Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди
Ўзбекистонда миллий валютадаги пул массаси кетма-кет 7 ойдан бери кўтарилмоқда. Шуниндек, муомаладаги нақд пул миқдори кетма-кет 6 ойлик ўсишдан кейин биринчи марта камайди
Марказий банкнинг пул агрегатлари ҳисоботидаги маълумотларга кўра, нақд пул миқдори август ойида 42,3 триллион сўмга етган.
Муомалага чиқарилган нақд пуллар июнь ойида 40,5 триллион сўмга етган бўлса, июль ойидаги нақд пул миқдори 42 триллион 382 миллиард сўмга етди. Август ойига келиб бу кўрсаткич 79 миллиард сўмга камайиб, 42 триллион 303 миллиард сўмни ташкил қилган.
Август ойида кенг маънодаги пул массаси 9 триллион сўмга кўпайиб, 168 триллион сўмга етди. Июнь ойида эса бу кўрсаткич 158,4 триллион сўм бўлган. Шунингдек, тор маънодаги пул массаси 79,9 триллион сўмни ташкил этган.
Келтирилишича, август ойида миллий валютадаги пул массаси июль ойига нисбатан қарийб 8 триллион сўмга кўпайиб, 122 триллион сўм бўлган.