Ўзбекистонда янги микрокредит ташкилоти фаолиятига рухсат берилди
Марказий банк бошқарувининг қарори билан янги ташкилотга лицензия берилди.

Ўзбекистонда хорижий корхонага микрокредит ташкилоти фаолиятини юритишга рухсат берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Марказий банк бошқарувининг қарорига билан «TASFINANCE» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси микрокредит ташкилотига микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда янги тўлов тизими ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.






