
Италиялик дизайнер 60 минг кишилик сузувчи шаҳар лойиҳасини тақдим этди
Италиялик дизайнер Пьерпаоло Лаццарини 60 минг кишилик сузувчи шаҳар лойиҳаси тақдим этди. Лойиҳага кўра, шаҳар кўриниши тошбақа шаклида бўлиб, умумий қиймати 8 млрд долларни ташкил этади

Италиялик дизайнер Пьерпаоло Лаццарини 60 минг кишилик сузувчи шаҳар лойиҳаси тақдим этди.
Қайд этилишича, лойиҳа Мезозой даврида мавжуд бўлган қитъаларни бирлаштирган Пангея суперконтиненти шарафига The Pangeos деб аталади. Шаҳар лойиҳасига кўра, шаҳар тошбақага ўхшаш.
Агар шаҳар шу лойиҳа асосида қурилса, бу дунёдаги энг катта техноген сузувчи объектга айланади. Мутахассисларнинг тахминига кўра, шаҳарни барпо этиш учун тахминан 8 миллиард доллар керак бўлади.
The Pangeos нимага ўхшайди ва унинг ичида нима бор?
The Pangeos узунлиги 550 метр ва эни 610 метр, айланмаси 30 метрни ташкил қилади. Таққослаш учун, икки Рим Колизейига тенг. Дунёдаги энг катта сузувчи иншоот сифатида ишлаб чиқилмоқда.
Тошқаба шаклидаги шаҳар Саудия Арабистони ҳудудида туриши керак. Аммо кейинчалик бутун сайёранинг сув юзаси бўйлаб ҳаракатланади. Бироқ бундай ўлчамдаги кемани қабул қиладиган порт ҳозирча мавжуд эмас. Одамлар қайиқ ва вертолётлар орқали «шаҳар»га етказилади.
Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, сузувчи шаҳар корпуси пўлатдан ясалган бўлиб, ҳудудда эса меҳмонхоналар, савдо марказлари, боғлар, виллалар ва клублар – океан ўртасида дабдабали ҳаёт кечириш учун зарур бўлган барча нарсалар жойлашади. Шу билан биргаликда ўз портларига эга бўлади. Шу қулайликлар яратилса, маҳаллий аҳоли шаҳарга эркин киришлари мумкин.
Лойиҳанинг яна бир жиҳати экологик тозаликга қаратилган. Электр энергияси улкан қуёш панеллари ва тошбақа панжалари кўринишидаги тўлқин энергияси генераторлари томонидан ишлаб чиқарилади. Кемадаги электр станцияларининг умумий қуввати 16 800 кучига тенг бўлади.
Биринчи меҳмонлар тошбақага қачон ташриф буюради?
Муҳандисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сузувчи шаҳарни қуриш учун тахминан 8 йил керак бўлади. Лойиҳани амалга ошириш учун 8 миллиард долларга яқин маблағ керак. Бунинг учун лойиҳа муаллифи италиялик Пиерпаоло Лаззарини краудфандинг компанияси ва NFTни очади.
The Pangeos ростдан ҳам барпо этиладими?
Бу каби гап-сўзлар давом этиб келмоқда. Гап шундаки, Пиерпаоло Лаззарини аллақачон бир қарашда ақлдан озган ва футуристик туюлган бир нечта лойиҳаларни амалга оширган.
1960 йиллардаги асл Vespa’дан илҳомланган Vespa сув скутери
24 метрли шаффоф яхта
Jet Capsule моторли қайиғи Жеймс Бонднинг автомобилларидан бирига ўхшаш






