Кўриш қобиляти чекланган инсонлар учун селфи тушиш осонлаштирилди
Овозли ёрдамчи телефонни қандай ушлашни, шунингдек, кўриш қобилияти паст ёки кўзи ожиз инсонларга сифатли селфи олиш имконини беради

Pixel 7 камерасида кўзи ожиз фойдаланувчилар учун селфи олишга ёрдам берадиган овозли функция ишга туширилди. Бу ҳақда «myseldon.com» хабар бермоқда.
Янги Pixel 7 смартфонига бағишланган тадбирда Google кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фойдаланувчилар учун селфиларни яхшироқ суратга олишга ёрдам берадиган янги функцияни тақдим этди. Guided Frame – бу овозли ёрдамчи бўлиб, у смартфон фойдаланувчиларига яхшироқ суратга олиш учун телефонни қаерда ва қандай тарзида ушлаб туриш кераклигини айтади.
Функция фойдаланувчининг энг яхши ҳолатда эканлигини аниқламагунча смартфонни кўтариш, тушириш ёки ён томонга бурилишини айтади. Шунингдек, у фойдаланувчига расм олингани ҳақида ҳам хабар бериши мумкин.
Шу билан бирга, яна бир янги функция True Tone бўлиб, у фотосуратларда инсон терисини аниқ акс эттиришга мўлжалланган. Night Sight эса кам ёруғлик шароитида тез ва самарали суратга олишда ёрдам беради.






