Икки минг «кўки»дан 24 миллион сўмгача: Ўзбекистонда энг кўп маош таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари рўйхати
«HeadHunter Ўзбекистон» Kommers.uz’га энг юқори маошли вакансиялар рўйхатини тақдим этди.

Дунё, хусусан, Ўзбекистон бўйича ҳам ишсизлик асосий муаммо бўлиб қолмоқда. «HeadHunter Ўзбекистон» Kommers.uz’га Ўзбекистонда энг кўп маош таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди.
Қуйидаги рўйхат «HeadHunter Ўзбекистон» томонидан сўнги ҳафтада HeadHunter (hh.uz) веб-сайтида жойлаштирилган иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ва иш қидирувчиларнинг резюмелари таҳлили асосида тайёрланган.
Компания: East Group Telecom МЧЖ
- Лавозим: Middle/senior дастурчиси
- Иш ҳақи миқдори: 2 минг доллардан бошланади (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Mindray Uzbekistan
- Лавозим: Минтақавий маркетинг бўйича мутахассис
- Иш ҳақи миқдори: 1900 дан 2100 долларгача (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Mindray Uzbekistan
- Лавозим: Clinical Application Specialist, Patient Monitor & Life Support Product Line
- Иш ҳақи миқдори: 1900 дан 2100 долларгача (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: UZINFOCOM МЧЖ
- Лавозим: Oracle маълумотлар базаси дастурчиси
- Иш ҳақи миқдори: 1500 доллардан бошланади (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: PLATINUM TRADE GROUP МЧЖ
- Лавозим: Молия-иқтисодиёт бўлими бошлиғи
- Иш ҳақи миқдори: 15 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: INTER NATION SCHOOL МЧЖ
- Лавозим: ESL Teacher (Инглиз тили ўқитувчиси)
- Иш ҳақи миқдори: 13 миллиондан 18 миллион 500 минг сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: ACPA-EDU МЧЖ
- Лавозим: Ўқув маркази савдо менежери
- Иш ҳақи миқдори: 4,5 миллиондан 24 миллион сўмгача (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Vantage Focus МЧЖ
- Лавозим: Тошкент бўйича минтақавий менежер
- Иш ҳақи миқдори: 10 миллиондан 15 миллион сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: AS-KONA МЧЖ
- Лавозим: Улгуржи савдо менежери
- Иш ҳақи миқдори: 10 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Tarleplast МЧЖ
- Лавозим: IT бўлими бошлиғи
- Иш ҳақи миқдори: 10 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
HeadHunter (hh.uz) Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги етакчи онлайн иш қидириш ва ходимларни ишга ёллаш платформаси ҳисобланади.
Аввалроқ иш танлашда ўзбекистонликларни энг кўп нима қизиқтириши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда яқин келажакда қайси касбларга талаб кучайиши ҳақида хабар берилди.






