Президент Тошкентга йирик брендларни жалб қилишга кўрсатма берди
Йирик халқаро брендларни жалб қилиш орқали ҳам ички бозор талабини қондириш, ҳам экспортни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимотида пойтахтга йирик брендларни жалб қилишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Тошкент шаҳрининг молиявий, иқтисодий имкониятлари кенглигини, ҳудудий лойиҳаларни кўпайтириб, ҳар бир туманга қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Ташқи савдо борасида ҳам «ўсиш нуқталари» белгилаб олинган. Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳри экспорти 1 миллиард 400 миллион доллар бўлиши кутилаётган бўлса, 2026 йилга бориб бу кўрсаткични 2 миллиард 500 миллион долларга етказиш мўлжалланган.
Шунингдек, йирик халқаро брендларни жалб қилиш орқали ҳам ички бозор талабини қондириш, ҳам экспортни ошириш бўйича кўрсатмалар берилган.






