Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 11:34 · 12.08.2022

Марказий Осиёдаги иқтисодий ўсиш молия секторига боғлиқми ёки аксинча?

ПМТИ экспертлари Марказий Осиё мамлакатларида молиявий сектор ривожланиши ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Институт Kommers.uz’га тақдим этган тадқиқот натижаларига кўра, Марказий Осиё давлатларида молиявий секторнинг ривожланиши шунчаки иқтисодий ўсиш натижаси эмас, балки унинг сабабидир.

Марказий Осиёдаги иқтисодий ўсиш молия секторига боғлиқми ёки аксинча?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Марказий Осиё мамлакатларида молиявий сектор ривожланиши ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Тадқиқот натижалари бўйича ҳисоботни институт матбуот хизмати Kommers.uz’га тақдим этди.

Маълум бўлишича, тадқиқот давомида молиявий хизматлар таклифининг ортиши иқтисодий ўсишга олиб келадими ёки иқтисодий ўсиш молиявий хизматларга бўлган қўшимча талабни юзага келтириб, молиявий сектор ривожланишига сабаб бўладими, деган саволга жавоб берилган.

Таъкидланишича, дунё мамлакатларида молия сектори ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқлик турлича бўлган. Масалан, Шотландия, Белгия, Россия ва Японияда молиявий сектор саноатлашишни жадаллаштиришга хизмат қилган бўлса, Англия, Германия ва Францияда саноатнинг ривожланиши молиявий сектор ривожланишига олиб келган.

Марказий Осиё мамлакатлари мисолида ўтказилган тадқиқот натижасида қуйидагилар аниқланган:

Экспертлар фикрларига кўра, Марказий Осиё давлатларида молиявий секторнинг ривожланиши шунчаки иқтисодий ўсиш натижаси эмас, балки унинг сабаби ҳисобланади. Молиявий сектор ривожланишининг 1 фоиз пунктига ортиши иқтисодиётнинг 0,5-2,5 фоизга ошишига олиб келган.

Яъни, молиявий секторнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиши ўртасидаги бир томонлама боғлиқлик мавжуд. Банклар томонидан бериладиган кредитлар иқтисодий ўсишга олиб келган, лекин иқтисодий ўсиш молиявий хизматларга қўшимча талабни шакллантиришга хизмат қилмаган. Бу молия бозорининг етарли даражада ривожланмаганлиги, пул маблағларини бу секторга қайта жалб қилишда воситаларнинг етишмаслиги ва жамғармаларни жалб қилиш даражасининг пастлиги билан боғлиқ экани айтилган.

Таъкидланишича, кейинги босқичда юқори–ўрта даромадли мамлакатлар қаторига ўтиш учун молия секторини янада ривожлантириш ва иқтисодий ўсишнинг молиявий хизматларга қўшимча талабни шакллантиришини таъминлаш керак. Бунинг учун молиявий оммабопликни орттириш талаб этилади.

Мутахассислар тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, қуйидаги таклифларни ишлаб чиққан:

Ўзбекистонда дастлаб молия бозорини ривожлантиришга эътибор берилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдори маълум бир чегарага (2800 АҚШ долларига) етганидан сўнг, жамғармаларни расмий молия секторига жалб қилишга алоҳида аҳамият қаратилиши лозим.

Молия бозорини ривожлантириш билан бир қаторда инвестицион банкларни ташкил этиш ва турли риск даражасига мос равишда фойда келтирадиган молиявий воситаларни кўпайтириш керак. Натижада бўш турган маблағларни расмий молия секторига қайта йўналтириш мумкин.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди