Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:10 · 25.03.2022

Ўзбекистонда сўнгги икки ойдаги солиқ тушумлари ҳажми салкам 21 фоизга ошди

Ҳудудларнинг январь-февраль ойларидаги ишбилармонлик фаолияти таҳлил қилинди.

Ўзбекистонда сўнгги икки ойдаги солиқ тушумлари ҳажми салкам 21 фоизга ошди
Фото: «bryansk.bezformata.com»

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январидан 28 февралигача бўлган даврдаги солиқ тушумлари ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 20,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида сўз боради.

Солиқ тушумлари

Қайд этилишича, Сирдарё (52 фоиз), Бухоро (45,2 фоиз), Наманган (40,6 фоиз), Фарғона (40,4 фоиз), Қашқадарё (39,8 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (62 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Солиқ тушумларининг ўсиши иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар, жаҳон олтин бозоридаги нархлар коньюнктураси, солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш, жумладан, янги маъмурий воситаларни жорий этиш, жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартибини соддалаштириш ҳисобига таъминланди.

Божхона тўловлари

Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 47,1 фоизга ошди. Даромаднинг энг катта ўсиши Жиззах (3,1 баравар), Хоразм (2,6 баравар), Андижон (2,2 баравар), Қашқадарё (82,8 фоиз), Сирдарё (84,3 фоиз) вилоятларида кузатилди.

«Божхона тушумларининг ўсиши ташқи савдо айланмасининг ўсиши, мамлакатнинг ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини соддалаштириш, жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш, шу жумладан божхона органлари томонидан рискларни бошқариш тизимини кенг қўллаш ҳисобига таъминланди», дейилади хабарда.

Товарлар экспорти

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён товарлар экспорти ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 15,4 фоизга ошган. Товарлар экспорт ҳажмининг ўсиши Қашқадарё (89,9 фоиз), Фарғона (58,8 фоиз), Наманган (46,4 фоиз) ва Самарқанд (44 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

Кредит бериш

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 1 январидан 28 февралигача бўлган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга ўсди. Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши Тошкент (2,1 баравар), Хоразм (26,3 фоиз), Фарғона (17,7 фоиз), Наманган (17,4 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

Марказий банки маълумотларига кўра, базис даврда (2021 йил январь ва февраль) иқтисодиётнинг реал секторидаги йирик лойиҳаларга кредитлар ажратилган. Ҳисобот даврида асосан ушбу лойиҳалар учун кредитларни қайтариш бўйича операциялар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари демографияси

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 46,6 фоизга ўсди. Биржада савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши Хоразм (76,3 фоиз), Жиззах (53 фоиз), Тошкент (51 фоиз) вилоятлари, Қорақалпоғистон (48,2 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (92,8 фоиз) кузатилмоқда.

Ушбу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши автомобиль бензини, дизел ёқилғиси, қора металлар, пахта толаси, полиэтилен, озуқабоп буғдой, қурилиш материаллари, спиртли ичимликлар ва бошқалар каби товарлар савдосини кўпайтириш орқали таъминланмоқда.

Бу даврда 15 минг 750 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (2121), Андижон (1598), Тошкент (1279), Фарғона (1207) вилоятларида ва Тошкент (2573) шаҳрида рўйхатга олинган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги тадбиркорларнинг 80 фоизи бизнеслари ўсишига ишониши хабар қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди