2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади

20:21 · 01.12.2022

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд

18:33 · 01.12.2022

Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм

17:51 · 01.12.2022

Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади

16:59 · 01.12.2022

Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади

15:39 · 01.12.2022

Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади

14:24 · 01.12.2022

Ноябрда инфляция даражаси 1,3 фоизни ташкил этди — ДСТ

13:30 · 01.12.2022

Ўзбекистонда тарихий-меъморий обидаларни таъмирлаш учун 15 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфланган

12:53 · 01.12.2022

Олтин нархи кўтарилди

11:24 · 01.12.2022

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

10:43 · 01.12.2022

Марказий Осиёда камбағаллар сони 1 млнга ошиши мумкин

10:11 · 01.12.2022

Украинанинг қарзи 103 млрд доллардан ошди

22:35 · 30.11.2022

Binance япон криптовалюта биржасини сотиб олди

19:20 · 30.11.2022

Германия Украинага 56 млн евро ва генераторлар ажратади

18:12 · 30.11.2022

«Бизнинг асосий мақсадимиз, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадларини оширишдан иборат» — Азиз Абдуҳакимов

17:31 · 30.11.2022

Роналду Саудия клубида йилига 200 млн евро маош олиши мумкин

15:45 · 30.11.2022

Наманганда қиймати 250 млн долларлик тўқимачилик цехи ташкил этилади

14:57 · 30.11.2022

Salam Air Уммондан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди

14:23 · 30.11.2022
Таҳлил 23:00 · 11.12.2021

Ипотека бўйича ўзгариш, IT-паркка борган Президент ва дефолт ёқасида турган Evergrande — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Ипотека бўйича ўзгариш, IT-паркка борган Президент ва дефолт ёқасида турган Evergrande — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 11 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Ошган банк омонатлари

Ўзбекистонда 11 ой давомида миллий валютадаги муддатли депозитлар ҳажми 42 фоизга, аҳоли омонатларининг умумий ҳажми эса 63,3 фоизга ўсди. Маълум бўлишича, ноябрь ойига келиб мамлакатда йиллик инфлация даражаси 10,3 фоизни ташкил этган. Миллий валютадаги депозитлар бўйича ўртача ставка эса жисмоний шахслар учун 19,6 фоизни, юридик шахслар учун эса 15,1 фоизни ташкил этган.

Бунинг натижасида жисмоний шахслар учун 8,1 фоиз, юридик шахслар учун эса 4,1 фоиз реал ижобий фоиз ставкалари шаклланган. Ҳисобварақлардаги маблағлар ҳажмининг ўсишига юқори фоиз ставкалари ва нисбатан паст инфляция даражаси сабаб бўлган.

Регулятор қаттиқ пул-кредит сиёсати туфайли йил охиригача инфляцияни 10 фоиз даражасида ушлаб турмоқчи. Бундан ташқари, 2022 йилда уни 9 фоизга тушириш режалаштирилган.

Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани хабар қилинганди. Ставканинг ўзгаришсиз қолдирилганига инфлация даражаси билан бир қаторда мамлакат иқтисодиётида проинфляцион рисклар сақланиб қолаётгани сабаб бўлган. Шунингдек, бу қарор 2022 йилдаги инфлация прогнозига эришиш учун мос келадиган пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Маълумот учун, 2020 йилда миллий валютадаги депозитларнинг умумий ҳажми 25 фоизга (9,6 триллион сўм), шу жумладан жисмоний шахсларнинг омонатлари ҳажми 31,6 фоизга (4,1 триллион сўм) ошган. Йил якунига кўра жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари бўйича ставкалар 17 фоиз, юридик шахслар учун эса 14,4 фоиз даражасида шаклланган. 2019 йилда эса миллий валютадаги муддатли депозитлар ҳажми 43 фоизга, шундан жисмоний шахсларнинг депозитлари ҳажми 54 фоизга ошган.

Ипотека бўйича ўзгариш

Ўзбекистонда ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади. «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 10 декабрдан:

  • даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
  • дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;
  • субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;
  • фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, фармонга кўра, электрон онлайн-аукцион ғолибларига ер участкаси қийматининг 30 фоизини аукцион якунланган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай, қолган қисмини 12 ой давомида тенг миқдорда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Маскнинг талабалик давридаги ишлари

Tesla раҳбари Илон Маскнинг талабалик давридаги ишлари аукционда 7753 долларга сотилди. Миллиардер Илон Маск (унинг бойлиги 10 декабрь ҳолатига кўра 263,4 миллиард долларга баҳоланган) 1995 йилда Пенсилвания университети қошидаги Уортон бизнес мактабида таҳсил олган ва у ерда ассистент бўлиб ишлаган. Хусусан, у профессор Майлз Бассга тадбиркорлик курсида талабаларнинг ҳужжатларини текширишга ёрдам берган.

Фото: RR Auction

Басснинг шогирдларидан бири Брайан Томас эди. Ўқишни тугатгандан сўнг йиллар ўтиб, собиқ UPenn талабаси ўғли билан университетнинг эски ҳужжатларини кўздан кечираётганда Маск текширган имтиҳон қоғозига дуч келган. Дафтарда бўлажак тадбиркорнинг тўлиқ имзоси йўқ эди, фақат бош ҳарфлар — EM мавжуд бўлган. Томас уни кимошди савдосига қўйишга қарор қилди.

Лотга 9 варақдан иборат имтиҳон қоғози ва боғдорчилик асбобларини сотувчи компания асос солган тадбиркор Рут Овадес ҳақидаги беш саҳифалик тадқиқот киритилган. У Бостондаги RR Auctions онлайн аукционида 7753 долларга (комиссия билан бирга) сотилди. Харидор ким бўлгани эса ошкор қилинмаяпти.

«Ўшанда Илон Маск дунёдаги энг бой одам бўлишини ҳеч ким билмас эди. Аксинча, профессор Майлз Басс кўплаб талабаларга ўз бизнесларини бошлашда ёрдам берган афсона эди. Мен бу ишларни унинг хотираси учун сақлаб қолдим», дейилади Брайан Томаснинг мактубида.

Фото: RR Auction

Имтиҳон варақасида Маск беҳаё сўз учун Томасдан икки балл олиб ташлаганини кўриш мумкин.

IT-паркка борган Президент

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини бориб кўрди. Маълум қилинишича, давлат раҳбари замонавий мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган. Бу галги ташрифда бунёдкорлик ишларининг бориши кўздан кечирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, мажмуада 20–25 қаватли 6 та офис биноси қад кўтарган. Конференция зали қурилиши якуний босқичга кирган. Шунингдек, бу ерда жами 17 та иморат барпо этилади. Улар 9 баллдан юқори зилзилага чидамли бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, технологик паркда IT-ташкилотлар, университет, конференция зали, коворкинг маркази ўзаро узвий фаолият олиб боради. Мажмуа ҳудудида хизмат уйлари, меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, дўконлар, спорт майдони, дам олиш жойлари ҳам бўлади. Ер остида 3 қаватли автотураргоҳ қурилади.

«Ҳозирги замонда хизматларнинг катта қисми ахборот технологиялари орқали кўрсатилаяпти. Бошқа соҳаларнинг ҳам самарадорлиги шунга боғлиқ. Шунинг учун бу ердаги шароитларни кенгайтириб, замонавий IT-хабга айлантириш керак», — деган Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги қуйи ташкилотларни шу ерга кўчириб, банк ва IT-компанияларни жалб этиб, технопаркни яхлит комплекс тарзида ривожлантириш, соҳа вакиллари учун қулай муҳит яратиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу билан бирга, Президент шу ерда IT соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ва тадбиркорлар билан суҳбатлашган. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалар раислари ҳамда туман ҳокимининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилган.

Янги лизинг битимлари ҳажми қисқарди

Ўзбекистондаги янги лизинг битимлари ҳажми 2020 йилда деярли 30 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган МДҲ давлатларининг II Ҳалқаро банк-молия форумида бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълумот берди.

Вазирнинг таъкидлашича, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби лизинг соҳаси ҳам пандемиянинг қаттиқ салбий таъсирига учраган.

«2020 йил якуни бўйича дунё лизинг бозори ҳажми 2019 йил билан солиштирилганда 15 фоизга қисқарди. Ўзбекистонда ҳам мазкур йўналишда кескин пасайиш кузатилиб, янги лизинг битимлари ҳажми деярли 30 фоизга қисқарган», — деган Жамшид Қўчқоров.

Қайд этилишича, бунга биринчи навбатда лизинг олувчиларнинг фаолияти пандемия даврида чекловлар туфайли тўхтаб қолгани сабаб бўлган. Лекин давлат томонидан қабул қилинган инқирозга қарши чоралар — банк кредитларини кечиктириш, солиқ таътиллари орқали 2020 йил охирига келиб лизинг қабул қилувчиларнинг фаолиятини мувозанатга келтиришга эришилган.

Натижада кечикишлар кўрсаткичи пандемиягача бўлган даврдаги кўрсаткичлар даражасига қайтмоқда. Вазир шу сабабли 2021 йилги кўрсаткичлар 2019 йилгидан яхшироқ бўлиши кутилаётганини айтган.

Ўзбекистон иқтисодий ҳолатига берилган баҳо

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиётининг 2021 йил якуни бўйича ҳолатини баҳолади. Прогнозларга кўра, 2021 йил охирига қадар мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, агар пандемия даражаси пасайишни бошласа, 2022 йилда кўрсаткич 6 фоиз бўлиши мумкин.

«Бироқ ноаниқлик юқорилигича қолмоқда ва вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши сабабли пандемиянинг кучайиши кутилган даражага этмаслик хавфини туғдирмоқда», дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, глобал тенденцияларни акс эттирувчи озиқ-овқат ва хом ашё нархлари босими туфайли инфляция юқори даражада сақланиб қолди ва йил якунида тахминан 10 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Фондга кўра, Ўзбекистон пандемияни нисбатан яхши енгиб чиқди ва иқтисодий тикланиш жараёни давом этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонга асосий савдо ҳамкорларидаги ўсиш суръатларининг секинлашиши, хом ашё, хусусан, олтин нархларининг ўзгарувчанлиги ёки жаҳон нархларининг ошиши ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган.

Омонатларнинг юқори фоиз ставкалари

Ўзбекистонда аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 21,2 фоизни ташкил қилди. Қайд этилишича, банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижалари маълум бўлган. Унга кўра, 2021 йил 1 декабрь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20–22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,2 фоизни ташкил қилган.

Таъкидланишича, аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп бўлган, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.

Шунингдек, алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.

Дефолт ёқасида турган Evergrande

Хитойнинг Evergrande девелопери асосчиси Хуэй Ка Янь компаниянинг гаровга қўйилган акцияларини 64 миллион долларга сотди. Маълум қилинишича, 277,8 миллион дона акциянинг сотилиши унинг улушини 61,88 фоиздан 59,78 фоизга қисқартиради. Битим қиймати ошкор этилмаган, бироқ Bloomberg ушбу ҳафта сотув вақтидаги ўртача нархдан келиб чиқиб, нархни 498 миллион Гонконг доллари (64 миллион доллар)га баҳоламоқда.

Нашрнинг ёзишича, миллиардер маблағ тўплаш учун акцияларни гаровга қўйган, чунки унинг гуруҳи 300 миллиард доллардан ортиқ мажбуриятлар оғирлиги остида дефолт ёқасида турибди.

Акцияларни мажбурий сотиш 6 декабрда, Evergrande кредиторлар билан оффшор қарзларини қайта тузиш режаси устида ишлашни режалаштираётганини айтганидан кейинги биринчи иш кунида бошланган. Биржа ҳисоботларига кўра, улар 9 декабрь, пайшанба кунига қадар тўрт савдо куни давом этган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади
Янгиликлар 20:21 · 01.12.2022
2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд
Янгиликлар 18:33 · 01.12.2022
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд
Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм
Янгиликлар 17:51 · 01.12.2022
Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм
Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади
Янгиликлар 16:59 · 01.12.2022
Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади
Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади
Янгиликлар 15:39 · 01.12.2022
Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади
Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади
Янгиликлар 14:24 · 01.12.2022
Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади