Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 11:52 · 05.09.2022

Ногиронлиги бўлганлар учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди. Улар барча ташкилотларда фаолият юритувчи ногиронларнинг меҳнат муносабатларига татбиқ этилади.

Ногиронлиги бўлганлар учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди. Бу ҳақда Huquqiy axborot канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мазкур тавсиялар барча ташкилотларда фаолият юритувчи ногиронларнинг меҳнат муносабатларига татбиқ этилади. 

Тавсиялар ногиронларнинг махсус яратилган иш жойлари жиҳозланишига нисбатан белгиланади.

Жумладан, кўзи ожизлар учун махсус иш жойлари жиҳозланишига қуйидагилар тавсия этилади: 

  • биноларда, ҳар хил иншоотларда, кириш жойларида, коммуникация хоналарида, маъмурият, маданий-маиший хизмат кўрсатиш жойларида, иш жойларида, тиббий хизмат кўрсатиш хоналарида, санитария-маиший хоналарда ҳаммабопликни, хавфсизликни, ҳаёт фаолиятига мос келадиган меъёрий шароитларини таъминлаш;
  • кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар тўсқинликсиз ўз иш жойини топиши ва меҳнат функциялари бажарилишини таъминлайдиган тифлотехник белгилар ва тузулмалар билан махсус иш жойини жиҳозлаш;
  • қўшимча периферияли жиҳозлар ва функционал мақсадли электрон тифлотехник воситалар ёрдамида визуал маълумотга овоз бериш ва кўриш назоратисиз меҳнатни бажариш имкониятини таъминлаш;
  • махсус иш жойини ёзув учун бўртма — нақш-нуқтали ва ясси босмали ҳарфлар, шунингдек, тошқалам, дафтарлар ва ён дафтарчалар, Брайль ёзуви учун босмали ҳарф, товушни ёзувчи ва товушни қайтадан тикловчи асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
  • компьютерда ишлашга мўлжалланган иш жойини йирик бўртма – нақш кескин фарқ қиладиган (контраст) босмали ҳарф ва Брайль босмали ҳарф (Брайль дисплей ва Брайль клавиатураси) билан таъминлаш;
  • махсус асбоб-ускунали ва дастурли воситалар, шунингдек, мослаштирилган тактил дисплей ва аудиодисплей (нутқ синтезатори) ёрдамида монитор экранида визуал маълумотга овоз бериш имконини яратиш.

Эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус иш жойларини бажарилаётган меҳнат функциясини ҳисобга олган ҳолда, товуш кучайтирадиган асбоб-ускуналар ва овоз чиқарувчи телефонлар билан таъминлаш тавсия этилади.

Шунингдек, қарор билан ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори) ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича тавсиялар тасдиқланди.

Мавзуга доир:

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди