Ўзбекистонда 2030 йилгача меҳнат унумдорлигини ошириш концепцияси ишлаб чиқилади
Саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш дастурларини ва мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда халқаро илғор тажрибадан келиб чиққан ҳолда 2030 йилгача меҳнат унумдорлигини ошириш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, меҳнат унумдорлигини ошириш омилларидан бири сифатида «Жараёнлар фабрикасини» ўқув ишлаб чиқариш лабораторияларини ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш дастурларини ва мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.
«Навоий механика заводи» АЖ ва «Марказий механика-таъмирлаш заводи» АЖда меҳнат унумдорлигини оширишда хорижий ташкилотлар ҳамкорлигида дастлабки (пилот) лойиҳалари амалга оширилади.




