Павел Дуров Telegram’даги узилишларга изоҳ берди
Компания хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш тезлигини юқори даражада ушлаб туриш учун барча чораларни кўради.

Павел Дуров Telegram каналидаги хабарида мессенжер фаолиятида юзага келган узилишларга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 24 февраль кунги воқеалар туфайли Европа Telegram’нинг Европа сегменти мисли кўрилмаган юкламага дуч келган. Оқибатда айрим фойдаланувчилар Telegram’нинг бир қатор хизматларида вақти-вақти билан қисқа муддатли узилишларга дуч келиши мумкин.
«Биз бугунги кунда одамларда ўз яқинлари билан ишончли мулоқотга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж борлигини тушунамиз», — деб ёзади Telegram асосчиси.
Таъкидланишича, компания хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш тезлигини юқори даражада ушлаб туриш учун барча чораларни кўради.
Аввалроқ Telegram фаолиятида глобал узилиш кузатилгани хабар қилинганди.






