Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 18:00 · 04.04.2022

«Кутилганидек арзон эмас» — Беларусдан Ўзбекистонга келган IT мутахассисларининг таассуротлари

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб инвесторлар, IT компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар учун IT визалар бериш режалаштирилмоқда.

«Кутилганидек арзон эмас» — Беларусдан Ўзбекистонга келган IT мутахассисларининг таассуротлари

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг Беларуснинг айрим IT компаниялари ва мутахассислари Тошкентга кўчиб ўтишга қарор қилди. IT Park янги резидентларни кутиб олишдан мамнун ва уларга яхши шароитларни ваъда қилмоқда. Аммо Ўзбекистон пойтахтида ҳаёт қандай?

Беларуснинг IT саноати бўйича ахборот нашри dev.by иш юзасидан Ўзбекистонга кўчиб келган IT мутахассисларининг таассуротларини ўрганди.

Нега Ўзбекистон?

Ҳамманинг жавоби турлича. Баъзилар Грузияга боришни режалаштирган, лекин компаниянинг Тошкентда ваколатхонаси аллақачон мавжуд эди, бошқаларга Ўзбекистонда яшаш арзон туюлган, яна баъзилар Самарқанд, Бухоро ва бошқа мусулмон оламини кўришни анчадан бери орзу қилган.

Мобил дастурчи Иваннинг айтишича, у Ўзбекистонга 1 март куни оиласи билан келган, ҳали жойлашмаган ва Туркияга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яшаш жуда қиммат. Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси Николай ҳам Ўзбекистонга «бошқа давлатларга кўчиш пункти» сифатида қарашини тан олади.

Кўпчилик учун шароитлар жозибали кўринади. Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлик очиш, якка тартибдаги тадбиркор мақомини олиш ёки IT Park резиденти бўлиш ва 7,5 фоиз даромад солиғини тўлаш мумкин. Бунинг учун компания Ўзбекистон ҳудудида юридик шахс бўлиши, «иқтисодий асосли бизнес-режага эга бўлиши ва махсус рўйхат бўйича фаолият олиб бориши» керак .

Ўзбекистонга қандай келиш мумкин?

Software дастурчиси Николай 15 март куни Россия орқали Тошкентга келган.

«Мен Москвадан (Домодедово) учдим, божхонада сўроққа чақирилдим, сафар мақсадини, касбимни, Ўзбекистонда ишлайманми ва ҳоказоларни сўрашди. Telegram, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларни текширишди. Ёмон эмас, лекин ёқимсиз», — дейди у.

Бошқалар сўроқ қилинмаган, бироқ улар чиптани бронь қилиш осон бўлмаганини айтади. DevOPS муҳандиси Антон рафиқаси, учта боласи ва иккита ити билан компания томонидан кўчирилган.

Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, кўплаб IT мутахассислари ва IT компаниялари етиб келгандан сўнг дарҳол IT Park вакиллари томонидан кутиб олинади: одамлар кутиш залида белгилар билан туради ва кейин Беларусь IT мутахассисларини микроавтобусларда меҳмонхона ва ётоқхоналарга олиб кетишади.

Рўйхатдан ўтиш: уч кун ичида улгуриш

Чет эл фуқароси Ўзбекистонга келгач, уч кун ичида рўйхатдан ўтиши керак.

«Агар сиз меҳмонхонага кирсангиз, у барча расмийлаштириш ишларини ўз зиммасига олади. Агар сиз квартирани ижарага олсангиз, эгасидан паспорт столида вақтинча рўйхатдан ўтишни сўрашингиз керак. Агар буларни уч кун давомида ўз вақтида қилмасангиз, 150 доллар миқдорида жарима солинади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг сиз ЖШШИР орқали электрон калит очишингиз мумкин — у ҳужжатларни имзолаш учун ишлатилади. Хуллас, ижара шартномасини қўлим билан имзолаганим йўқ», — дейди ишлаб чиқувчилардан бири.

Нафақат шахсни, балки смартфонни ҳам рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. 30 кун ичида IMEI қурилмасини (ноёб идентификация рақами) олиш керак. Буни Бош почта бўлимида 4 долларга қилиш мумкин. Агар қурилмада СИМ-карта учун иккита уяси бўлса, иккита IMEI’ни рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. Агар бу бажарилмаса, мобил телефон блокланади ва қулфни очиш учун 4 доллар олинади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб инвесторлар, IT компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун IT визаларини бериш ниятида. Жисмоний шахслар уч йил муддатга виза олиши мумкин бўлади. IT визаси Ўзбекистонга уч йил давомида эркин кириш ва ундан чиқиш, республиканинг исталган ҳудудида қайта рўйхатдан ўтиш мажбуриятисиз қолиш, Ўзбекистон фуқаролари учун тақдим этилган шартлар асосида таълим ва тиббий хизматлар олиш имконини беради. Виза олиш уч кундан ортиқ вақт олмаслиги ваъда қилинмоқда.

Уй-жой: кутилганидан қимматроқ. Итларсиз, лекин милиция билан

Оиласи ва итлари билан Тошкентга келган DevOPS муҳандиси Антон аввалига меҳмонхона хонасини беш кунга ижарага олган, кейин эса уни яна бир ойга узайтирган (бир кунлик қолиш 70 доллар, чегирма билан бир ой — 1300 доллар). Сабаби: квартира қидириш чўзилиб кетган. Маҳаллий уй эгаларининг 95 фоизи мушукларни қабул қилишга рози, аммо итларга мутлақо қарши. Охир-оқибат, Антон ҳали ҳам 600 долларга кичик уч хоналик квартира топишга муваффақ бўлди, бу бугунги Тошкент стандартлари бўйича фойдалидир.

Суҳбатдошларнинг айтишича, Тошкентга муҳожирлар оқими боис ижара нархлари кўтарилган.

«Уй-жой қиммат. Меҳмонхоналар кечасига 40 доллардан. Кунлик ижарага бериладиган квартиралар арзон эмас. Қисқа муддатли таклифлар кам, улар қисқа муддатга ижарага олишни истамайди. Агентсиз турар жой топиш жуда қийин ва агентлар биринчи ойнинг 30–50 фоизи миқдорида комиссия олишни ҳам хоҳлайди», — дейди дастурчи Иван.

Python дастурчиси Дмитрийнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда милиция узоқ муддатли ижара шартномасини тузган чет элликларнинг олдига текшириш учун келмоқда. Аммо суҳбатлар «жуда юмшоқ» ўтади.

Интернет: соат 21:00 дан тезликнинг пасайиши ва ижтимоий тармоқларнинг блокланиши

Software дастурчиси Николайнинг сўзларига кўра, шаҳар бўйлаб Интернет сифати ўртача, фақат Беларусь ва Россия компаниялари фаол равишда банд қилаётган коворкинг-жойларда бемалол ишлаш мумкин. Коворкинг кунига тахминан 100 минг сўм (8,60 доллар) туради.

«Интернет унчалик яхши эмас, ойига 120 минг сўм (10,4 доллар) туради, тезлиги — 50 мегабайт/сония. Лекин пинг жуда юқори, ҳар доим 200–300 атрофида», — дейди дастурчи Виталик.

Иваннинг айтишича, 100 мегабит тезликдаги интернет унга 180 минг сўм (ёки ойига 15 доллар) тушади. Аммо соат 21:00 дан бошлаб 25 мегабитгача тезлик чегараси мавжуд. Дмитрий ҳам худди шундай дейди — энг юқори юкланиш пайтида уй Интернети тезлиги кечқурун қаттиқ пасаяди.

Бундан ташқари, мамлакатда Twitter, TikTok ва «ВКонтакте» тармоқлари блокланган.

Чет элликлар учун пулли тиббий хизмат

Чет элликлар учун тиббий хизматлар пулли, Тошкентда кўплаб хусусий клиникалар мавжуд. Шошилинч ёрдам бепул тақдим этилади — 103 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Тошкентда яшаш қанча туради?

Тошкент метросида юриш 1400 сўм (12 цент), автобусда 1700 сўм (15 цент) туради. «Яндекс.Такси» ўртача 20–25 минг сўмгача (1,7–2 доллар), машина бир неча дақиқада етиб боради.

Дастурчилардан бирининг сўзларига кўра, кафелардаги ҳисоб хизмат ҳақи учун фоизни ўз ичига олади. Турли муассасаларда буюртма қилинган нархнинг 20 фоизгача бўлиши мумкин.

«Мен чўчқа гўшти тополмадим, лекин товуқ, қўзичоқ ва мол гўшти муаммо эмас. Балиқлар ҳам бор. Кўпгина дўконларда рус ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари мавжуд. Бозорларда савдолашиш мумкин — расталарда ёзилган нархни тушириш мумкин», — дейди у.

Дастурчи Иваннинг айтишича, ўртача иш ҳақи урушдан олдинги Минскдаги каби 300–500 долларни ташкил қилади.

«Дўконлардаги тахминий нархлар: сут — литри учун 1 доллар, сариёғ — бир пакети 2 доллар, помидор — килограмми 2 доллар. Лекин савдо марказидаги кийим-кечак нархи ҳам юқори. Ҳамма нарса бозорлардан сотиб олинади», — дейди Иван.

Унинг сўзларига кўра, ишхонага тушлик етказиб бериш — 30 минг сўм (3 доллардан кам). Бир кунлик озиқ-овқат етказиб бериш — 110 минг сўм (9,5 доллар).

Қайд этилишича, Беларусдаги каби техника дўконлари Тошкентда ҳалигача кам, бу йўналиш эндигина ривожланмоқда.

Маҳаллий аҳоли пули бор ва уни сарфлашга тайёр одамлар келганидан хурсанд

Ўзбекистон — дунёвий давлат. Бу ерда мусулмонлар ҳам, православлар ҳам яшайди. Барча суҳбатдошларимизнинг айтишича, тошкентликлар жуда самимий ва меҳмондўст.

«Маҳаллий аҳоли пули бор ва уни сарфлашга тайёр одамлар келганидан жуда хурсанд. Беларусларга муносабат яхши, маҳаллий IT паркдаги йигитлар мослашишга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда», — дейди DevOPS муҳандиси Антон.

Дастурчи Виталикнинг сўзларига кўра, кўпчилик рус тилида гаплашади ёки ҳеч бўлмаганда уни тушунади.

«Мен Ўзбекистонни доимий яшаш жойи сифатида танламаган бўлардим, лекин у албатта ташриф буюришга арзийди», — дейди у.

Аввалроқ Украина IT компаниялари мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун 24,5 млн доллар хайрия қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, санкциялар россияликларни Ўзбекистон, БАА ва Туркиядан уй-жой сотиб олишга ундаши хабар қилинди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди