Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 20.12.2021

Илон Маскдан рекорд даражадаги солиқ, сотилгани тасдиқланмаган «Малика» ва UzAuto Motors’дан яна бир «сюрприз» — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Илон Маскдан рекорд даражадаги солиқ, сотилгани тасдиқланмаган «Малика» ва UzAuto Motors’дан яна бир «сюрприз» — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 20 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Илон Маскдан рекорд даражадаги солиқ

Миллиардер Илон Маск 2021 йил 11 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўлайди. Бу ҳақда Маск ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Аввалига АҚШнинг демократ сенатори Элизабет Уоррен «йил одами» солиқ тўлаши ва бошқалардан фойда олишни бас қилиши кераклиги ҳақида ёзди.

«Келинг, мураккаб солиқ кодексини шундай ўзгартирайликки, ‘йил одами’ ҳақиқатан ҳам солиқ тўласин ва бошқалардан фойда олишни тўхтатсин», — деган Уоррен.

Маск бунга жавобан «бу йил тарихдаги барча америкаликлардан кўра кўпроқ» солиқ тўлашини маълум қилди.

«Ахборотингиз учун, мен бу йил 11 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўлайман», — деб ёзди миллиардер.

Маскнинг твитига жавобан сиёсий шарҳловчи Марк Чернович шундай деб ёзди: 

«Сизнингча, бу 11 миллиард долларни ким самаралироқ сарфлай олади — Маскми ёки Америка ҳукумати?».

Сотилгани тасдиқланмаган «Малика» бозори

Тошкент шаҳридаги «Малика» бозори 125 миллиард сўмга сотилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Kommers.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди.

Вазирлик вакилининг маълум қилишича, «Малика» бозори сотилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Берилган маълумотда 2021 йил якунига қадар сотилиши керак бўлган давлат активлари ва уларнинг нархлари келтириб ўтилган. Бу уларнинг сотилди дегани эмас. Жадвалда ‘cотиладиган қиймат’ жумласи ўрнига ‘сотилган қиймат’ жумласи адашиб ишлатилгани тушунмовчиликка сабаб бўлган бўлиши мумкин», дейди у.

Изоҳланишича, юқоридаги жадвалда 2021 йил якунига қадар аукционда сотиладиган йирик давлат авктивлари ва уларнинг қанча нархга сотилиши ифодаланган.

Тўғри ифодаланган жадвал

UzAuto Motors’дан яна бир «сюрприз»

UzAuto Motors 20 декабрдан 2022 йил 1 февралгача муддатига Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатди.

Маълум бўлишича, UzAuto Motors аризалар тўхтатилишини логистика муаммолари ва бутун бўйлаб яримўтказгичларни беришдаги узилишлар билан боғлаган.

«Ҳаммамизга маълумки, логистика муаммолари портлар ва темир йўлларда (контейнерлар 6  ойгача кечикади), шунингдек, бутун бўйлаб яримўтказгичларни етказиб беришдаги узилишлар дунё глобал автомобиль саноатида узоқ давом этган инқирозга олиб келди.

Афсуски, бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмас. Кеча-ю кундуз ишлаб чиқаришга қарамай, дилерларнинг барча саъй-ҳаракатлари ва компания ходимларининг фидокорона меҳнатига қарамай, автосалонларда навбатлар тобора ортиб бормоқда.

UzAuto Motors жамоаси октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида шартнома мажбуриятларини сифат  жиҳатидан йўқотмасдан бажариш учун барча имкониятларни ишга солди. Аммо ҳар сафар  компания вазиятни амалда енгиб, аввал етказиб берилмаган автомобилларни ишлаб  чиқара олди ва деярли нормал иш ритмига қайтди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бундай шароитда компаниянинг янги аризалар қабул қилишни тўхтатишдан бошқа бир йўл мавжуд эмас.

«Бундай шароитда компаниянинг бошқа бир йўл мавжуд эмас, бир қатор бошқа глобал автомобиль ишлаб чиқарувчилардан ўрнак олишга, вақтинча, 20 декабрдан 2022 йил 1 февралгача муддатига Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатиб, барча куч ғайратимизни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратиш.

Айнан шу мақсадда завод белгиланган муддатда ишлайди. Бу қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлмади, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Вақтинчалик янги автомобилга буюртма бера олмаган потенциал харидорларимиздан чин дилдан узр сўраймиз», дейилади баёнотда.

«Зомин» туристик-рекреацион зонасида тайинлов

Жиззах вилоятидаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасига янги директор тайинланди.

Маълум қилинишича, Собиржон Орипов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг директори этиб тайинланган. Тайинлов ҳукуматнинг 16 декабрдаги 758-сон қарорига асосан амалга оширилган.

Uzbekistan Airways ва талабалар учун чегирма

Uzbekistan Airways Янги ийл байрами муносабати билан талабалар учун ички рейсларга 50 фоиз чегирма тақдим этади. Чегирма 28 декабрдан 10 январгача амал қилади.

«Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар 28 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50 фоиз чегирма билан харид қилишлари мумкин», дейилади хабарда.

Иқтисодиёт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг 2,1 млн долларлик лойиҳаси

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг «Рақамли иқтисодиёт ва рақамли тадбиркорликни ривожлантириш учун ёшлар имкониятларини кенгайтириш» янги қўшма лойиҳаси ишга туширилди.

Маълум қилинишича, имзоланиш маросими вазирликда БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Матилда Димовска, шунингдек, Россиянинг Ўзбекистондаги элчисининг маслаҳатчиси Валентин Гусев иштирокида бўлиб ўтди.

«Лойиҳа рақамли ва «яшил» трансформация ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ҳукумат саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, фаол меҳнат бозори сиёсатини такомиллаштириш ва ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш бўйича БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастурий фаолиятнинг мантиқий давомидир», дейилади хабарда.

13Лойиҳа «Россия Федерацияси — БМТ Тараққиёт дастури ривожланиш мақсадларида» траст фонди томонидан молиялаштирилади. Унинг умумий буджети 2 миллион 100 минг долларни ташкил этади.

Қайд этилишича, лойиҳа 15 мингга яқин тўғридан-тўғри бенефициарларни қамраб олади. Шундан, камида 50 фоизи аёллар ва 25 фоизи қишлоқ аҳолиси ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари таркибида олтин камайди, валютадаги активлар ўсди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2021 йил бошидан 154,6 миллион долларга ёки 0,4 фоизга камайган. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1891,10 доллардан 1797,60 долларгача тушишининг таъсири -1,06 миллиард долларни ташкил қилган.

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 декабрь ҳолатига кўра, 34 миллиард 749,4 миллион долларни ташкил қилмоқда. 1 ноябрда бу кўрсаткич 35 миллиард 211,4 миллион долларга тенг эди.

Ўзбекистоннинг олтин захираси 21 миллиард 441,1 миллион долларга етган. Шунингдек, нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори 13 миллиард 195,5 миллион долларни ташкил этган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда