Ўзбекистонда «Шаҳарлар қулайлиги» индекси жорий этилади
Халқаро тажриба, шартнома ва меморандумлар индексни жорий қилишда инобатга олинади.

Ўзбекистонда «Шаҳарлар қулайлиги» индексини жорий қилиш лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, концепцияни ишлаб чиқишда БМТ Хабитат дастури, хорижий давлатлар тажрибаси ва тегишли имзоланган халқаро шартномалар ва меморандумлар кўзда тутилади.
Шунингдек, ҳудудларнинг бош режалар билан таъминланганлиги, архитектуравий дизайн-кодлар мавжудлиги ва уларга риоя қилиниши, инфратузилма ва бино-иншоотлар фонди энергосамарадорлиги, ҳудудларни кўкаламзорлиги ва ободонлаштириш даражалари, шаҳарларни инфраструктура билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда объектлар жойлаштирилади ва лойиҳалаштирилади.
Бундан ташқари, шаҳарларни зоналарга бўлиш орқали ички ҳудудларни тегишли тоифаларга бўлган холда баҳолаш мақсадида 6 та зонага (яшаш жойлари, йўл чизмалари, кўкаламзорлаштириш, маъмурий, бизнес инфратузилмаси, ижтимоий инфратузилмалар, жамоат майдонлари) бўлинади ва улар баҳоланади.






