Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 7:30 · 18.11.2021

Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар сертификатлаш мажбуриятидан озод қилинди

Санитария-эпидемиологик хулоса талаб этиладиган маҳсулотлар 22 тага, техник жиҳатдан тасдиқланиши шарт бўлганлари 82 тагача қисқарган

Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар сертификатлаш мажбуриятидан озод қилинди
Фото: «profiz.ru»

Ўзбекистонда сертификатлаш лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати қисқартирилди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги қарори билан Президентнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 2 июндаги фармони, шунингдек Президентнинг «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 июндаги фармонига мувофиқ айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 30 январдаги қарорида 3-илованинг номига ўзгартириш киритилмоқда — «Санитария-эпидемиологик хулоса мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати». Мазкур рўйхат фақат 22 та банддан иборат озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ичига оладиган бўлди.

Шунингдек, 4-илова «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар» маҳсулотларнинг 82 та туридан иборат рўйхатни (илгари маҳсулотларнинг 102 та тури) ўз ичига олади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурийлиги қуйидаги маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун ариза олинган пайтда Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун фаолият юритаётган аккредитация қилинган сертификатлаш органи бўлмаган тақдирда;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда — хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сифатида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун мўлжалланмаган импорт қилинадиган маҳсулотлар;
  • божхона ҳудудида қайта ишлаш мақсадида олиб кириладиган маҳсулотлар. Бунда, давлат божхона органларига (шу жумладан, учинчи шахслар томонидан) тадбиркорлик субъекти томонидан товарлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарурлиги тўғрисида кафолат хати тақдим этилиши шарти билан мувофиқликни тасдиқлаш талаб этилмайди;
  • мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида синов ва тақдимот учун, шунингдек, лабораториялараро солиштирув синовларини ўтказиш учун намуна сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар ва бошқалар.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16 ноябрдан кучга кирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда божхона тўловининг дастлабки қарорини олиш тадбиркорлар учун ихтиёрий қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди