Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди

10:30 · 06.02.2023

Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo

15:31 · 05.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди

13:06 · 05.02.2023

Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади

17:19 · 04.02.2023

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди

16:07 · 04.02.2023

Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди

13:59 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газни бепул беради

12:28 · 04.02.2023

Қозоғистон Миллий банки дунёда биринчи бўлиб 3D технологияли тангаларни муомалага чиқарди

11:22 · 04.02.2023

Георгий Паресишвили Тошкент фонд биржасига раис этиб тасдиқланди

19:21 · 03.02.2023

Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилмоқда

18:24 · 03.02.2023

Yandex Go Ўзбекистонда янги хавфсизлик функциясини ишга туширди

17:39 · 03.02.2023

Электрон логистика порталининг мобил иловаси ишга туширилди

16:10 · 03.02.2023

Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин

15:25 · 03.02.2023

Тошкентдаги 35 та газ «заправка» фаолияти тикланди

14:36 · 03.02.2023

Аномал совуқдан зарар кўрган тадбиркорларга қандай енгилликлар берилади?

14:25 · 03.02.2023

«‘Иккинчи хотин’га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» каби реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

13:16 · 03.02.2023

Европа Марказий банки асосий ставкаларни 0,5 фоизга оширди

11:53 · 03.02.2023

Тошкент шаҳри ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади

10:47 · 03.02.2023
Таҳлил 22:00 · 04.01.2022

Миллий ижтимоий тармоқлар, янги ташкил этилаётган банк ва бойлиги кескин кўпайган Илон Маск — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Миллий ижтимоий тармоқлар, янги ташкил этилаётган банк ва бойлиги кескин кўпайган Илон Маск — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 4 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Миллий ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилишича, фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш мақсадида замонавий коммуникацион дастурлар ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш режалаштирилган.

Бунда, соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорлар миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилинади. Улар маълумотларни узатиш ва қайта ишлашнинг замонавий талабларига мос дастурий таъминот ва техник воситалар билан таъминланади.

Шунингдек, АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилади. Бунда, яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзлар бериш тизими йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган банк

Ўзбекистондаги ҳудудларда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш учун «Тараққиёт банки» ташкил этилади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилишича, халқаро молия институтлари билан Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича консультатив маслаҳат олиш режалаштирилган. Банкни ташкил этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилади ва таклифлар ишлаб чиқилади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади. Шундан сўнг Президентнинг қарори қабул қилинади.

Шунингдек, республика ҳудудлари ва хорижий мамлакатлар бизнес вакилларини ўзаро ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш режа қилнган .Жумладан Сирдарё вилояти Хитой, Сурхондарё вилояти Россия ҳамда Жиззах вилояти Ҳиндистон билан инвестиция ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантиради.

Бойлиги кескин кўпайган Илон Маск

Америкалик бизнесмен Илон Маскнинг бойлиги иккинчи марта 300 миллиард доллардан ошди.

Маълум қилинишича, дунёнинг энг бой одами Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 32,6 миллиард долларга ўсган. Унинг умумий бойлиги 304,2 миллиард долларга етган.

Қайд этилишича, 3 декабрь куни давомида бизнесмен Маскнинг бойлиги деярли 12 фоизга ошган. Унинг Tesla компанияси акциялари ҳам деярли бир хил миқдорга — 13,5 фоизга қимматлашган. Маск 2021 йил ноябрь ойида ҳам дунёда бойлиги 300 миллиард доллардан ошган биринчи шахс бўлганди.

Хабарга кўра, тадбиркор 2021 йилда энг кўп бойиган миллиардерга айланган. 2021 йил октябргача Amazon асосчиси Жефф Безос дунёдаги энг бой одам эди. Энди у 196,3 миллиард доллар бойлиги билан учинчи ўринда қолмоқда.

Тесла акциялари компаниянинг молиявий ҳисоботлари эълон қилиниши фонида кўтарилган. Компания 2021 йилда рекорд миқдордаги — 936 минг та электромобиль сотган. Етказиб бериш деярли икки баравар кўпайган. Тўртинчи чоракда рекорд миқдордаги — 308 минг та электромобиль сотилган . Охирги рекорд 2021 йилнинг учинчи чорагида қайд этилган (231,3 минг).

Ўзбекистон ва иқтисодий хатарлар

Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармаси кўмагида иқтисодиётда вужудга келиши мумкин бўлган хатарлар аниқланади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилишича, Халқаро валюта жамғармаси кўмагида иқтисодиётда вужудга келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаш, уларнинг банк тизими барқарорлигига таъсирини баҳолашга қаbergратилган стресс-тест моделлари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш, жумладан:

  • Молиявий барқарорлик бўйича Халқаро валюта жамғармасининг доимий экспертини жалб қилиш;
  • 2022 йил биринчи ярим йиллик натижалари бўйича Молиявий барқарорлик шарҳини чоп этиш кўзда тутилган.

Бунда, юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларга банкларнинг бардошлилигини таъминлаш мақсадида макропруденциал буферлар яратиш чоралари кўриб борилади.

1000 км босиб ўтадиган Mercedes-Benz электромобили

Mercedes-Benz компанияси қувват захираси 1000 километр бўлган электромобиль прототипини намойиш этди.

Маълум қилинишича, компания ўз мижозларга зарядлаш инфратузилмаси йўқлигининг электромобиль сотиб олишга тўсқинлик қилмаслиги кераклигини кўрсатмоқчи. Таъкидланишича, бозордаги аксарият электромобиллар 200–300 миля (тахминан 321–482 километр) юриш захира масофасига эга.

Фото: Mercedes-Benz

Автомобиль ишлаб чиқарувчиси реал транспорт шароитларининг ички симуляцияси ёрдамида диапазонни ҳисоблаб чиққан. Компаниянинг маълум қилишича, 2022 йилнинг баҳорида у Vision EQXX’нинг йўл синовлари учун версиясини намойиш этади.

Фото: Mercedes-Benz

Электромобиль Mercedes-Benz’нинг «Формула-1» ва «Формула Е» жамоалари билан биргаликда яратилган. Хусусан, модель томи қуёш батареялари билан жиҳозланган, салонга автомобилнинг бутун эни бўйлаб 47,5 дюймли экранли мультимедиа тизими ўрнатилган.

Фото: Mercedes-Benz

Автомобиль оғирлиги 1750 килограммга тенг. Энергия истеъмоли эса 100 километр учун 10 киловатт/соатни ташкил этади. Компания ишлаб чиқариш режаларини ошкор этмаган.

Инвесторларни алдаганликда айбланган миллиардер

Theranos стартапи асосчиси Элизабет Холмс фирибгарликда айбланди.

Маълум қилинишича, Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳридаги судялар ҳайъати қон таҳлили ўтказувчи Theranos стартапи асосчиси Элизабет Холмсни фирибгарликда айбдор деб топган. Агар қарор апелляция тартибида бекор қилинмаса, 37 ёшли аёлга 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси хавф солмоқда, бироқ унга анча қисқароқ жазо муддати берилиши ҳам мумкин.

Қайд этилишича, ушбу суд ишини Калифорния штатининг шимолий округи прокуратураси очган. Холмс бош директор бўлиб ишлаган Theranos компанияси мутлақо самарасиз бўлган қон диагностика технологиясини тарғиб қилиб, мижозларни ҳам, инвесторларни ҳам алдаган.

Судялар ҳайъати уч ой давомида томонларнинг баёнотларини тинглаган. Холмс 11 та фитна ва фирибгарлик бўйича айблов пунктларининг тўрттасида айбдор деб топилган ва яна тўртта модда бўйича оқланган. Судялар ҳайъати учта масала бўйича ҳеч қандай ҳукм чиқармаган. Холмс беморларни алдаш билан боғлиқ барча айбловлар бўйича айбсиз деб топилган.

Гувоҳлар — Walgreens ва Safeway компаниялари раҳбарлари ва компанияга юзлаб миллион доллар киритган инвестор маслаҳатчиларидан тортиб, Theranos директорлар кенгашида ишлаган собиқ АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттисгача судялар ҳайъатига Холмснинг ёлғонига билмасдан аралашганини айтган.

Саккиз эркак ва тўрт аёлдан иборат гуруҳ Theranos ходимларининг компания қон анализаторларидаги камчиликларни қандай яширгани ҳақидаги ҳисоботлари ва беморларнинг нотўғри тест натижаларини олгани ҳақидаги даллиларни тинглаган. Айбланувчининг адвокатлари судялар ҳайъатини Холмс компаниянинг муваффақиятга эришиши учун 15 йил давомида ҳаракат қилгани ва орзусини амалга ошира олмагани учун жазоланмаслиги кераклигига ишонтиришга ҳаракат қилган.

«Элизабет Холмс жиноий корхона эмас, бизнес қураётган эди», деган адвокат Кевин Дауни судялар ҳайъатига.

Судья ҳайъатга улар барча айбловлар бўйича бир овоздан қарор чиқара олмагани сабабли Холмсга қўйилган 11 айбловдан фақат саккизтаси бўйича ҳукм чиқаришга рухсат берган.

Холмс стартапни 2003 йилда 19 ёшлигида бошлаган. Theranos ғояси бир томчи қон билан тез ва оғриқсиз тестларни ўтказиш имконини берувчи Edison қурилмасини яратиш бўлган. Ўзининг энг юқори чўққисида Theranos 9 миллиард долларга баҳоланган ва 2015 йилда Time журнали Холмсни дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатига киритган. Theranos’нинг муаммолари The Wall Street Journal томонидан олиб борилган текширувдан сўнг бошланган. Хусусан, улардан бирида Theranos учинчи томон ускуналарида қонни таҳлил қилганлиги кўрсатилган.

Холмснинг собиқ севгилиси, бизнес шериги ва Theranos компаниясининг собиқ директори, у билан бир хил айбловларга дучор бўлган Рамеш Балвани 2022 йил бошида судга чақирилади. Холмс ҳам, Балвани ҳам ўз айбига иқрор бўлмаган.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги 100 млн долларлик шартнома

Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича 100 миллион долларлик шартнома имзолади.

Шартнома DDA Afghanistan Breshna Sherkat компанияси бош ижрочи директори (DABS) Ҳафиз Муҳаммад Амин ва Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари раҳбари Дадажон Исақулов ўртасида имзоланган.

Келишув икки кун давом этган музокаралардан сўнг имзоланган. Шартнома қиймати 2 миллиард кВт/соатни ташкил этади ва унинг қиймати йилига 100 миллион долларга яқин бўлади.

Фото: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» матбуот хизмати

ташриф давомида DABS делегацияси 2021 йили имзоланган «Сурхон-Пули-Хумри» электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини ҳам муҳокама қилган. Афғонистон делегацияси Ўзбекистон билан тўхтатилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилишга ваъда берган ва тўхтатилган лойиҳалар хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Ëзилишича, Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими Афғонистон энергетика тизимига фақат Ўзбекистон орқали уланган, яъни ягона энергия тизими мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақат Ўзбекистон орқали экспорт қилиниши мумкин.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Иқтисодиёт 10:30 · 06.02.2023
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Таҳлил 15:31 · 05.02.2023
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Янгиликлар 13:06 · 05.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Бизнес, Янгиликлар 17:19 · 04.02.2023
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Рейтинг 16:07 · 04.02.2023
Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди
Технология 13:59 · 04.02.2023
Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди