Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қуруқликдаги чегараси ёпилди
Чекловлар пандемия назоарти бўйича қўлланилган.
Ўзбекистон Қозоғистон билан қуруқлиқдаги чегарасини ёпди. Бу маълумотни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.
Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифига кўра, Республика Махсус комиссиясининг навбатдаги баёнига мувофиқ, кеча, яъни 15 январдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқаролари кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилди.
Қозоғистон ҳам 2020 йилнинг март ойидан буён пандемия тўлқини кучайган даврларда худди шу каби тақиқларни амалиётда қўллаб келмоқда.
Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши билан боғлиқ чекловлар қуйидаги шахсларга татбиқ этилмайди:
- ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;
- халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар, расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;
- Қозоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон объектлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қозоғистон объектларига хизмат кўрсатувчи ходимлар;
- ушбу давлатларда инвестиция лойиҳаси доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон фуқаролари.
- Ўзбекистонда доимий яшовчи Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, Қозоғистонда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари;
Шунингдек, мазкур давлатларда таълим оладиган томонларнинг фуқаролари, оғир касал бўлган яқин қариндошларини кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимида қатнашиш зарурати туфайли тиббий мақсадда кирувчи (кетаётган) томонларнинг фуқаролари ҳамда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб боришда Қозоғистон ҳудудида ва Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳлик қилаётган томонлар фуқароларига ҳам чекловлар таъсир қилмайди.