Германияда 2023 йилда инфляция 7 фоизни ташкил қилади
Мамлакат молия вазири Кристиан Линднер 2023 йилда мамлакатда инфляция даражаси 7 фоиз даражасида бўлишини айтган. 2024 йилга келиб инфляция яна пасайишни бошлаши ва 2 фоизни ташкил қилишини маълум қилган

Германияда инфляция 2022 йил юқори бўлиб қолади, лекин 2023 йилда пасаяди. Бу прогнозни Германия молия вазири Кристиан Линднер якшанба куни Bild’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз ишонамизки, 2023 йилда бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил этади, аммо 2024 йилда бу кўрсаткич пасаяди. Мақсад 2 фоиз бўлиб қолмоқда. Бу ЭCБ учун ҳам, ҳукумат учун ҳам устувор вазифа бўлиши керак. Юқори инфляция иқтисодиётимиз пойдеворини силкитади», – деди у.
Сўнгги сўровларга кўра, Германия аҳолисининг 63 фоизи биринчи навбатда инфляциядан хавотирга тушган.
Расмий маълумотларга кўра, Германияда ноябрь ойида инфляция йиллик ҳисобда 10 фоизни ташкил этди. Октябрь ойида бу кўрсаткич 10,4 фоизни ташкил этди, бу Германия қайта бирлашганидан бери рекорддир. Сентябр ойида инфляция 10 фоиз, августда 7,9 фоиз даражасида эди. Бунга энергия нархининг ошиши сезиларли даражада таъсир қилади.






