Ўзбекистон 2021 йил қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад топгани маълум бўлди
Экспорт ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 22,7 минг тоннага камайди.

Ўзбекистон 2021 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати 22,7 миллион доллар бўлган қовун ва тарвуз экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати 22,7 миллион долларга тенг бўлган 82,9 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Республикада етиштирилган қовун ва тарвузлар 23 та хорижий давлат бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 22,7 минг тоннага камайган.
Қайд этилишича, 2021 йил мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон — 33,6 минг тонна;
- Россия — 20,3 минг тонна;
- Қирғизистон — 15,6 минг тонна;
- Украина — 5,6 минг тонна;
- Латвия — 2,9 минг тонна;
- Беларусь — 1,4 минг тонна;
- Тожикистон — 1,4 минг тонна;
- Германия — 1,2 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистондаги 2021 йил энг кўп полиз экинлари етиштирилган ҳудудлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилиши ҳақида хабар берилди.






