Hugo Boss компанияси Ўзбекистонда иш бошлади

21:40 · 06.12.2022

Ўзбекистон узумни асосан Россияга экспорт қилмоқда

17:47 · 06.12.2022

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида солиқ тушумлари кўпроқ ундирилди?

17:05 · 06.12.2022

Ўзбекистон 10 ойда 9,5 млн долларлик цемент экспорт қилди

16:30 · 06.12.2022

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши секинлашди

14:13 · 06.12.2022

Ўзбекистонда пахта мавсумида 4 трлн сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилган

12:01 · 06.12.2022

Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди

11:10 · 06.12.2022

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга кир ювиш машиналари экспорт қилмоқда?

10:16 · 06.12.2022

Ўзбекистон сабзини асосан Қозоғистонга экспорт қилмоқда

9:32 · 06.12.2022

Европада газ истеъмоли камайди

21:50 · 05.12.2022

Ўзбекистонда 10 ойда қанча қурилиш ишлари амалга оширилгани маълум бўлди

19:30 · 05.12.2022

Ўзбекистонда туризм соҳасида янги стандарт тасдиқланди

18:37 · 05.12.2022

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро автобус қатновлари қайта тикланди

15:54 · 05.12.2022

Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар қатнови бекор қилинди

14:34 · 05.12.2022

Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрондан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

13:56 · 05.12.2022

Ўзбекистонда 10 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

13:04 · 05.12.2022

Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида солиқ тушумлари ҳажми ошди

12:13 · 05.12.2022

Ўзбекистон Хитойдан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

11:17 · 05.12.2022

Ўзбекистонда кимё саноати учун таълим кластери ташкил этилади

«Ўзкимёсаноат» АЖ муассислигида илмий кластер дирекцияси ишга туширилади.

Ўзбекистонда кимё саноати учун таълим кластери ташкил этилади
Фото: Getty images

Ўзбекистонда Кимё саноати учун инновацион кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини ташкил этиш концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Қайд этилишича, Президентнинг 2021 йил 13 февралдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси «Кимё саноати учун инновацион кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 753-сонли қарорни қабул қилган.

Қуйидагилар илмий кластер фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгиланган:

  • кимё соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, илмий-тадқиқот натижаларини республика кимё саноати корхоналарига татбиқ этиш, ушбу тармоқни технологик трансформациялаш ва ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳисобига кимё соҳасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификация қилиш ҳамда янги турдаги импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича илмий тажрибалар ўтказиш;
  • кимё соҳасида илмий йўналишлар ва тегишли ихтисосликлар бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш ҳамда иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • мақсадли фан-техника ва инновацион дастурларни амалга ошириш орқали кимё фани ва технологияларини мувофиқлаштиришда фаол иштирок этиш;
  • кимё соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида тегишли илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари ҳамда тармоқ корхоналари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
  • хорижда илмий кадрларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, илмий кластер фаолиятига чет эллик олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хориждаги соҳага оид ватандошларни жалб қилиш;
  • илмий кластер илмий ва ўқув фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш.

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Илмий кластер дирекцияси ташкил этилади.

Дирекция:

  • илмий кластер объектларини қуриш бўйича буюртмачи вазифасини амалга оширади;
  • илмий кластер объектлари қурилиши якунлангандан сўнг уларни бошқариш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича белгиланган тартибда хизматлар кўрсатади.

«Ўзкимёсаноат» АЖга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ва Илмий кластер дирекцияси билан биргаликда 2021 йил якунига қадар илмий кластер ҳудудида қуриладиган объектлар, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари рўйхатини тузиш, шунингдек, 2022 йил 25 декабрга қадар таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

Маълум қилинишича, ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2021 йилдан кучга кирди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида 740 млн долларлик кимё кластерлари қурилиши ҳақида хабар берилганди.

Hugo Boss компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Янгиликлар 21:40 · 06.12.2022
Hugo Boss компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Ўзбекистон узумни асосан Россияга экспорт қилмоқда
Янгиликлар 17:47 · 06.12.2022
Ўзбекистон узумни асосан Россияга экспорт қилмоқда
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида солиқ тушумлари кўпроқ ундирилди?
Янгиликлар 17:05 · 06.12.2022
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида солиқ тушумлари кўпроқ ундирилди?
Ўзбекистон 10 ойда 9,5 млн долларлик цемент экспорт қилди
Иқтисодиёт 16:30 · 06.12.2022
Ўзбекистон 10 ойда 9,5 млн долларлик цемент экспорт қилди
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши секинлашди
Янгиликлар 14:13 · 06.12.2022
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши секинлашди
Ўзбекистонда пахта мавсумида 4 трлн сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилган
Янгиликлар 12:01 · 06.12.2022
Ўзбекистонда пахта мавсумида 4 трлн сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилган