тарихдаги бир кун ичида бойликнинг энг катта пасайиши бўлган. Январь ойида дунёнинг энг бадавлат одами Илон Маск Tesla акциялари тушиб кетиши туфайли 24,5 миллиард доллар йўқотганди.

Иши судга оширилган Фирдавс Абдухолиқов

Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим этган ҳужжатлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилган.

Маъмурий иш белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун 25 январь куни жиноят ишлари бўйича судга юборилган. Бош прокуратура расмийси Абдухолиқовга МЖтКнинг айнан қайси моддаси қўлланганини очиқламади.

Айни вақтда ОАВда мазкур ҳолатда Абдухолиқовга нисбатан МЖтКнинг 175-8-моддаси (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) бўйича иш қўзғатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Кейинроқ ушбу хабарлар Олий суди вакили томонидан тасдиқланди.

Мазкур модданинг 4-қисмига кўра, давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (5,4 миллиондан 8,1 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Энг кўп маош таклиф қилинаётган ишлар

Дунё, хусусан, Ўзбекистон бўйича ҳам ишсизлик асосий муаммо бўлиб қолмоқда. «HeadHunter Ўзбекистон» Kommers.uz’га Ўзбекистонда энг кўп маош таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди.

Компания: OFFIS LUXTECH

Лавозим: Java дастурчиси

Иш ҳақи миқдори: 1000 дан 4 минг долларгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: TASTY POINT «Gosht Group» МЧЖ

Лавозим:Ресторан менежери

Иш ҳақи миқдори: 2 минг доллар (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: Cambridge Learning Centre ўқув маркази

Лавозим:Инглиз тили ўқитувчиси / IELTS Instructor General English Teacher

Иш ҳақи миқдори: 13 миллион сўмдан 19 миллион 500 минг сўмгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: INTER NATION SCHOOL МЧЖ

Лавозим: Инглиз тили ўқитувчиси (IELTS/ ESL Teacher)

Иш ҳақи миқдори: 13 миллион сўмдан 18 миллион 500 минг сўмгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: «ЗУМЛИОН КАЗАХСТАН» МЧШ

Лавозим: Махсус техника бўйича минтақавий савдо менежери

Иш ҳақи миқдори: 1200 дан 1500 долларгача (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: INSANE TECH МЧЖ

Лавозим: UX/UI дизайнери

Иш ҳақи миқдори: 600 дан 2000 долларгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: Merit education МЧЖ

Лавозим: Директор

Иш ҳақи миқдори: 10 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: INSANE TECH МЧЖ

Лавозим: Python backend дастурчиси (Middle/Senior)

Иш ҳақи миқдори: 500 дан 1500 долларгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: Premium trade group МЧЖ

Лавозим: Электроника дўконлари тармоғи менежери

Иш ҳақи миқдори: 10 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: DGM Shipping

Лавозим: Сотувлар бўйича менежер

Иш ҳақи миқдори: 500 дан 1000 долларгача (даромад солиғисиз)

АҚШнинг тарихий максимумга етган давлат қарзи

АҚШ давлат қарзининг умумий миқдори январь ойи охирида 30,01 триллион долларни ташкил этди.

Маълум қилинишича, сўнгги икки йил ичида АҚШ давлат қарзи иқтисодиётни коронавирус пандемияси туфайли юзага келган чўкишдан халос бўлишга ёрдам берадиган турли рағбатлантириш дастурлари учун фаол қарз олиш ҳисобига 7 триллион долларга ўсган.

«Бу ҳайратланарли рақам, чинакам ташвиш уйғотади. Бу ҳақиқатан ҳам муҳим мақсадлар учун қарз олиш натижасидир. Биринчи навбатда, COVID-19 пандемиясини енгиш учун, бундан ташқари биргина сабабга кўра — сиёсатчиларнинг ҳисоб-китобларни тўлашни истамаслиги учун кўп триллионлаб доллар қарз олди», деган Жавобгарлик федерал бюджети қўмитаси раҳбари Майа МакГинеас.

Қайд этилишича, 2021 йил сентябрда якунланган молиявий йилда АҚШ федерал бюджети тақчиллиги 2,8 триллион долларни ёки АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 12,4 фоизини ташкил этган. Икки йил аввал, яъни пандемиядан олдин дефицит ЯИМнинг 4,7 фоизини ташкил қилганди.

Назарбоевнинг номзодлар орасидан йўқолиб қолган куёви

Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредер «Газпром» директорлар кенгашига номзод сифатида илгари сурилди.

Маълум қилинишича, компания томонидан тасдиқланган номзодлар рўйхатида Kazenergy ассоциацияси раиси Тимур Кулибаев, Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви йўқ. Ўтган ҳафтада у ҳукумат томонидан компания директорлар кенгашига номзод сифатида кўрсатилганди.

Губкин номидаги Россия Давлат университети ректори Виктор Мартинов, Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ректори Владимир Мау, «Газпромбанк» бош директори Андрей Акимов, Россия Президентининг махсус вакили Виктор Зубков, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер ва бош вазир ўринбосари Александр Новак ҳам кенгаш аъзолигига номзод сифатида кўрсатилган. 30 июнь куни Санкт-Петербургда «Газпром» акциядорлари йиғилиши бўлиб ўтади.

Январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликларни бостириш ортидан Назарбоев оиласининг кўплаб аъзолари ва оилага алоқадор амалдорлар ишдан бўшатилганди.

Тимур Кулибаев собиқ Президентнинг ўртанча қизи Динара билан турмуш қурган. 17 январь куни у «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари лавозимини тарк этди.

Apple’дан янги iPhone

Apple март ойида бюджетли iPhone’нинг янги версияси ва 5G’ни қўллаб-қувватлайдиган янгиланган iPad Air’ни тақдим этиши мумкин.

Маълум қилинишича, Apple март ойи бошида янги бюджетли iPhone ва 5G’ни қўллаб-қувватлайдиган янгиланган iPad’ни тақдим этишни режалаштирмоқда. Компания 8 март куни ёки шу санага яқин онлайн тақдимот ўтказиш ҳақида ўйлаяпти. Apple вакили компаниянинг режалари ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.

Янги смартфон икки йил ичидаги бюджетли iPhone SE моделининг биринчи янгиланиши бўлади. Унга 5G тармоқларидан фойдаланиш имконияти, яхшиланган камера ва тезлаштирилган процессор қўшилади. Аммо дизайн 2020 йил апрель ойида тақдим этилган версияга ўхшаш бўлади. iPhone SE’нинг биринчи версияси 2016 йилда чиқарилган.

Янги планшет тезроқ процессор ва 5G’ни қўллаб-қувватлайдиган iPad Air’нинг янгиланиши бўлади. iPad Air’ни биринчи версияси 2013 йил октябрь ойида пайдо бўлган ва ўшандан бери бир неча марта, жумладан 2021 йилда янгиланган.

Вафот этган миллиардер «кумуш қирол»

Мексикалик миллиардер, «кумуш қирол» Альберто Байерес 90 ёшида вафот этди.

«Мексикалик машҳур тадбиркор Альберто Байереснинг вафотидан афсусдаман. Унинг оиласи ва дўстларига самимий ҳамдардлик билдираман», — деб ёзди Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард Twitter’да. Ўлим сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Альберто Байерес 1931 йилда Мехико шаҳрида туғилган. У бизнесни отаси Рауль Байересдан (1967 йилда вафот этган) мерос қилиб олди. Отаси унга ўндан ортиқ компанияларни, жумладан Cuauhtémoc Moctezuma пиво заводи ва Peñoles тоғ-кон компаниясини қолдирган.

Кейинчалик пиво заводи Нидерландиянинг Heineken компанияси томонидан сотиб олинди. 

Бизнесменни «Мексика қироли Мидас» ва «кумуш қирол» деб аташади. У «Фреснильо» кумуш конига ва Мексикадаги энг йирик олтин конларига эгалик қилади.

Олдиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда