Meta ходимларга офисга қайтишни кечиктириш имконини берди
Ходимлар онлайн ишлаш шароитига эга бўлса, масофавий ишни талаб қилишлари мумкин.
Meta (собиқ Facebook) 2022 йил 31 январда ўз офисларини очишини эълон қилди, аммо ходимларга қайтишни 3-5 ойга кечиктириш имкониятини беради. Бу ҳақда CNBC ёзмоқда.
Meta компаниясининг инсон ресурслари бўйича вице-президенти Жанелле Гейлнинг сўзларига кўра, баъзи ходимлар ҳали қайтишга тайёр эмас.
«Январь ойида қайтиб келмоқчи бўлганлар учун биз соғлиқ ва хавфсизлик биринчи ўринда бўладиган ажойиб офис тажрибасини тақдим этишга умид қиламиз. Ходимларимиз қаерда ишлаши тўғрисида қарор қабул қилишлари учун турли хил вариантларни таклиф қилишда давом этамиз», — дея қўшимча қилди у.
Қайд этилишича, баъзи ходимлар онлайн ишлаш имконига эга бўлса, масофавий ишни талаб қилишлари мумкин.
«Сана эмас, балки маълумотлар бизнинг офисга қайтишга ёндашувимизга туртки беради», — дейди Гейл.
Август ойида Meta коронавируснинг «дельта» варианти туфайли америкалик ходимларнинг офисларга қайтишини 2022 йил январигача кечиктиришини эълон қилган эди.
Аввалроқ Буюк Британиянинг рақобат ва бозорлар бошқармаси (CМА) Meta компаниясининг Марк Цукерберг томонидан Giphy онлайн платформасини сотиб олиш жараёнини блокламоқчилиги хабар қилинганди.