Ishonch дўконлар тармоғи учта янги филиални ишга туширди

13:44 | 4.7.22

Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин

13:38 | 4.7.22

Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон

11:56 | 4.7.22

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

11:04 | 4.7.22

Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди

9:12 | 4.7.22

Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири

14:21 | 3.7.22

Hyundai компанияси Ioniq 6 электроседанини тақдим этди

10:29 | 3.7.22

АҚШ тарихда биринчи марта Европа Иттифоқига газ етказиб беришда Россиядан ўтиб кетди

16:47 | 2.7.22

Ўзбекистон ҳудудларидаги ишбилармонлик фаоллиги — таҳлил

10:45 | 2.7.22

1 сўмлик купондан 100 минг сўмликкача: Ўзбекистоннинг барча банкнотлари расмларда

19:46 | 1.7.22

UzAuto Motors Президент топшириғини бажариб, янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди

18:00 | 1.7.22

Қирғизистонда казинога рухсат берилди. Жапаров тегишли қонунни имзолади

13:30 | 1.7.22

Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди

12:08 | 1.7.22

АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди

10:46 | 1.7.22

Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди

9:01 | 1.7.22

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

19:42 | 30.6.22

Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди

18:17 | 30.6.22

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди

18:00 | 30.6.22

«Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов компанияси, чорвачилик учун олинаётган қарз ва махсус унвонлари пасайтирилган солиқчилар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

«Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов компанияси, чорвачилик учун олинаётган қарз ва махсус унвонлари пасайтирилган солиқчилар — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 9 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

«Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов компанияси

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шўъба корхонаси «Телекоминвест» Finance TCI аффилланган шахси билан биргаликда 8 февраль куни «Капиталбанк»нинг яна 3,85 фоиз улушини сотиб олди.

Усмоновга алоқадор «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 3,85 фоиз акциясини сотиб олганидан сўнг банкда компаниянинг аффилланган ҳолдаги умумий акциялари 61,54 фоизга етди. 

«Телекоминвест»да банкнинг аффилланган ҳолдаги билан ҳисоблаганда умумий акциялари миқдори битимдан сўнг 263 миллион 893 минг 229 донага етди.

Эслатиб ўтамиз, USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 2021 йилнинг ноябрь ойида «Капиталбанк»нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олганди.

«Капиталбанк» фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. 2021 йилда банк Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери бўлди. Бундан ташқари, банкнинг муҳим ютуғи Ўзбекистонда биринчи рақамли Apelsin шўъба корхонаси билан банк гуруҳининг ташкил этилиши дея кўрилади.

Чорвачилик учун олинаётган қарз

Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкининг 300 миллион миқдоридаги кредит маблағларини жалб этиш режалаштирилмоқда.

Президент қарори билан Ўзбекистонда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастур чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, кооперация муносабатларини ривожлантириш, чорвачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. 

Унинг устувор йўналишлари:

  • аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш;
  • чорвачилик соҳасида сифат назоратини кучайтириш, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;
  • табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни тизимли йўлга қўйиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни назарда тутувчи чораларни кўриш;
  • чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматларини янада ривожлантириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш, ушбу соҳага замонавий бозор тамойилларини кенг жорий этиш;
  • чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғини модернизация қилиш, соҳани диверсификация қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция ҳамда хорижий капитал оқимини кўпайтириш, шунингдек, инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилиш;
  • чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва ажратилган майдонлардан унумли фойдаланишни таъминлаш мақсадида бир гектар суғориладиган ва лалми ер майдони ҳисобидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар меъёрларини ишлаб чиқиш. 

Шунингдек, Ўзбекистонда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурда белгиланган вазифаларни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Чорвачилик хўжаликларига берилаётган енгилликлар

Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлашга оид Президент қарорига кўра, йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми ва сутнинг ҳар бир литри учун субсидия миқдори икки бараварга оширилади.

Бошқа чора-тадбирлар қаторида ҳужжат йирик ва майда шохли қорамоллар учун ҚҚС тўловчиларига субсидиялар 2 марта оширишни белгилайди.

2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабргача ҚҚС тўловчиси бўлган чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун субсидиянинг миқдори 2000 сўмдан 4000 сўмга ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилади.

Бунда, субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Бундан ташқари, чорвачилик хўжаликлари томонидан кредит ва лизинг шартлари асосида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари кредит ва лизинг фоизи харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 млн сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади.

Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг — 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа экинларини экиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳамда утилизация йиғимидан озод қилинади.

Тадбиркорлик субъектларига «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 180 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Бундан ташқари, кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйган хўжалик юритувчи субъектларга тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий Банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ва кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади.

Маблағлар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун берилади.

Чорвачилик йўналишида жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг кредит маблағлари 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади.

Махсус унвонлари пасайтирилган солиқчилар

Давлат солиқ қўмитаси туман давлат солиқ инспекцияларининг айрим ходимлари томонидан мурожаатчиларнинг шахсини аниқлашга уринишлар бўлаётганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида мурожаат юборган фуқароларга ундирилган жариманинг 20 фоизини мукофот тариқасида бериш амалиёти йўлга қўйилди.

ДСҚнинг қайд этишича, «Солиқ ҳамкор» иловаси орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда туман давлат солиқ инспекцияларининг айрим ходимлари томонидан мурожаатчиларнинг шахсини аниқлашга уринишлар, мурожаатчилар билан боғланган ҳолда аризани рад этиш ёки уни қайтариб олишга ундаш ҳолатлари учрамоқда.

Таъкидланишича, Давлат солиқ қўмитаси ушбу жараёнда бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга кескин кураш олиб бориб, яширин иқтисодиётга қўл ураётган тадбиркорлар ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилаётган солиқ органлари ходимларига  нисбатан кескин чораларни қўллайди.

«Ҳурматли юртдошлар, сизнинг ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатингиздан сўнг, солиқ органи ходими томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар, яъни маълумотларингизни очиқлаш ёки мурожаатни қайтариб олиш талаби қўйиладиган бўлса, Давлат солиқ қўмитасининг @dsq_anticorrupciya_bot телеграм ботига хабар қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ДСҚ раиси Шерзод Қудбиев айни масала юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказган. Унда Тошкент шаҳрида кузатилган юқоридаги ҳолатлар кескин танқид қилиниб, хизмат вазифаларини бажаришда қўпол хатоларга йўл қўйган Тошкент шаҳар ДСБ ҳамда Яккасарой ва Юнусобод тумани ДСИнинг 7 нафар раҳбар ходимларига нисбатан хайфсан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, махсус унвонлари бир поғонага пасайтирилган.

Метеоритларни пуллаётган аукцион уйи

2021 йилда Christie’s аукционида метеоритларга бўлган қизиқиш крипто-инвесторлар туфайли айниқса юқори бўлди.

2022 йил аукцион фазонинг турли қисмларидан Ерга қулаган метеоритларнинг 66 тасини сотувга қўяди. Улардан бири 500 минг доллардан 800 минг долларгача баҳоланмоқда.

2021 йил Christie’s аукционга қўйилган барча 75 та метеоритни сотди, улардан 72 таси белгиланган нархдан қимматроқ сотилган.

«Бу рекорд келишув эди», — дейди компаниянинг фан ва табиий тарих бўлими раҳбари Жеймс Хислоп.

Фото: Christie’s

Хислопнинг таъкидлашича, сотувларнинг ўсиши крипто саноатидаги янги инвесторлар билан боғлиқ.

«Ҳар бир сўнгги сотувдан сўнг харидорларнинг ўртача ёши пасайиши қизиқ ва бунинг сабабларидан бири криптоиндустрияда пул ишлаб топганлар кўплиги ва улар одатда ёш бўлади», — деб тушунтирди у.

Таъкидланишича, бундай харидорлар ўзларини «криптобойлар» деб атайди.

«Охирги сотувда иштирок этганларнинг баъзилари ҳақиқатан ҳам метеоритларни сотиб олишлари мумкинлигини англаб етдилар ва энди шижоатга тўладирлар», — дея қўшимча қилди эксперт.

2022 йилдан бошлаб 66 та лот Christie’s аукцион уйида 9-23 февраль кунлари сотувга чиқарилади.

Улардан бири 500 мингдан 800 минг долларгача баҳоланмоқда. Бу Ерга тушган Марснинг учинчи энг катта бўлагидир.

Европага газ етказиб беришга тайёр Япония

Япония Украина инқирози туфайли Европага газ етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

Маълум қилинишича, Украинадаги вазият кескинлашиб, Россия ва Ғарб ўртасида можарога олиб келиши мумкин бўлган тақдирда Япония ўз захираларининг бир қисмини Европага етказиб беришга тайёр. Япониядан буни АҚШ илтимос қилган.

Маълумотларга кўра, Япониядан қишки даврда Европага энергия ёрдами кўрсатишни АҚШ сўраган. Бу талаб Европа газ импортининг 40 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келиши билан ҳам боғлиқдир. Бироқ, биринчи навбатда, Япония ички эҳтиёжлар учун етарли миқдорда таъминотни таъминлаши керак. Япония ҳукумати ҳамкорлик сўрови билан япон компанияларига мурожаат қилиши мумкин.

«Халқаро энергетика агентлиги таъкидлаганидек, Россия давлат компаниялари айни пайтда табиий газ етказиб беришни тўхтатиб қўймоқда, бу эса европаликлар дуч келаётган рекорд даражадаги юқори нархларни келтириб чиқармоқда», — деган 7 февраль куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

Россиянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Владимир Чижов сўзларига кўра, «Газпром» Европа Иттифоқига газ экспортини кўпайтиришга мажбур эмас, у аллақачон қўшимча ҳажмларни етказиб бермоқда.

АҚШ ва ЕИ Европага газ етказиб бериш бўйича Осиё давлатлари билан музокараларни бошлаган. АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари, агар Россия иштирокида Украина бўйича можаро бошланса, Осиёнинг бир неча йирик табиий газ импорт қилувчи компанияларидан уни Европага жўнатишни сўраган.

Бундан ташқари, Оқ уй бошқа газ ишлаб чиқарувчилар, жумладан, Қатар, Нигерия, Миср ва Ливия билан фавқулодда газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Россия эса Украина билан можарони кучайтириш режаларини бир неча бор рад этган.

Сунъий интеллект ёрдамида мусиқа ишлаб чиқарадиган стартап

Apple нейрон тармоқлар ёрдамида мусиқа ишлаб чиқарувчи AI Music стартапини сотиб олди.

Маълум қилинишича, битим сўнгги бир неча ҳафта ичида тузилган. 2016 йилда Лондонда ташкил этилган AI Music 20га яқин ходимга эга эди.

Стартап технологияси муаллифлик ҳуқуқидан холи мусиқа асосида маълум бир фойдаланувчига мослаштирилган саундтреклар яратиш имконини беради. Масалан, саундтреклар машғулотнинг интенсивлиги ёки видео ўйин жанрига мос келадиган қилиб ёзилиши мумкин. Илгари стартап реклама компаниялари билан шартномалар тузган, уларнинг видеоларидаги мусиқалар аудиторияга қараб ўзгарган.

Маълум қилинишича, AI Music’нинг мақсади — фойдаланувчиларга ўзлари хоҳлаган мусиқани танлаш, уни ўз эҳтиёжларига мос равишда муаммосиз таҳрирлаш ёки аудиторияга мослаша оладиган динамик ечимларни яратиш имкониятини бериш.

Ўз навбатида, Apple вакили изоҳ беришдан бош тортган.

Маълумот учун, 2021 йилда Apple 33 миллион доллар сарфляган ҳолда бошқа компанияларни сотиб олди. Бу ундан олдинги йиллар билан солиштирганда анча пасд кўрсаткичдир. Масалан, 2020 йилда транзакциялар миқдори 1,5 миллиард долларни, 2019 йилда эса 624 миллион долларни ташкил этган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ishonch дўконлар тармоғи учта янги филиални ишга туширди
Бизнес 13:44 | 4.7.22
Ishonch дўконлар тармоғи учта янги филиални ишга туширди
Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин
Бизнес, Технология 13:38 | 4.7.22
Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин
Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон
Бизнес, Иқтисодиёт 11:56 | 4.7.22
Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Бизнес 11:04 | 4.7.22
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди
Бизнес, Технология 9:12 | 4.7.22
Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди
Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири
Иқтисодиёт 14:21 | 3.7.22
Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири