Ўзбекистон ва АҚШ олимлари янги пахта навини яратдилар
Ўзбек олимлари сўнгги йигирма йилда АҚШ ва Ўзбекистондаги ғўзаларга зарар етказаётган касаликка қарши янги чидамли пахта навини яратишди

Ўзбекистон ва АҚШ олимлари вилт касаллигига чидамли янги пахта навини яратдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, сўнгги йигирма йилда Калифорниядаги ва Ўзбекистон далаларида ғўза вилт касаллигига учраши, унинг натижасида ўсимликларнинг қуриб қолиш муаммосини ҳал қилиш мақсадида АҚШ ва Ўзбекистонлик олимлар биргаликда тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
«Ўзбекистонлик олимлар ва АҚШ тадқиқотчилари касалликка чидамли навларни аниқлаб, уларни чатиштириш орқали вилтга чидамли пахта навини яратишга эришдилар. Бизнинг ҳаракатларимиз зое кетмади, дея қувонч билан айта оламан», – дейди АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг генетик-тадқиқотчиси Маурисио Уллоа.
Хабарда айтилишича, тадқиқотчилар Ўзбекистонда ва АҚШда етиштириладиган замбуруғларга чидамли навларни чатиштириш орқали пахтанинг янги линиялар гермплазмасини яратишган. Гермплазма селекционерларга қишлоқ хўжалик экинлари навларини кенгайтиришга ёрдам беради.
Шунингдек, учта янги линия – PSSJ-FRP01, PSSJ-FRP02 ва PSSJ-FRP03 – вилт касаллигига чидамлилигини намоён этди. Ўзбек олимлари мазкур генетик ресурслардан янги нав олиш устида ишлашмоқда.
Аввалроқ АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахтасига нисбатан чекловларни олиб ташлагани ҳақида хабар берилганди.





