Кадастр ҳужжати бепул бўлди

17:28 · 01.10.2022

Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди

16:03 · 01.10.2022

Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди

14:21 · 01.10.2022

Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди

12:44 · 01.10.2022

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди

11:25 · 01.10.2022

Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?

21:32 · 30.09.2022

Ўзбекистонда 4,5 млн нафарга яқин фуқароларнинг мол-мулк солиғидан қарзи борлиги малум бўлди

19:49 · 30.09.2022

Apple Россиядаги ходимларини Қиргизистонга кўчирди

18:45 · 30.09.2022

Урганч, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидан Саудия Арабистонига мунтазам авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

17:11 · 30.09.2022

Ўзбекистон олтин захираларини оширди

15:29 · 30.09.2022

Президент «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни имзолади

13:42 · 30.09.2022

Ўзбекистон глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида энг юқори кўрсаткични қайд этди

12:13 · 30.09.2022

Ўзбекистондаги майнерлар ҳар ой 3 млн сўм, крипто-биржалар эса 120 млн сўмдан йиғим тўлайди

10:53 · 30.09.2022

Uzbekistan Airways фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтариш тартибини соддалаштиради

23:09 · 29.09.2022

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади

21:37 · 29.09.2022

Uzbekistan Airports парвозларни кузатиш учун Telegram бот ишга туширди

20:07 · 29.09.2022

АҚШ ўзбек пахтасига қўйилган чекловларни олиб ташлади

18:34 · 29.09.2022

Туркияда «Мир» карталаридан фойдаланадиган банк қолмагани сабабли норозилик намойишлари бошланди

13:44 · 29.09.2022
Таҳлил 23:00 · 07.12.2021

Кўчирилаётган «Қўйлиқ», дунёнинг энг нуфузли аёллари ва Тошкентда қуриладиган миттитуман — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Кўчирилаётган «Қўйлиқ», дунёнинг энг нуфузли аёллари ва Тошкентда қуриладиган миттитуман — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 7 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Кўчирилаётган «Қўйлиқ» деҳқон бозори

Тошкент шаҳрида жойлашган «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади.

Маълум бўлишича, кўчиришдан мақсад пойтахтдаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш ҳисобланади. «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган.

Дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтинги

Американинг Forbes журнали мунтазам эълон қилиб келаётган дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингида сўнгги 11 йилда илк бор етакчи ўзгарди.

Лавозимини тарк этаётган Германия канцлери Ангела Меркель биринчи ўринни дунёнинг энг бой аёлларидан бирига бой бериб, рўйхатни тарк этди. Шу тариқа дунёнинг энг нуфузли 100 нафар аёли рейтингида Amazon асосчисининг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт етакчилик қилмоқда. Forbes Скоттнинг хайрия ишлари учун унга биринчи ўриндан жой берган.

Қайд этиш керакки, Ангела Меркель ушбу рейтингда 2011 йилдан бери етакчилик қилиб келаётганди.

Рейтингда Скоттдан кейинги иккинчи ўринни АҚШ вице-президенти Камала Харрис, учинчи ўринни эса Европа Марказий банки раҳбари Кристин Лагард эгаллаган.

Рейтингдан, шунингдек, телебошловчи Опра Уинфри (23-ўрин), қўшиқчилар Рианна (68-ўрин) ва Тэйлор Свифт (78-ўрин) ҳамда Google’нинг асосчиларидан бири — Сергей Бриннинг собиқ турмуш ўртоғи Анна Войжитски (90-ўрин) жой олган.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II қироллик оиласидаги жанжаллар, жумладан Меган Маркл томонидан ирқчиликда айбловлар туфайли омма олдида чиқишлар сонининг камайиши ва обрўсини йўқотиши ортидан рейтингда 24 поғонага пастлаб, 70-ўринга тушиб кетган.

Рейтингнинг қуйи қисмидан Facebook’нинг собиқ ходими Фрэнсис Хауген ўрин олган. У АҚШ Сенатида сўзга чиқиб, ижтимоий тармоқни фойдаланувчиларни қасддан манипуляция қилиш, нотўғри маълумот тарқатиш, адоват ва АҚШнинг демократик қадриятларига путур етказишда айблаганди.

Тошкентда қуриладиган миттитуман

6 декабрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжумани чоғида мамлакатнинг энг йирик қурилиш компанияси Тошкентда алоҳида миттитуман қуришни режалаштирганини маълум қилди.

«Бир қатор лойиҳаларни ишга тушириш бўйича келишувларга эришилди. Улар минглаб иш ўринлари яратишга қаратилган бўлиб, мамлакатларимиз фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшади. Масалан, «Казфосфат» компанияси Тошкент вилоятида қиймати қарийб 1 миллиард долларга фосфор ва комплекс ўғитлар ишлаб чиқарувчи завод қуришга қизиқиш билдирган», — дейди Тўқаев.

Шунингдек, Қозоғистоннинг энг йирик қурилиш компанияси BI group 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритиб, Тошкент шаҳрида алоҳида миттитуман қуришни режалаштираётгани маълум бўлди.

Иқлим ўзгаришига қарши Жефф Безос

Amazon ва Blue Origin асосчиси Жефф Безос ўзининг Earth Fund жамғармасидан яна 443 миллион долларни иқлим ўзгаришига қарши курашга йўналтиради.

Маълум қилинишича, бу унинг ўтган 2020 йилги ваъдасининг бир қисми: Безос 2030 йилгача иқлим ташкилотлари учун 10 миллиард доллар тарқатишни режалаштирмоқда.

У иқлим ўзгариши учун аллақачон 791 миллион доллар ажратган: 2020 йили 16 та атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш ҳамда илмий ташкилот Безоснинг Earth Fund фондидан 5 миллион доллардан 100 миллион долларгача грант олган.

Миллиардер яна 443 миллион доллар — 44 та грант ажратмоқда. 130 миллион доллар Президент Жо Байден маъмуриятининг иқлим ўзгаришига қарши кураш ва камбағалларни қўллаб-қувватлаш дастури бўлган Justice40 ташаббусини қўллаб-қувватлайди.

Қўшимча 261 миллион доллар биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал стратегия лойиҳасига (2030 йилга келиб қуруқлик ва денгизнинг 30 фоизини тежаш) — Конго ҳавзаси ва тропик Анд тоғларига йўналтирилади. Қолган 51 миллион доллар АҚШ ва Африкадаги ерларни тиклаш учун сарфланади.

Миллиардернинг иқлим ташаббуслари учун қилган хайрияларининг умумий миқдори 1 миллиард доллардан ошди. Бу суммага (791 миллион доллардан ташқари) у Обама фондига ажратган 100 миллион доллар ва Вашингтондаги Смитсон институти учун йўналтирилган 200 миллион доллар киради.

Ўзбекистон бўйича ҳисобот эълон қилган S&P 

Standard & Poor’s Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги 6 декабрь куни Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингига бағишланган йиғма ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда Ўзбекистоннинг рейтинг баҳоси «BB-» (барқарор кутилма) даражада ўзгаришсиз қолган.

Рейтинг бўйича барқарор кутилма агентликнинг мамлакатда фискал ва ташқи қарзлар тез суръатлар билан ўсишда давом этиши, бироқ келгуси 12-24 ой ичида мўътадил даражада сақланиб қолиши бўйича таҳминларни акс эттиради.

Агентликка кўра, амалдаги Президентнинг қайта сайлангани мамлакатдаги институционал салоҳиятни яхшилашга қаратилган ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни давом эттирилишига хизмат қилади.

Давлат корхоналарининг трансформацияси ва хусусийлаштириш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш, давлат қарзи қонунининг ишлаб чиқилиши, коррупцияга қарши курашиш, давлат бошқарувини такомиллаштириш ва бюрократияни камайтириш стратегиялари асосий ислоҳотлар сифатида қайд этилган.

Қайд этилишича, 2021 йилда Ўзбекистон реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиш суръати 6,5 фоизни, 2022-2024 йилларда ўртача 5,5 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.

Фермернинг ерини ноқонуний олиб қўйган ҳокимлик

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида фермер хўжалигига тегишли ер майдонининг ижара шартномаси ҳокимлик тарафидан ноқонуний равишда бекор қилинган.

Маълум қилинишича, бизнес-омбудсман Ховос тумани ҳокимлигига нисбатан киритилган даъво бўйича судда ютиб чиққан. Даъво аризаси фермер хўжалиги ер участкасининг ноқонуний олиб қўйилиши натижасида етказилган зарарни ундириш мақсадида киритилган.

Аниқланишича, туман ҳокимининг 2016 йилдаги қарорига асосан фермер хўжалигига 5,2 гектар ер майдони узоқ муддатли ижарага берилган. Бироқ, кейинчалик ижара шартномаси ҳокимлик томонидан ноқонуний равишда бир томонлама бекор қилинган.

Таъкидланишича, фермер хўжалиги боғдорчилик фаолиятига ихтисослашган бўлиб, ижара шартномасининг ноқонуний равишда бекор қилиниши натижасида ер майдонида мавжуд бўлган 300 туп ўрик ва 133 туп ёнғоқ дарахтлари яроқсиз ҳолатга келган.

Бизнес-омбудсманнинг Боёвут туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида Ховос тумани ҳокимлигининг ҳисобидан фермер хўжалигининг фойдасига қарийб 42 миллион сўмлик маблағларни етказилган зарар учун компенсация сифатида ундирилиши белгиланган.

Ваколатлари кенгайтирилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил  7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чоралари ҳақида»ги қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан агентлик бир қатор кенгайтирилган ваколатларга эга бўлади.

Жумладан, агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга оид маълумотларни олиши мумкин бўлади. Шунингдек, тадқиқотлар ва маъмурий суриштирувлар ўтказиш ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузади.

Бундан ташқари, агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа таъсир чораларини кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва ушбу хабарларни текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари, оммавий резонанс ва муҳокамалар, яъни жамиятнинг маълум бир ҳодисага бўлган ҳиссий муносабати, жамоатчилик эътиборини тортган ва турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган коррупцияга оид фактлар бўйича ишни кўриб чиқаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда матбуот анжуманларини ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Кадастр ҳужжати бепул бўлди
Янгиликлар 17:28 · 01.10.2022
Кадастр ҳужжати бепул бўлди
Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди
Янгиликлар 16:03 · 01.10.2022
Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди
Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди
Янгиликлар 14:21 · 01.10.2022
Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди
Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди
Янгиликлар 12:44 · 01.10.2022
Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди
Янгиликлар 11:25 · 01.10.2022
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 21:32 · 30.09.2022
Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?