McDonald’s собиқ бош директори иши бўйича суд: у айрим ходимлар билан ишқий муносабатда бўлган
McDonald’s уни ўтган август ойида судга берди.
McDonald’s компаниясининг собиқ бош директори Стив Истербрук ва корпорация ўртасидаги суд жараёнини якунланди ва у ходими билан ишқий муносабатда бўлгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда McDonald’s АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига топширилган ҳужжатда маълум қилди.
Шартномага кўра, жаноб Истербрук McDonald’s компаниясидан кетганидан кейин унга тўланган 105 миллион долларни қайтариб беради ва расман кечирим сўрайди. Истербрук 2019 йилда McDonald’s компаниясининг ходимларидан бири билан ишқий муносабатлари ҳақида маълум бўлгач, бош директор лавозимини тарк этишга мажбур бўлган эди.
McDonald’s уни ўтган август ойида судга берди. Корпорация Истербрукни ушбу ходим билан бўлган муносабатлари бўйича ички тергов вақтида яширинганликда айблади, у бошқа икки ходим билан жинсий алоқада бўлган.
Шундан сўнг унга McDonald’s акциялари билан бирга 42 миллион доллар тўланган. Ўшандан бери акциялар ўсиб боргани учун томонлар 105 миллион доллар тўлашга келишиб олган.