Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди
Президентнинг халқаро шартномаларни тасдиқлаш бўйича қарори қабул қилинди

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.
Маълум бўлишича, қарор билан 2021 йил 11 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Таъкидланишича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Президент янги уй-жой массивлари нархини 2021 йилги даражада ушлаб қолиш зарурлигини айтгани ҳақида хабар берилди.






