Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:30 · 30.01.2023

«Ҳамма ишдан бўшатилди». Google ва Microsoft каби йирик компаниялар нега ходимларни ишдан бўшатмоқда ва бу нималарга олиб келади?

Microsoft, Amazon, Google каби йирик компаниялар ўн минглаб ходимлари билан «хайрлашмоқда» ва кўп ҳолатларда уларни бир куннинг ўзида ишдан олди. Маълумотларга кўра, январь ойининг бошидан бери компаниялар 60 минг ходимни ишдан бўшатган. 2022 йилда эса умумий ишдан олинган ходимлар сони 150 минг нафарни ташкил этди

«Ҳамма ишдан бўшатилди». Google ва Microsoft каби йирик компаниялар нега ходимларни ишдан бўшатмоқда ва бу нималарга олиб келади?
Фото: Forbes

АҚШда 2021 йилда ходимлар ташаббуси билан кузатилган «буюк ишдан бўшаш» иқтисодий инқироз шароитида оммавий ишдан бўшатишга алмаштирилди. Оқибатда Google, Amazon, Microsoft ва шу каби йирик компаниялар минглаб ҳатто юз минглаб ходимларини ишдан бўшатишга мажбур бўлмоқда.

Йирик корпорациялар ходимларини оммавий ишдан бўшатиш ҳақида эълон қилди. Унга кўра, Amazon 18 мингдан ортиқ кишини, Google 12 минг кишини, Microsoft эса 10 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Meta ва Илон Маск бошчилигида 2022 йили ходимларидан қутула бошлаган Twitter ҳам штатларини қисқартирмоқда. Бундан ташқари, Spotify, Salesforce, Wayfair ва бошқалар ҳам одамларни оммавий равишда ишдан бўшатмоқда.

Forbes маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойи бошидан бери АҚШнинг йирик компаниялари 60 мингга яқин мутахассисни ишдан олган. Технологик компаниялардаги ишдан бўшатишларни кузатувчи Layoffs.fyi хизмати ҳам тахминан шундай кўрсаткични қайд этган. Шу билан бирга, Американинг йирик компаниялари, турли ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йил давомида 125 000 дан 150 000 гача ходимларни ишдан бўшатган. Deepwater Asset Management компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Жин Мюнстернинг таъкидлашича, ишдан бўшатилган ходимлар сони яна ошиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Big Tech мутахассисларининг 15 фоиздан дан 20 фоизгачаси кейинги олти ой ичида ишини йўқотиши мумкин.

Почта ва талонларни блоклаш: Google ходимлари қандай ишдан бўшатилди?

Google ходимлари компания қандай қилиб ишдан бўшатилиши керак бўлганларни танлаганини тушунмаяпти ва LinkedIn ижтимоий тармоғида ўзларининг кутилмаганда ишдан бўшатилганини қандай билиб қолгани ҳақидаги ҳикоялар билан бўлишмоқда. Кимдир эрта тонгда офисга келиб, компаниядаги 17 ярим йиллик фаолиятидан сўнг унинг талонлари энди ишламай қолганини, кимдир уйдан почтага киришга ҳаракат қилганини, лекин «пароль» борлигини кўриб, ҳайрон бўлганини ва барча Google иловалари кетма-кет ўчирилаётганини ёзади. Собиқ Google муҳандиси Стивен Лин ўзининг шахсий почтасига ишдан бўшатилгани тўғрисида хат олганини айтди ва бу хабар номаълум кишидан келганини таъкидлади.

Худди шундай воқеани корпорациянинг яна бир собиқ ходими Ашиш Калси ҳам тасвирлаб берган. Унинг сўзларига кўра, нафақат ўзи, балки у билан бирга ишлаган рафиқаси ҳам истеъфога чиқиш тўғрисида хат олган. Компанияда 11 ярим йил ишлаган Калси: «Ишдан бўшаганимизни билганимизда, ишонмай бир-биримизга қарадик. Бу пайтда икки ёшли қизимиз оиласига нима бўлганидан хабари йўқ ҳолда, тинчгина ухлаб ётган эди», деб эслайди. Собиқ Google ходимлари орасида янги келганлар ҳам, компанияда, тахминан, 20 йил ишлаганлар ҳам бор. The Wall Street Journal манбаларига кўра, ишдан бўшатишлар ҳатто вице-президент лавозимидаги ходимларга ҳам таъсир қилган. Twitter ходимлари ҳам худди шундай тарзда ишдан бўшатилганидан хабар топди. Яъни уларнинг корпоратив почтаси ва бошқа хизматлари шунчаки ишламай қолган.

Ишдан бўшатилганлар учун ишни йўқотиш нафақат даромаднинг тўсатдан йўқолишини, балки бошқа қийинчиликларни ҳам келтириб чиқаради. Масалан, баъзилар қонуний иммиграция мақомини йўқотиши мумкин. Google оммавий ишдан бўшатиш ҳақидаги хабаридан сўнг компания раҳбарининг барча ходимларга юборган хатини эълон қилди. Мурожаатда у АҚШда ходимлар камида 60 кун давомида маош олиши, шунингдек, ўтган йил учун ишдан бўшатиш нафақаси ва бонуслар олишини айтади. Бундан ташқари, компания ишдан бўшатилган ходимларга олти ойлик тиббий ёрдам, ишга жойлашиш ва иммиграция ёрдамини ваъда қилмоқда. АҚШдан ташқарида ишлайдиган ходимлар «маҳаллий қоидаларга мувофиқ» ёрдам олади. Amazon бош директори ҳам ўз мактубида Google каби бўшатилган ходимларни ишдан бўшатиш нафақаси, тиббий суғурта ва ишга жойлаштиришда ёрдам беришга ваъда берди. Microsoft ҳам худди шундай чораларни эълон қилди.

«Масалан, Огайо штатида ходимни тушунтиришсиз ва нафақа тўламасдан атиги бир кун ишдан бўшатишга рухсат берувчи қонун бор. Аммо бу қонун ҳам тескари йўналишда ишлайди. Ҳар қандай даражадаги ходим, шунингдек, ҳеч қандай тушунтиришсиз, бир кун чиқиб кетиши мумкин: компьютерини ёпади ва ҳатто лойиҳани ҳеч кимга ўтказмайди. Шу билан бирга, корхоналарда касаба уюшмалари мавжуд бўлиб, ходим иш топган пайтда касаба уюшмасидан қандайдир тарзда унинг манфаатларини ҳимоя қилишни сўраши ва шартномада уни қандай ишдан бўшатишини кўрсатиши мумкин. Аммо бундай ҳикоялар кўпинча баъзи ноёб ходимлар, C даражали ходимлар учун қўлланилади, бу, албатта, универсал қоида эмас. Таъкидлаш керак, АҚШнинг қаттиқ меҳнат қонунлари фонида технологик компаниялар ходимлари ‘етарлича ишдан бўшатилган’», — дейди AiHub халқаро агентлиги асосчиси ва бош директори Женя Хасис.

Мутахассислар ишдан бўшатишнинг инсон омилисиз ёндашувини танқид қилиб, бу обрў-эътиборга жиддий хавф туғдиришини ва компанияда қолган мутахассисларни руҳий тушкунликка туширишини таҳмин қилди. Бу, шунингдек, ишдан бўшатиш тўлови каби яхши қарорлар билан муаммоларни ҳал қилишга уринишларга путур етказади, дейди Onward HR бош директори Сара Родехорст CNN’га берган интервьюсида. Шунингдек, у ишдан бўшаган ходимларга вазиятни тушунтириб бериш учун менежерлар ва HR вакиллари билан юзма-юз учрашувларни режалаштиришни тавсия қилди. Агар юзма-юз учрашувлар ўтказиш имкони бўлмаса, уларни 10 кишигача бўлган гуруҳ форматида ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади, дея қўшимча CareerMinds бош директори Рэймонд Ли.

Инқироз, асабий ходимлар ва ишдан бўшатишнинг бошқа сабаблари

«Компанияларда оммавий ишдан бўшатиш сабаблари турлича бўлиши мумкин. Бир томондан, ‘ковид пандемияси’ ва ундан кейинги асоссиз умидлар таъсир қилмоқда. Пандемия даврида кўплаб технология компаниялари ўсиб борди ва ишга ёллашди, чунки улар бу тенденция келажакда давом этади, деб ўйлашган. Аммо энг оптимистик прогнозлар амалга ошмади ва шунинг учун, энди улар одамларни ишдан бўшатишга мажбур. Баъзилар турғунликдан, баъзилари эса секинлашувдан таъсирланди, энди улар операцион харажатларни камайтиришлари керак ва улар буни ишдан бўшатиш орқали қилишни афзал кўришади. Бу компаниялар инвесторлар ўзларининг молиявий кўрсаткичларига қандай муносабатда бўлишларини кузатишга мойилдир», — дейди TIMES (Technology, Information, Media, Entertainment, Sport) амалиёти раҳбари Ирина Милехина.

Инвесторлар компанияларнинг қаттиқ қарорларига ижобий муносабатда бўлишди: ишдан бўшатиш тўғрисида эълон қилган компанияларнинг акциялари кўтарила бошлади. Google’нинг асосий компанияси Alphabet ва Spotify’ниг ҳар бири 5 фоизга, Wayfair 20 фоиздан кўпроққа, Amazon акциялари эса 15 фоизга ошди. «Банки.ру» молиявий супермаркетининг бош таҳлилчиси Богдан Зваричнинг сўзларига кўра, ушбу ўсишнинг сабаби компанияларнинг Америка иқтисодиётининг рецессияга ўтишини кутган ҳолда харажатларни камайтиришга интилишидир. Вазиятда бизнесни оптималлаштириш оқилона кўринади ва ходимларнинг харажатларини камайтириш унинг бир қисмидир. Инвесторлар каби компаниялар шу йўлдан боришмоқда, улар иқтисодиётдаги вазият яхшиланса, ривожланиш учун ишлатилиши мумкин бўлган ресурсларни тежашни истайди.

Бироқ Ирена Милехинанинг таъкидлашича, айнан қайси бўлимларнинг ходимлари ишдан бўшатилиши маълум эмас — фақат умумий рақам эълон қилинган.

«Баъзи компаниялар сунъий интеллект технологиялари ёки ички автоматлаштириш туфайли ўсиб бормоқда, шунинг учун уларга энди бунчалик кўп ходимлар керак эмас. Бошқалар экспериментал маҳсулотлар устида ишлаш учун одамларни ёллади, лекин улар ишламади, шунинг учун улар қисқартиришмоқда. Ёки ишдан бўшатилганлар орқа офисда ишлаган, энди эса улар аутсорсингга ўтаётгандир. Бизда аниқ айтиш учун жуда кам маълумотлар бор», — дея қўшимча қилди Милехина.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, компаниялар кўпинча инқироз давридан режалаштирилган алмаштиришлар учун фойдаланади, чунки улар бу вақтда бошқа компанияларнинг истеъдодларини «ов қилиш» мумкинлигини тушунишади, аммо бунинг учун компания жой бўшатиши керак. Кейин оммавий ишдан бўшатиш пардаси остида компаниялар энг кам самарага эга ходимларни қисқартириши ва ривожланишда давом этаётган соҳаларда энг кучлиларини қабул қилиши мумкин.

«Gartner IT-бозор тадқиқот компанияси 2023 йилги тенденциялардан бири сифатида ‘жимгина ёллаш’ни таъкидлагани бежиз эмас. Ишдан бўшатишлар керак бўлмаган ходимларни алмаштиришнинг бир усули сифатида кучлироқларини олиш ва компаниядаги жараёнларни қайта тиклаш учун ишлатилиши мумкин», — дейди эксперт.

Google бош директори Сундар Пичаи ишдан бўшатиш сабабларини тушунтирар экан, сўнгги икки йил ичида бизнеснинг тез ўсиши фонида ходимлар сони кўпайганини эслади. Унинг тушунтиришича, компания бугунги кундагидан бошқача иқтисодий ҳақиқат учун ёндашмоқда. Шунингдек, Salesforce асосчиси Марк Бениофф компания мижозлари сотиб олиш қарорларида мувозанатлироқ бўлишганини таъкидлади ва Meta раҳбари Марк Цукерберг ҳам ортиқча ёлланганлик учун узр сўради.

Лондон Иқтисодиёт мактаби профессори Жон Ван Ринен ҳам дунёдаги иқтисодий вазиятнинг таъсирини эслатиб ўтади. Унга кўра, Россиянинг Украина ҳудудидаги «махсус операцияси» ва яқинлашиб келаётган таназзул муносабати билан компаниялар талабнинг пасайиши туфайли қисқариш ва тежамкорлик чораларини кўрмоқда. CNBC’нинг ёзишича, ишдан бўшатишлар иқтисодий пасайиш, инфляцияга қарши курашиш учун юқори фоиз ставкалари ва келгуси йилда юзага келиши мумкин бўлган рецессиядан қўрқиш даврида содир бўлади.

Bloomberg оммавий ишдан бўшатиш сабаблари орасида технология компанияларининг реклама даромадлари қисқарганини таъкидлаган. Хасис Forbes билан суҳбатда реклама бозоридаги қийинчиликларни ҳам қайд этди. «Пандемия ва умуман сўнгги воқеалар фонида баъзи компаниялар ҳақиқатан ҳам ривожлана бошлади, бироқ ҳозирда реклама бозори анча секинлашди ва бундан ташқари, масалан, TikTok ҳали ҳам ривожланмоқда, мос равишда Facebook ва Snapchat жуда кучли рақобатга эга. Шунинг учун улар ҳақиқатан ҳам харажатларни камайтиришлари керак», дея тушунтиради эксперт.

«Ҳозир бозор жуда ёмон, инфляция анча юқори. Шу фонда компаниялар ҳали ҳам баъзи йирик лойиҳаларга сармоя кирита олмайди, масалан, Facebook Metaverse’га сармоя киритади. Компанияда директорларнинг Metaverse’ни ривожлантиришга сармоя киритишда давом этаётган Цукерберг фикри билан зиддият мавжуд. Улар тўртинчи чорак натижаларини кўриб чиқди ва инфляция туфайли пул йўқотаётганини англади ва ишдан бўшатишга қарор қилди», — дея қўшимча қилди Женя Хасис.

Эксперт Богдан Зваричнинг фикрича, компанияларнинг бундай қарорларини фақат иқтисодий вазиятни нотўғри прогноз қилиш билан боғлаб бўлмайди. 2021 йил охирида кам одам 2022 йилда ставка шунчалик ошишини кутган эди. АҚШда инфляция чўққиси ва курс даражаси бўйича прогнозлар экспертлар йил давомида ва унинг охирида кўрган қийматлардан паст эди. Бу шуни англатадики, Америка иқтисодиётидаги турғунлик хавфи бозор томонидан сезиларли даражада пастроқ деб баҳоланган. Натижада шуни айтиш мумкинки, компания раҳбарияти ўзгарган шароитларга режаларни тўғрилаш, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва харажатларни камайтириш, хусусан, ходимларни қисқартириш йўли билан реакцияга киришади. Таҳлилчи Рожер Ли эса федерал захира тизими ставкасини ошириш ва технология компанияларида ишдан бўшатиш ўртасидаги «аниқ боғлиқлик» ҳақида гапириб, ҳозирги қисқартириш тўлқини секинлашишига умид билдирди.

Иш ҳақининг пасайиши ва ижтимоий хавфлар

Октябрь ойида спамга қарши ва Twitter ишлаш қобилиятига учун масъул бўлган олим Эдвин Чен оммавий ишдан бўшатиш миллионлаб фойдаланувчиларга таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаганди. Унинг прогнозларига кўра, компаниядаги қисқаришлар хакерлар ва зарарли контентнинг тарқалиши хавфига олиб келади ва қолган қимматли ходимлар деморализация туфайли интенсив равишда ишдан бўшатилади.

Агар вазиятни кенгроқ миқёсда баҳоласак, мутахассислар иш ҳақининг пасайишини кутишмоқда ва ишсизлик хавфи туфайли ижтимоий кескинликнинг ошиши мумкинлигини таъкидламоқда.

«Энг ёмон сценарийда ишсизлик юзага келиши мумкин, аммо бугунги кунда кучли компетенцияга эга одамлар талабгор бўлади ва рақамли бўлмаган бизнесда иш топади, деб айтиш мумкин. Агар турғунлик иқтисодиётни тўлиқ музлатиб қўйишга ва барча соҳаларда технологик ривожланиш дастурларини тўхтатишга олиб келмаса, ишдан бўшатилган ходимлар шартли Walmart, Shell, Schlumberger ёки янги стартапларга ёлланганидан хурсанд бўлишади. Шунингдек, оммавий ишдан бўшатиш ижтимоий тизимга юкнинг ошишига олиб келиши мумкин. Одамлар ишлашни тўхтатиб, нафақа олишади ва улар ҳисобидан яшашади, қолган ходимлар эса ишлашда ва солиқ тўлашда давом этадилар, шу орқали ишсизлар таъминланади. Агар бу давом этса, ижтимоий норозиликлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо умуман олганда ва кенг кўламли ишдан бўшатилгунга қадар кўпчилик ўз ихтиёри билан ишдан кетишди — сўнгги йилларда Америка ‘тинчгина ишдан бўшатиш’ ҳақида гапираётгани бежиз эмас. IT-компаниялардаги ходимлар тезда ишдан кетишади. Эҳтимол, уларнинг бизнес контекстидан узилиши уларнинг қисқаришига олиб келгандир», — дейди эксперт Ирена Милехина.

Хасиснинг таъкидлашича, маошлар аллақачон пасайишни бошлаган. Агар илгари, масалан, ходимнинг йиллик даромади 120 минг доллар бўлган бўлса, энди компания бундай ходимни нафақат Америкада, балки, масалан, Европада ҳам йилига 100 минг долларга ёллаш мумкинлигини тушунади. Ҳозир компанияда айнан шундай ҳолат бор. Эҳтимол, ҳозирги ходимларнинг баъзи маошлари қайта кўриб чиқилади, балки оммавий ишдан бўшатиш йўлига бормасликка қарор қилган компаниялар ходимларининг барча маошларига маълум бир индекс қўлланилади.

«Бу ҳолат кимнидир уйини сотишга ва арзонроқ уй-жойга кўчиб ўтишга мажбур қилади, аммо кимдир учун бу ўсиш истиқболини очади. Эҳтимол, кимдир ўқишга боради ва янги кўникмаларга эга бўлади, кўпроқ изланувчи мутахассис бўлади ва кимдир тадбиркорликка кириши мумкин», дейди Хасис. Эксперт, шунингдек, инқироз шароитида кўпроқ мутахассислар бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳаларни ўз зиммаларига олишларини, улар устида параллель равишда ишлашларини, аммо иш берувчидан ижтимоий кафолатлар талаб ҳам қилмасликларини таъкидлайди.

Милехинанинг айтишича, эртами-кечми рақобат ва бозор учун кураш компанияларни оммавий ишдан бўшатиш тенденциясини ўзгартиришга ва яна ишга олишни бошлашга мажбур қилади, аммо аниқ қачон бу содир бўлади, олдиндан айтиш қийин.«Жамоани кенгайтирмасдан ёки ўзгартирмасдан кўпроқ технологияга айланиш ва ўсишни кўрсатиш қийин. Ахир, ҳозир ишлаётган одамлар бундан ҳам кўпроқ ишлай олмайдилар, яъни сиз уларни тайёрлашга ёки керакли малакага эга янги ходимларни ёллашга ресурс сарфлашингиз керак», — дея қўшимча қилади экперт.

«Компаниялар акцияларининг кейинги динамикасига келсак, ҳозирча асосий тенденция АҚШ бозорининг янада пасайиши ҳисобланади. Узоқ вақт давомида қаттиқ монетар шароитларнинг сақланиб қолиши компаниялар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, рецессия хатарлари эса инвесторларнинг фонд бозорига қизиқишини камайтиради. Ҳозирги шароитда йилнинг биринчи ярмида акцияларнинг, шу жумладан, ходимларни қисқартириш ҳақида эълон қилган компаниялар қимматли қоғозларининг янада пасайиши энг кўп эҳтимолий сценарий бўлиши мумкин», — дея башорат қилмоқда эксперт Богдан Зварич.

Ишдан бўшатиш пайтида Big Tech’га қандай ишга кириш мумкин?

«Таъкидлаш жоизки, биз баъзи лавозимларни қисқартириш билан бирга, асосий стратегик соҳаларда ходимларни ёллашда давом этамиз», — деди Microsoft бош директори Сатья Наделла компания ходимларига йўллаган мактубида. Шундай қилиб, компания ишга қабул қилишни тўлиқ тўхтатмайдиган бўлди. Мутахассисларнинг фикрича, ҳатто оммавий ишдан бўшатишлар фонида ҳам IT гигантининг ходими бўлиш имконияти мавжуд. Лекин энди бу анча қийинлашади.

Милехинанинг фикрича, имкониятлар бор, лекин кўп нарса қаерси йўналишга ва бўлажак ходимнинг касбий малакасига боғлиқ. Агар у «супер юлдуз» бўлса ва компанияга фойдали бўлса, уни олиб кетишади. Эҳтимол, дарҳол ва баланд овозли эълонларсиз эмас, лекин компания уни ишга олиш йўлини топади. Қарор қабул қилиш жараёнлари ва муддатлари кўпайди, аммо агар одам компания учун муҳим бўлган соҳада ноёб ва қимматли тажриба ёки ваколатларга эга бўлса, унда имконият бор. Хасис ҳам бу фикрга қўшилган ҳолда, «ҳозир одамлар учун бу қадр-қимматини ошириш ва ўзини қандай сотишни ўрганиш имкониятидир», дейди у ўз карьерасида юқори лавозимларга эришиб, қайта тайёрлаш ва қўшимча таълим олишга қарор қилган мижозларидан бирига ишора қилиб.

«Бу ерда ҳамма нарса шахсий фазилатларга боғлиқ бўлади. У жуда мослашувчан, ўрганишга, танқидни қабул қилишга ва ҳатто кичик бўлса ҳам жамоага қўшилишга доимо тайёр. Ҳар қандай жамоа учун бундай мутахассис катта сармоядир, чунки уни ўқитиш кўп вақтни талаб қилмайди.» — дейди Хасис.

Шунингдек, экперт компаниялар энди резюмеларни диққат билан кўриб чиқишини таъкидлаган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди