Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:10 · 20.01.2022

Ҳокимларга ҳайфсан берган Мирзиёев, хавфли вируслардан огоҳлантирган Билл Гейтс ва 200 минг сўмлик банкнот чиқариш режаси — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Ҳокимларга ҳайфсан берган Мирзиёев, хавфли вируслардан огоҳлантирган Билл Гейтс ва 200 минг сўмлик банкнот чиқариш режаси — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 20 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Ҳокимларга ҳайфсан берган Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 январь куни давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинган.

Давлат раҳбари давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар суръати қониқарсиз эканини таъкидлаган.

Шунингдек, жорий йилда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушиши прогноз қилинаётган маблағлар кўрсаткичи жуда камлиги, тармоқ ва ҳудудларда ҳанузгача 2 мингта самарасиз ишлатилаётган давлат мулки объектлари мавжудлиги кескин танқид қилинган.

Хабарга кўра, вилоят ҳокимликлари балансида ҳам йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди. Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинган.

Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқларини ишдан олиш, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун «Ўзагросервис» жамияти раиси Р.Хайитовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилган.

Хавфли вируслардан огоҳлантирган Билл Гейтс

Microsoft асосчиси Билл Гейтс инсониятни COVID-19’дан ҳам хавфлироқ пандемия кутиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Билл Гейтснинг сўзларига кўра, коронавируснинг «омикрон» ва «дельта» вариантлари энг кўп тарқалган вируслар қаторига кирган бўлса-да, дунё ўлим ёки оғир касалликларнинг анча юқори кўрсаткичларини келтириб чиқарадиган патогенга дуч келиши мумкин.

Миллиардер Буюк Британияда жойлашган Wellcome Trust билан биргаликда Эпидемияга тайёргарлик инновациялари коалициясига (CEPI) 300 миллион доллар хайрия қилишини эълон қилди. CEPI камбағал мамлакатларга коронавирус дори-дармонларини олишда ёрдам бериш учун COVAX дастурини ишлаб чиққан ва ҳозирда янги вакциналарни ишлаб чиқиш вақтини 100 кунгача қисқартириш лойиҳаси учун 3,5 миллиард доллар йиғмоқда.

Гейтснинг сўзларига кўра, глобал устуворликлар «ғалати» бўлиб чиқди ва вакцина олишдаги тенгсизлик муаммосини айнан хайриячилар ҳамда бой ҳукуматлар ҳал қилишига тўғри келди.

«Триллионлаб иқтисодий зарарнинг олдини олиш ва ўн миллиард одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун миллиардлаб маблағ сарфлаш — бу жуда яхши суғурта», — дейди миллиардер. Шу билан Гейтс ҳукуматларни навбатдаги глобал пандемияга тайёргарлик кўриш учун ҳеч қандай харажатларни аямасликка чақирган.

Гейтснинг таъкидлашича, пандемия даврида вакцинани ишлаб чиқишнинг иккита йирик ҳомийси — CEPI ва АҚШ ҳукумати пулни хавф остига қўйиш ва потенциал вакциналарнинг кенг портфелини яратиш учун «жасорат» кўрсатган.

Унинг таъкидлашича, бу хавфли инвестициялар эди, аммо улар ўз самарасини берган ва глобал миқёсда сезиларли фойда келтирган.

«Энди ҳаммамиз анча ақллироқмиз. Кейинги сафар эса бизга кўпроқ қувват керак бўлади», — дейди Гейтс.

200 минг сўмлик банкнот чиқариш режаси

Ўзбекистонда 2024 йил 200 минг сўмлик банкнотлар чиқариш режалаштирилган.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротовнинг таъкидлашича, нақд пул муомаласини ташкил қилишда маълум бир қонуниятлар бор. Бу қонуниятлар асосида мамлакатда шаклланган ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб, банкларнинг банкнота структураси белгиланади. 

«Биз шундан келиб чиққан ҳолда келгусида 200 минг сўмлик банкнотни ҳам чиқаришни режалаштирганмиз.  Бу билан биргаликда муомаладаги нақд пулни оптималлаштириш  жараёнини амалга оширяпмиз», — дейди у.

Раиснинг айтишича, 2017 йил 50 минг сўмлик банкноталар чиқарилганида муомаладаги нақд пуллар сони аҳоли жон бошига 489 тага тўғри келган.

Ўзгаришсиз қолган асосий ставка

20 январь куни Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, тафсилотлар билан соат 14:00 да эълон қилинадиган расмий пресс-релизда танишиш мумкинлиги қўшимча қилинган.

Бойлардан кўпроқ солиқ ундиришни сўраган Ғарб миллионерлари

АҚШ, Канада ва Европанинг 100 дан ортиқ бадавлат аҳолиси бойлар учун солиқларни оширишни талаб қилди.

Маълум қилинишича, ушбу мурожаат 17-21 январь кунлари онлайн режимда бўлиб ўтаётган Давос иқтисодий форуми иштирокчиларига қаратилган. Талабномани имзолаганлар орасида продюсер ҳамда Уолт Диснейнинг меросхўри бўлмиш Абигайл Дисней ва унинг укаси Тим, шунингдек венчур капиталист ва Amazon’нинг дастлабки инвестори Ник Ханауэр бор.

«Кучли демократия пойдевори адолатли солиқ тизимидир. Миллионерлар сифатида биз ҳозирги тизим адолатсиз эканлигини биламиз. Кўпчилигимиз айтишимиз мумкинки, дунё сўнгги икки йил ичида катта азоб-уқубатларни бошдан кечирган бўлса-да, пандемия даврида бизнинг бойлигимиз кўпайди. Аммо озчилигимиз солиқларнинг адолатли улушини тўлаётганимизни айта оламиз», дейилади хатда.

Oxfam хайрия ташкилоти маълумотларига кўра, 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси бошланганидан бери дунёнинг энг бой 10 одамининг умумий бойлигини 700 миллиард доллардан 1,5 триллион долларгача ошди. Шу билан бирга, дунё аҳолисининг 99 фоизининг даромадлари пасайиб, 160 миллиондан ортиқ киши қашшоқлик чегарасидан пастга тушди.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги бўлажак лойиҳалари

Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий қиймати қарийб 5 миллиард долларга тенг 25 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этади.

Маълум қилинишича, 18 январь куни Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги банк делегациясининг Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудий бошқарув, ижтимоий соҳа вакиллари, тадбиркорлар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан онлайн учрашувлари бўлиб ўтган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, учрашувларда томонлар Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини муҳокама қилган.

Бундан ташқари, учрашувларда Жаҳон банки гуруҳининг 2016–2021 молиявий йиллардаги Ўзбекистон билан ҳамкорлик дастурини амалга ошириш натижалари, эришилган муваффақиятлар, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги жорий дастури портфели (2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, умумий қиймати қарийб 5,0 миллиард доллар миқдоридаги 25 та лойиҳа), янги ҳамкорлик дастурини шакллантиришда асосий йўналишлар бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинган.

Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини муҳокама этиш мақсадида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги фармойишига мувофиқ, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини тайёрлаш, уни мамлакат тараққиёт Стратегияси билан уйғунлаштириш мақсадида ҳамкорликнинг 10 устувор йўналишида 10 та ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Базавий инфляциянинг беш йилликдаги энг паст кўрсаткичи

Ўзбекистонда базавий инфляция даражаси сўнгги беш йилликдаги энг паст кўрсаткични қайд этди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда базавий инфляция даражаси 2021 йил якунида 8,8 фоизгача пасайиб, сўнгги беш йилликдаги энг паст кўрсаткични қайд этган.

Шунингдек, 2021 йил декабрь ойи сўровлари натижаларига кўра, келгуси 12 ой учун аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари сентябрь-ноябрь ойларидаги ўсувчи тенденциядан кейин пасайиш трендига ўтган ҳамда мос равишда 15,7 ва 14,9 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, респондентлар томонидан инфляцион кутилмаларнинг асосий омиллари сифатида бензин нархлари қимматлашиши, транспорт харажатлари ошиши, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва импорт товарлари нархининг ўсиши келтирилган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда