Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Озиқ-овқат маҳсулотларини солиқдан озод қилиш уларнинг нархини арзонлаштирадими?

Иқтисодчи коррелацион-регрессион анализ тушунчаси ҳақида гапирди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини солиқдан озод қилиш уларнинг нархини арзонлаштирадими?
Кадр: YouTube / «Bugun UZ»

Ўзбекистонда баъзи турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш уларнинг нархини арзонлаштирадими? Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров «Bugun.uz» журналисти билан суҳбатда бу савол бўйича ўз фикрини билдирди.

Абдулла Абдуқодировнинг қайд этишича, бундай турдаги чоралар озиқ-овқат маҳсулотлари тан нархига деярли таъсир қилмайди.

«Математикада коррелацион-регрессион анализ деган тушунча бор. Бу орқали ҳар бир омилнинг кўрсаткичга бўлган таъсир тоши, яъни қийматини кўриш мумкин. Шу қийматни кўрадиган бўлсак, солиқлар таъсири жуда паст. Озиқ-овқат маҳсулотларига келганда тўғридан-тўғри коррелация йўқ.

Масалан, бир нечта солиқ яъни акциз ва қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар гуруҳи, нефть ва газ маҳсулотлари бор. Уларда солиқ фактори жуда катта ўринга эга бўлади. Лекин озиқ-овқатга келганда қўшилган қиймат солиғидан озод қиласизми ёки йўқми, нарх ўша даражада қолаверади, ўсиб бораверади. Чунки бошқа омиллар таъсири жуда катта. Иккинчидан, бу солиқлар энг охирги жараёнда йўқ қилиняпти. Унга таъсир қилувчи харажат йўқ қилинмаган. Масалан, кимё ўғитларига солиқни йўқ қилганингиз билан уни ишлаб чиқаришда фойдаланилган газдан олинадиган солиқ жойида турибди.

Бутун занжир бўйича ҳамма нарсани қўшилган қиймат солиғидан озод қила олмайсиз. Чунки бу бутун иқтисодиётни мазкур солиқдан озод қилиш билан баравар бўлиб қолади. Биринчидан, бу бюджетга тўғри келмайди. Иккинчидан эса бунинг оқибатида бутун бошли солиқ сиёсатини ва бу орқали бюджетни қайта кўриб чиқишга тўғри келиб қолади», — деган иқтисодчи.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинганди. Шунингдек, Жанубий Кореядаги Жэонбук университети магистранти Миркомил Холбоев солиқдан озод этилган гўшт ва бошқа бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кутилганидек арзонламаганини айтиб, нархлар ўзгаришини таҳлил қилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда