Ўзбекистонда 11 ойда қанча кўмир ишлаб чиқарилгани очиқланди
Ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 928,7 минг тоннага ошди.

Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида 4,6 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида республикада 4,6 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, кўмир ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 928,7 минг тоннага ошган.
Аввалроқ «Шарғункўмир» ходимларига 2,5 миллиард сўм иш ҳақи тўлаб берилмагани аниқлангани хабар қилинганди.
Аниқланишича, 2021 йил 15 декабрь ҳолатига кўра, «Шарғункўмир» раҳбарияти томонидан ходимларга 2,5 миллиард сўм миқдорида ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан «Шарғункўмир» корхонаси раҳбариятига фуқароларнинг тўланмай қолган маошларини бериш бўйича ёзма кўрсатма киритилган.
Шунингдек, Қозоғистон Россия орқали Украинага кўмир етказиб беришда айрим чекловлар борлигини тан олгани ҳақида хабар берилди.






