Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 28.12.2021

Маскнинг лойиҳаси устидан шикоят қилган Хитой, Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси ҳамда Дуровнинг рақобатчисига жавоби — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Маскнинг лойиҳаси устидан шикоят қилган Хитой, Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси ҳамда Дуровнинг рақобатчисига жавоби — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 28 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Маскнинг лойиҳаси устидан шикоят қилган Хитой

Хитой Бирлашган Миллатлар Ташкилотига миллиардер Илон Маскнинг Starlink лойиҳаси юзасидан шикоят қилди.

Reuters нашрига кўра, Хитойнинг орбитал станцияси Starlink сунъий йўлдошлари билан тўқнашувнинг олдини олиш учун 2021 йилда икки марта — 1 июль ва 21 октябрь кунлари фавқулодда манёврлар ўтказишга мажбур бўлган. Мамлакат бу борадаги ҳужжатларни БМТнинг коинот масалалари бўйича бошқармасига аллақачон тақдим этган.

«Хавфсизлик нуқтаи назаридан, Хитой космик станцияси тўқнашувнинг олдини олишни назорат қилди», дейилади БМТ веб-сайтида эълон қилинган ҳужжатда.

Шундан сўнг Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Маскни қаттиқ қаттиқ танқид остига олди. Улардан бири Starlink сунъий йўлдошларини «коинот қолдиқлари уюми» деб атаса, бошқаси уларни «Америка космик қуроллари» деб атаган.

Starlink — бу тармоқ мавжуд бўлмаган ҳудудларни юқори тезликдаги кенг полосали интернет билан таъминлаш учун Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан жойлаштирилган глобал сунъий йўлдош тизими.

Тахминан 1,9 минг сунъий йўлдош аллақачон орбитага чиқарилган. SpaceX АҚШ Федерал алоқа комиссиясидан жами 12 мингта сунъий йўлдошни учиришга рухсат олган. Хитой космик станция қуришни 2021 йил апрель ойида бошлаган.

Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси

Яқин келажакда кассир томонидан Uzcard ва Humo карталари учун турли терминалларнинг таклиф қилиниши шарт бўлмайди — савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади.

Марказий банк матбуот хизматига кўра, 27 декабрь куни Uzcard ва Humo тўлов тизимлари иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилишни намойиш этган. Илгари терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда битта терминалда ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

Хабарга кўра, тўлов тизимларининг ҳамкорлиги бозор эҳтиёжларини янада фаолроқ аниқлаш ва зарур ечимларни тақдим этиш имконини беради. Терминал ҳар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши учун уни янгилаш керак. Яқин вақт ичида банкларга бундай янгилашни амалга ошириш учун зарур кўрсатмалар берилади.

Интеграция меморандуми доирасида Uzcard ва Humo қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни давом эттиради:

  • карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо шохобчаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • технологияларни такомиллаштириш ва нақд пульсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш инфратузилмасини кенгайтириш;
  • тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

Дуровнинг рақобатчисига жавоби

Signal мессенжери асосчиси Мокси Марлинспайк Telegram жамоаси барча фойдаланувчиларнинг маълумотларини булутда очиқ форматда сақлашини айтди ва шу билан Дуровнинг мессенжерини ишончсизликда айблади. Ўз навбатида, Павел Дуров бунга муносабат билдирди.

«Telegram сизнинг барча контактларингиз, гуруҳларингиз, медиа ва сиз юборган ёки қабул қилган ҳар бир хабарни ўз серверларида очиқ матн кўринишида сақлайди», — дейди Signal мессенжери асосчиси Мокси Марлинспайк.

Унга кўра, Telegram шифрлаш тизимидан фойдаланмайди ва унинг ҳар қандай ходими фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига бемалол кира олади.

Мокси Марлинспайк Telegram фойдаланувчиларига мессенжерда тест ўтказишни таклиф қилган.

«Telegram’ни ўчириб ташланг ва янги телефонда ўша рақам билан янги аккаунт очинг. Сиз баҳам кўрган барча хабарларни, барча гуруҳларингизни дарҳол кўрасиз. Қанақасига? Буларнинг барчаси уларнинг серверларида, оддий матн кўринишида турибди», — дейди Марлинспайк.

Унинг фикрича, Facebook мессенжери ва WhatsApp Telegram’дан ишончлироқ.

Telegram асосчиси Павел Дуров бунга жавобан унинг жамоаси «фойдаланувчиларнинг махфийлигини сақлаш бўйича берган ваъдасига содиқ қолаётганини» ва WhatsApp каби Америка иловалари шифрлаш ҳақидаги даъволарга қарамай, маълумотларни учинчи шахсларга реал вақтда узатаётганини айтган.

Дуров ўз постида АҚШнинг Федерал қидирув бюроси(ФҚБ) ҳисоботи ва The Rolling Stone терговига таянган. Унда айтилишича, WhatsApp ва iMessage ФҚБга реал вақт режимида фойдаланувчилар маълумотларини суд қарорисиз «кўп ҳолларда» тақдим этган.

Telegram асосчисининг ёзишича, бошқа мессенжерларнинг дастурчилари Америка расмийларининг буйруғига кўра, разведка хизматлари смартфонларни бузиши ва фойдаланувчилар ҳақида шахсий маълумотларни олиши учун фойдаланадиган иловаларга «махфий кириш эшиклари»ни ўрнатмоқда.

«Anom, Signal каби баъзи иловалар бошиданоқ давлат идоралари томонидан молиялаштирилди», — дейди Дуров.

Telegram асосчиси, шунингдек, америкалик рақобатчиларининг норози кайфияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

«Америкалик рақобатчиларимиз маркетингга катта сармоя киритганига қарамай (Telegram ҳеч қачон маркетингга инвестиция қилишга мажбур бўлмаган) Telegram каби ўсишга эриша олмаганидан норози эканликларини эшитдим. Аммо биз билан солиштириш учун улар биринчи навбатда ўз ҳаракатларининг маркетинг даъволарига мос келишига ишонч ҳосил қилишлари керак. Унгача, афсуски, маълумотларнинг сизиб чиқиши ва уларнинг иловаларидаги хавфсизлик муаммолари муқаррар бўлиб қолади», — дейди Дуров.

Мурожаат билан чиққан солиқ қўмитаси

E-aktiv тизимидан лозим даражада фойдаланмаганлик учун 2022 йил 1 июлгача солиқ тўловчиларга таъсир чоралари кўрилмайди.

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, мазкур тизим тадбиркорлик субъектларига асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операциялар ҳисобини юритиш имконини беради. 

Хабарга кўра, ҳозирда тизимни амалиётга жорий этишнинг биринчи босқичи олиб борилмоқда. Бунда асосий эътибор электрон ҳисобварақ-фактура ва божхона-юк декларациялари асосида фақат кирувчи ва чиқувчи товарлар оқимини автоматик равишда ҳисобга олишга қаратилмоқда. 

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг таклиф ва мурожаатлари асосида тизимни йирик автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби дастурий маҳсуллари (1C, SAP ва бошқалар) билан интеграция қилиш ишлари давом эттирилмоқда. 

Қўмита 2022 йил 1 июлгача E-aktiv тизимидан лозим даражада фойдаланмаганлик учун солиқ тўловчиларга таъсир чоралари кўрилмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, мазкур тизим орқали тадбиркорлик субъектлари маҳсулотлар кирими ва қолдиғи ҳисобини онлайн юритиш ва кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.

Тизимнинг EHF’га интеграция қилинганлиги кирим қилинмаган товарларни сотишда EHF расмийлаштириш ҳолатларига чек қўяди, шунингдек  реализация жараёнида EHF’ларда МХИКлари ягона электрон миллий каталогга мувофиқлигини ҳамда барча шартномалар Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.

Коррупция содир этган шахсларнинг давлат хизматига қабули

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 28 декабрдаги мажлисида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унда коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги бўйича норма ўз аксини топмоқда.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш ва тегишли субъектларнинг ваколатлари, давлат фуқаролик хизматчисининг мақоми, одоб-ахлоқ қоидалари, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатишнинг ягона қоидаларини жорий этиш кўзда тутилган. Мазкур ҳужжатда, шунингдек, биринчи марта давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги каби нормалар ўз аксини топмоқда. Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Нью-Йоркдаги дўконларини ёпган Apple

Apple Нью-Йоркдаги барча 12 та дўконини коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли ёпди.

«Биз вазиятни мунтазам равишда кузатиб борамиз ва шунга қараб соғлиқни сақлаш чоралари ва дўконларда кўрсатиладиган хизматларни ўзгартирамиз. Биз мижозларимиз ва ходимларимиз саломатлиги ҳақида шундай қайғурамиз», — дейилади Apple баёнотида.

Компания вакилининг сўзларига кўра, ушбу дўконларда харидорлар фақат онлайн буюртмалар олиши мумкин бўлади. Apple, шунингдек, барча мижозлари ва ходимларига дўконларда ниқоб тақишни мажбурий қилган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг март ойида коронавирус туфайли компания ўзининг бренд дўконларини икки ҳафтага ёпганди.

Кўрсаткичлари пасайган жаҳон автомобиль саноати

Яримўтказгич инқирози ва таъминот занжири муаммолари фонида жаҳон автомобиль ишлаб чиқарувчилари 2021 йилда кутилганидан 9,6 миллион дона камроқ машина чиқарди.

Европалик ишлаб чиқарувчилар коронавирус инқирозидан кўпроқ зарар кўрди: улар режалаштирганидан 3 миллионга кам автомобиль ишлаб чиқарди.

Маълум бўлишича, экспертлар 2021 йил сентябрь ойида автомобиль ишлаб чиқариш 10,6 миллион донага кам бўлишини прогноз қилганди. Бироқ автомобиль саноатида ўтиб бораётган йил охирига келиб ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошган.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг иккинчи ярмигача вазият яхшиланмаслиги тахмин қилинмоқда. Яримўтказгич тақчиллиги 2023 йилгача давом этиши мумкин.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда