Олимлар кунига 10 минг қадам юриш кераклиги ҳақидаги стереотипни рад этди
Кунига 7000 қадам босиб ўтиш эрта ўлим хавфини сезиларли камайтиради.

Олимлар кунига 10 минг қадам юриш кераклиги ҳақидаги стереотипни рад этди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Маълум қилинишича, JAMA Network Open журналида чоп этилган тадқиқотда 2110 нафар ўрта ёшли инсонлар иштирок этган. Улар 2005 йилдан буён 11 йилдан бери қадамларни санайдиган фитнес билагузук тақиб юрган. Олимлар, кутилганидек, одам қанчалик кўп ҳаракат қилса, шунча яхши эканлигини аниқлаган.
Қайд этилишича, олти минг қадам соғлиқ учун фойда бўйича беш мингдан, беш минг қадам эса тўрт минг қадамдан устундир. Тадқиқотчилар 10 минг қадам ҳақида ҳеч қандай ўзига хослик аниқламаган ва бу рақамдан ошиб кетиш соғлиқ учун қўшимча фойда ҳам келтирмаган.
Шу билан бирга, 7 минг қадам муҳим бурилиш нуқтаси бўлган. Ушбу миқдордаги қадамларни босиб ўтиш кўнгиллиларнинг эрта ўлим хавфини 50–70 фоизга камайтирган.
Бироқ, бу бошқа пиёда юриш шарт эмас дегани эмас. Инсон қанчалик кўп ҳаракат қилса, шунча кўп калория ёқади, шунинг учун агар инсоннинг мақсади вазн йўқотиш бўлса, унинг учун узоқроқ юришни танлаган маъқул. Когнитив нуқтаи назардан, юриш ижодкорликни яхшилаши ва ҳатто мияни ёш сақлаши мумкин.
Агар инсоннинг мақсади соғлом бўлиш ва муддатидан олдин ўлиш эҳтимолини камайтириш бўлса, бу тадқиқот шуни кўрсатадики, 10 минг қадам юришда ҳеч қандай сеҳрли хусусият йўқ. Гап соғликни сақлаш ҳақида кетса, 7000 қадам ҳам кифоя қилади.
Аввалроқ Билл Гейтс кейинги пандемияга қайси вирус сабаб бўлишини айтгани хабар қилинганди.






