Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:00 · 06.05.2022

Muynak Times’дан «Стихия»гача: Қорақалпоғистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида нималар маълум?

Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманлари алоҳида туристик дестинациялар бўлиб ҳисобланади.

Muynak Times’дан «Стихия»гача: Қорақалпоғистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида нималар маълум?

Қорақалпоғистон ҳам Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари каби ўзига хос томонларига эга. Жумладан ҳудуднинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, турмуш тарзи, қадимий маданий мерос объектлари ва шу каби диққатга сазовор объектлари билан ажралиб туради. Юқорида келтириб ўтилган хусусиятлар Қорақалпоғистоннинг туристик салоҳиятини янада оширади. 

Қорақалпоғистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бугунги кунда республиканинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ушбу ҳудудга ташриф буюрувчи туристлар оқимини кўпайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, туристик объектлар бўйидаги инфратузилмани яхшилаш, йирик автомагистраллар бўйида санитар-гигиеник шохобчалар сонини кўпайтириш ва уларнинг сифат даражасини ошириш, туристларга хизмат кўрсатувчи туристик корхоналар, жойлаштириш воситалари, жумладан, меҳмонхона, хостел ва оилавий меҳмон уйлари сонини кўпайтириш, янги туристик маршрутларни ишлаб каби бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Туризм соҳасида бунёдкорлик ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, республикага ташриф буюрувчи туристлар учун хизмат даражасини ошириш ва янги қулайликларни яратиш мақсадида шу кунгача кўп сонли жойлаштириш объектлари барпо этилган. Кўрсаткичларга келадиган бўлсак, ҳозирги вақтда Қорақалпоғистонда 45 туристик корхона, шунингдек 86 жойлаштириш воситалари мавжуд бўлиб, шулар қаторидан 33 меҳмонхона, 36 оилавий меҳмон уйлари ва 17 ҳостел ўрин олган.

Бундан ташқари 11 микроавтобус, 45 йўл танламас автотранспорт воситалари ва 12 квадрацикл, 25 гид-таржимонлар, 200 дан ортиқ туристик намойиш объектлари (ҳунармандлар устахоналари, кўнгилочар парклар, музейлар, аквапарк ва сув аттракционлар) фаолият кўрсатмоқда. Глобал пандемия даврига қарамасдан 2021-йил давомида Қорақалпоғистонга 284 минг маҳаллий ва 25 мингга яқин хорижий туристлар ташриф буюрган.

Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманлари алоҳида туристик дестинациялар бўлиб ҳисобланади ва улар қаторига Нукус шаҳри, Чимбой тумани, Қорақалпоғистоннинг жанубий ҳудуди (Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари) ва албатта Мўйноқ тумани ҳам киради. Ушбу туманларни ҳудуднинг туристик салоҳияти ва ўзига хос томонларидан келиб чиқиб, туризмнинг йўналишлари бўйича алоҳида ўринга эга.

Мўйноқ тумани алоҳида туристик дестинация сифатида бир қатор диққатга сазовор жойларга эга бўлиб, ўзига хос томонлари билан ажралиб туради ва сўнгги йилларда туристлар орасида тобора машҳур бўлиб бормоқда. Мўйноқ бугунги кунда бир вақтнинг ўзида бир неча туризм йўналишлари бўйича туристик салоҳиятга эгадир. 

Жумладан, Экотуризм йўналишига оид Орол денгизи, Устюрт платоси, Судочье кўли каби табиий объектлар мавжуд бўлиб, маҳаллий туристик корхоналар томонидан ташриф буюрган туристлар учун замонавий йўлтанламас автовоситаларида экстремал джип-тур ташкил этилмоқда. Орол денгизи бўйида жойлашган ўтовлар мажмуасида эса ташриф буюрувчиларда ўзгача муҳитга келиб қолгандек таассуротларини уйғотади.

Этнотуризм йўналиши бўйича маҳаллий аҳолининг тарихи, урф-одатлари, ўтмишда Орол денгизи билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва бугунги кунда ҳам сақланиб қолган турмуш тарзи катта ўрин тутади. Масалан Балиқчилар уй-музейи, Орол денгизи тарихи музейи, ҳунармандлар хиёбони каби масканлар ташриф буюрган меҳмонларда Мўйноқ халқининг ўтмишдаги тарихи ва турмуш тарзи ҳақида катта таассуротлар уйғотади. 

Ўтмишда Орол денгизи ўзининг кўп турдаги балиқлари билан жуда таниқли бўлган. Маҳаллий аҳоли томонидан денгиздан овланган балиқлардан турфа хил мазали таомлар тайёрланган. Мана бугун, Орол денгизи йўқ бўлиб кетаётган бўлса ҳам ўтмишдаги айнан Мўйноқча услубда тайёрланадиган балиқ таомларини қайта тиклаш ва оммалаштириш, шунингдек туристлар орасида кенг тарғибот қилиш мақсадида сўнгги йилларда Мўйноқ шаҳрида «Орол балиқларидан 99 хил таом» деб номланадиган халқаро гастрономик фестивали ўтказилиб келинмоқда. Ўз ўрнида ушбу фестиваль ҳудудда Гастрономик туризм йўналишини  ривожланишида катта ҳиссаси қўшиб келмоқда.

Фестиваль ва оммавий тадбирлар мавзусини давом эттирадиган бўлсак, шуни ҳам айтиб ўтиш лозим ки, сўнгги йилларда кўп сонли туристлар оқимини жалб қилиш мақсадида Мўйноқда NavrUz этнофестивали, «Стихия» халқаро электрон мусиқий, санъат ва илм-фан фестивали, Устюрт текислиги бўйлаб Rally-Muynak экстремал автопойгаси каби маданий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. 

Ушбу тадбирлар кўп сонли меҳмонларни жалб қилиш билан бирга Орол экологик фожиасига дунё эътиборини тортишда катта аҳамиятга эга. Бундай оммавий тадбирларни 2022-йилда ҳам ўтказиш ва уларнинг сонини кўпайтириш мақсад қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил давомида Республикада ўтказиладиган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг Тақвим режаси ишлаб чиқилди. Мазкур режага асосан шулар қаторида Мўйноқ туманида ҳам қўйдаги оммавий тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган. 

Мўйноқнинг туристик объектларига келадиган бўлсак шаҳарнинг ўзида «Ҳунармандлар хиёбони», «Шоирлар хиёбони», Muynak Times минора-соати, «Орол денгизи тарихи музейи», «Маяк» ўтовлар мажмуаси, Экология музейи каби йирик маданий, маданий-кўнгилочар, ва селфи-объектлар ҳам барпо этилган. Туристик инфратузилма объектлари қаторида 2 ўтовлар мажмуаси, 1 меҳмонхона, 6 хостел, 12 оилавий меҳмон уйлари ва 10 га яқин замонавий умумий овқатланиш ўринлари бугунги кунда бу ерга ташриф буюрувчи туристларга хизмат кўрсатиб келмоқда. 

26 март куни Ўзбекистонда илк «Тошкент-Нукус-Мўйноқ» йўналиши бўйича авиақатнов амалга оширилди. Таъкидлаш лозимки, 1990 йилларидан бери авиаташувлар мақсадида фойдаланилмаётган Мўйноқ аэропорти Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан қайта реконструкциядан чиқарилди ва фойдаланишга топширилди.

Икки йилдан ортиқ вақт ичида ушбу аэропорт учун янги терминал биноси, аэропорт атрофидаги тўсиқлар ва учиш-қўниш йўлаги барпо этилди. Эндиликда «Тошкент-Нукус-Мўйноқ» ҳамда «Мўйноқ-Нукус-Тошкент» йўналишида ҳафтасига икки марта авиаташувлар йўлга қўйилиб, йўловчилар ўз манзилларига қулай тарзда етказилади. Мўйноқ туманини комплекс ривожлантириш мақсадида ҳудудга Тошкент вилояти бириктирилган. Ушбу вилоят тадбиркорлари томонидан Мўйноқ туманида истироҳат боғи қурилиб, қўшимча қувур тортиб келиниши мақсад қилинган.

«Стихия»

«Стихия» электрон мусиқа, санъат ва илм-фан фестивали «Факультет акустики» МЧЖ ҳамда Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ўтказилиб келинмоқда. Ушбу фестиваль илк бор «Факультет акустики» МЧЖ ташаббуси билан 2018 йили Мўйноқ туманида ташкиллаштирилган. Шундан сўнг яна 2019 ва 2021 йили кенг миқёсда ташкил этилиб келинди. Бу йили фестиваль 4-маротаба ўтказилмоқда ва Марказий Осиё миқёсдаги ноёб маданий ва кўнгилочар тадбирга айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди.

2022 йилда фестиваль доирасида:

  • Саҳналар сони 3та бўлади (техно, прогрессив ва этно);
  • Мусиқачилар сони 5 баробарга кўп бўлади;
  • Мўйноқнинг ривожланишига қаратилган қўшимча лойиҳалар ишга туширилади;
  • Фестивальга ташриф буюрувчи меҳмонлар сони 2 баравар кўпайиши кутилмоқда;
  • Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг маҳаллий санъаткорлари ёрқин ифода этилади.
  • Фестивалнинг асосий миссияси — Мўйноқ шаҳри ва Орол бўйи ҳудудининг ривожланишига кўмаклашади.

Фестивальнинг вазифалари:

  • Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туристлар оқимини ошириш;
  • ички туризмни фаоллаштириш; 
  • ҳудудга бўлган эътиборни жамлаш ва муаммоларнинг ечимини топиш.

 Шунингдек, Ўрта Осиёда ноёб бўлган оммавий тадбирни яратиш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди