Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 7:30 · 24.01.2022

Инфляция, пандемия ва яримўтказгичлар: глобал форумда нималар муҳокама қилинди?

Форумда иқлим ўзгаришига қарши кураш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Инфляция, пандемия ва яримўтказгичлар: глобал форумда нималар муҳокама қилинди?
Фото: РИА Новости

Январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми «омикрон» штамининг тарқалиши сабабли май ойининг охирига қолдирилди, аммо бу ҳафта Davos Agenda виртуал форуми бўлиб ўтди. Қуйида форумда кўтарилган мавзулар ҳақида сўз боради.

«Омикрон» ва пандемиянинг тугаши

Жаҳон иқтисодий форумининг қолдирилганига сабаб бўлган коронавирус муҳим мавзуга айланди. Кўпчилик сўзга чиққанлар пандемияга қарши курашда барча давлатларнинг ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлади.

Фото: БМТ раҳбари Антониу Гутерриш

«Агар биз ҳаммани вакцина билан таъминлай олмасак, коронавируснинг янги вариантлари пайдо бўлиши учун шароит яратамиз», — дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Антониу Гутерриш.

Таъкидланишича, ЖССТ режасига кўра, ўтган йилнинг охирига келиб дунё аҳолисининг 40 фоизи ва жорий йил ўрталарида 70 фоизи эмланган бўлиши керак эди. Бироқ дунё бу кўрсаткичдан анча узоқда. Ривожланган мамлакатларда эмлаш даражаси Африканинг қашшоқ мамлакатларига қараганда етти баробар юқори.

«Ўтган икки йил оддий, аммо шафқатсиз ҳақиқатни кўрсатди — агар кимдир кемадан ташқарида қолса, ҳамма ўша ерда қолади», — дейди у.

БМТ раҳбари шу билан форум иштирокчиларини пандемияга қарши курашиш, адолат ва тенгликни таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини йўналтиришга чақирган.

Инфляцияга қарши кураш

Глобал инфляция мавзусига деярли барча сўзга чиққанлар тўхталиб ўтди — БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш, уни янада адолатли қилишга чақирди. У рекорд даражадаги инфляция, энергия ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошишини замонамизнинг энг катта муаммолари деб атади. У шунингдек, бутун дунёда одамлар бундан азият чекаётганини, лекин айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатлар аҳолиси кўп қийналаётганини таъкидлади.

Хитой раиси Си Цзиньпин ҳам инфляция ҳақида гапириб, пул-кредит сиёсатини кучайтиришга чақирди:

«Агар йирик иқтисодлар «тормоз»ни босса ёки пул-кредит сиёсатини бутунлай ўзгартирса, бу жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса жаҳон иқтисодиёти ва молиявий барқарорлик учун муаммоларни келтириб чиқаради, юк эса ривожланаётган мамлакатларга тушади».

Фото: Хитой раиси Си Цзиньпин

Хитой раҳбарининг таъкидлашича, етакчи иқтисодий кучлар дунёни ягона ҳамжамият сифатида қабул қилиши, сиёсий шаффофлик ва ахборот алмашишни кучайтириши, халқаро иқтисодиётнинг таназзулга учрашининг олдини олиш учун пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, интенсивлиги ва суръатларини мувофиқлаштириши керак.

Виртуал форумнинг ёпилиш кунида сўзга чиққан АҚШ молия вазири Жанет Йеллен ҳам инфляция мавзусига тўхталиб, уни долзарб муаммо деб атади. Ҳозирги инфляция даражаси 1980-йиллардаги ҳолатга етган.

Унинг фикрича, бу қисман пандемия даврида харажатлар қайта тақсимлангани билан боғлиқ — одамлар хизматлар учун тўлашни тўхтатиб, товарлар учун кўпроқ тўлай бошлаган. Экспертлар прогнозига кўра, келгуси йилда инфляция сезиларли даражада пасаяди.

Глобал исишга қарши «яшил технологиялар»

Иқлим муаммоларига бағишланган сессияда иштирок этган миллиардер Билл Гейтс иқлим ўзгаришига қарши курашда бизнес ва хусусий компанияларнинг роли асосий бўлишини айтди.

Скрин: Давос форуми спикерлари

«Охир-оқибат, ҳаммаси иқтисодга боғлиқ. Биз «яшил технологиялар»ни иқтисодий жиҳатдан анча фойдали қилишимиз керак. Агар кимдир мендан оддий ёқилғидан икки баравар қиммат нархга «яшил» ёқилғини ким сотиб олади деб сўраса, углерод солиғи мавжуд бўлган бой ҳукуматлар деб жавоб бераман», — дейди у.

Форумда иштирок этган АҚШнинг иқлим бўйича вакили Жон Керри кўмир ёқилғисидан фойдаланадиган мамлакатларга «бу игнадан қутулиш»га ёрдам бериш кераклигини айтди.

«Уларга шунчаки ‘ҳей, сиз кўмирдан фойдаланишни тўхтатишингиз керак!’ деб айтишнинг ўзи етарли эмас», дейди Керри.

У, шунингдек, хусусий бизнес иқлим муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиши кераклигини таъкидлади:

«Бизни ушбу тешикдан ҳукуматлар ёрдами билан айнан хусусий бизнес ва хусусий сармоя олиб чиқиши мумкин».

Ўз навбатида, Жанет Йеллен ўзининг якуний сўзида хусусий бизнесдан барқарор ривожланиш ва «яшил» энергияни ривожлантиришга эришиш учун ҳукумат билан ҳамкорлик қилишини кутаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ расмийлари бундай инновацияларни рағбатлантириш чораларини кўрмоқда.

Чиплар ҳақида қонун

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Davos Agenda форумидаги махсус нутқида Европада чипларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича янги қонунни жорий этиш режаларини маълум қилди. Бу дунёда давом этаётган микрочиплар танқислиги фонида, шунингдек, уларнинг салмоқли қисми Осиё мамлакатларида ишлаб чиқарилган вазиятда мантиқий қарордир.

Фото: Урсула фон дер Ляйен

Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, қонун февраль ойида тақдим этилади ва Европани «биз кўра олмайдиган» қарамликдан халос қилишга қаратилган.

«Европанинг микрочипларга бўлган эҳтиёжи яқин ўн йил ичида икки баравар ортади. Шунинг учун биз ушбу асосий технологияни ишлаб чиқариш ва қўллашда Европанинг мавқеини тубдан мустаҳкамлашимиз керак. 2030 йилга келиб барча микрочипларнинг 20 фоизи Европада ишлаб чиқарилиши керак. Жаҳонда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришнинг ўзи икки баравар кўпайишини инобатга олсак, бу Европада уларни ишлаб чиқаришни тўрт баравар оширишимиз кераклигини англатади», — дейди Еврокомиссии раҳбари.

Россия-Украина чегарасида кескинлик

Форумнинг очилиш кунида сўзга чиққан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Совуқ уруш ҳақидаги фикрдан воз кечишга ва тинч-тотув яшашга интилишга чақирди, бу Россия ва АҚШ ўртасида давом этаётган музокаралар фонида айниқса долзарб бўлди.

«Бугунги дунё тинч ҳолатдан йироқ. Кўпинча нафрат ва нотўғри қарашларни қўзғатувчи оҳанг чарангламоқда. Тарих қайта-қайта исботладики, қарама-қаршилик муаммоларни ҳал қилмайди, фақат ҳалокатли оқибатларга олиб келади», — дейди у.

Хитой раҳбари протекционизм, гегемонлик ва турли «эксклюзив блоклар»ни қоралади. Си Цзиньпин ўз нутқидаги масалаларни манзилли қилиб айтмади, бирор бир давлатлни тилга олмади.

Германиянинг янги канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, Россия-Украина муносабатларида кескинлик кучаяётган бир пайтда, «жим туриш ақл бовар қилмайдиган қарор».

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда