Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 26.11.2021

«Капиталбанк»дан улуш сотиб олган Усмонов компанияси, АЁҚШларда арзонлашаётган бензин ва ошган давлат қарзи — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

«Капиталбанк»дан улуш сотиб олган Усмонов компанияси, АЁҚШларда арзонлашаётган бензин ва ошган давлат қарзи — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 26 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Электромобиль импорти

Миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 65 миллион 973 минг 307 дона акциясини сотиб олган. Акцияларнинг умумий қиймати 215,3 миллиард сўмни ташкил этган.

«Капиталбанк» фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. 2021 йилда банк Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери бўлди. Бундан ташқари, банкнинг муҳим ютуғи Ўзбекистонда биринчи рақамли Apelsin шўъба корхонаси билан банк гуруҳининг ташкил этилиши дея кўрилади.

Мирзиёев Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.

Тадбир кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, «яшил» иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади. Саммитнинг якуний ҳужжатини қабул қилиш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.

АЁҚШларда арзонлашаётган бензин

«Ўзбекнефтгаз»га тегишли АЁҚШларда 26 ноябрь соат 20:00 дан бошлаб Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқарилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда сўнгги кунларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли интернет ижтимоий тармоқларида танқидий муҳокамалар бўлган. Бензин тақчиллигини олдини олиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Товар-хом ашё биржаси» АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилган.

Натижада «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда 26 ноябрь куни соат 20:00 дан бошлаб Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.

Ошаётган давлат қарзи

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 25,3 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, давлат қарзи қолдиғи 2021 йилнинг III чорагида 1,1 миллиард долларга (йил бошидан 2,1 миллиард долларга) ошиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 25,3 миллиард долларни ташкил этган.

Ҳисобот даврида давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати барқарорлашиш тенденцияси сақланиб қолиб, йил бошидаги 38,9 фоиздан (1 июль ҳолатига — 38,5 фоиз) 1 октябрь ҳолатига 38,4 фоизгача пасайган.

Маълумотларга кўра, июль-сентябрь ойларида давлат қарзи қолдиғининг 1,1 миллиард долларга ошиши, асосан, давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида миқдоридаги қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга 356,4 млн. доллар миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши билан изоҳланади.

Хусусийлаштирилаётган банклар

Ўзбекистонда «Пойтахтбанк» ва «Ўзагроэкспортбанк» хусусийлаштирилади. Бу ҳақда иқтисодий тараққиёт ва камабағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, «Ўзагроэкспортбанк»нинг 100 фоиз улушини Россиянинг «Совкомбанк» банки харид қилади. «Пойтахтбанк»ни эса Россиянинг «Экспобанк» банки сотиб олади.

«Ўзагроэкспортбанк» 2017 йил ташкил топган. Банк Ўзбекистоннинг ёш динамик ривожланаётган банки ҳисобланади. Бугунги кунда «Ўзагроэкспортбанк» Тошкент шаҳри бўйича 2 та офисга эга. Банк республиканинг бошқа шаҳарларида яна бир нечта филиаллар очишни режалаштирмоқда.

«Пойтахтбанк» акциядорлик жамиятининг ташкил этилишига Ўзбекистон Президентининг «2017–2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асос бўлган. Банк ўз иш фаолиятини бугунги кунгача банк асосчиси бўлиб келаётган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 октябрдаги 1481-сонли буйруғи билан бошлаган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда