2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади

20:21 · 01.12.2022

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд

18:33 · 01.12.2022

Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм

17:51 · 01.12.2022

Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади

16:59 · 01.12.2022

Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади

15:39 · 01.12.2022

Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади

14:24 · 01.12.2022

Ноябрда инфляция даражаси 1,3 фоизни ташкил этди — ДСТ

13:30 · 01.12.2022

Ўзбекистонда тарихий-меъморий обидаларни таъмирлаш учун 15 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфланган

12:53 · 01.12.2022

Олтин нархи кўтарилди

11:24 · 01.12.2022

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

10:43 · 01.12.2022

Марказий Осиёда камбағаллар сони 1 млнга ошиши мумкин

10:11 · 01.12.2022

Украинанинг қарзи 103 млрд доллардан ошди

22:35 · 30.11.2022

Binance япон криптовалюта биржасини сотиб олди

19:20 · 30.11.2022

Германия Украинага 56 млн евро ва генераторлар ажратади

18:12 · 30.11.2022

«Бизнинг асосий мақсадимиз, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадларини оширишдан иборат» — Азиз Абдуҳакимов

17:31 · 30.11.2022

Роналду Саудия клубида йилига 200 млн евро маош олиши мумкин

15:45 · 30.11.2022

Наманганда қиймати 250 млн долларлик тўқимачилик цехи ташкил этилади

14:57 · 30.11.2022

Salam Air Уммондан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди

14:23 · 30.11.2022

«Қўйлиқ» бозорининг тақдири. Иқтисодчи бир қатор саволларни ўртага ташлади

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Қўйлиқ» бозорининг кўчирилишига муносабат билдирди.

«Қўйлиқ» бозорининг тақдири. Иқтисодчи бир қатор саволларни ўртага ташлади
Фото: Отабек Бакиров/ «Kun.uz»

Тошкент шаҳрида жойлашган «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади. Деҳқон бозори ва улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қўйлиқ» деҳқон бозорининг кўчирилишини жамоатчиликка маълум қилгач, иқтисодчи Отабек Бакиров бунга муносабат билдириб, бир қатор саволларни ўртага ташлади.

Биринчидан, иқтисодчи «Қўйлиқ» бозори энг катта иш берувчи эканига, у ерда 10 минглаб ўзбекистонликлар тирикчилик қилишига эътибор қаратган.

Бакировнинг таъкидлашича, «Қўйлиқ» бозорини бузишдан аввал янгисини қуриш ва уни тўлиқ ишга тушириш керак.

«Демакки, бозор бузилса улар (10 минглаб фуқаролар назарда тутилган — таҳр.) даромадсиз қолади. Мен катта йўқотишларга учрайдиган мулкдорлар, дўкондорларни айтмаяпман.

Бозор бузишдан аввал янгисини қуриш, тўлиқ ишга тушириш, харидорлар унга ўрганиши ва кейингина уни кўчириш керак. Ишчилар, сотувчилар, ижарачилар, дўкондорлар — ҳамманинг ҳақини адо этган, алдамаган ҳолда», — дейди у.

Иккинчидан, Отабек Бакиров «Қўйлиқ» пойтах аҳолисини сабзавот, мева ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминловчи катта бозор эканини қайд этиб, йирик харидор ва сотувчилар учрашадиган умумий платформа, логистика маркази эканига эътибор қаратган.

Иқтисодчининг хавотирларига кўра, «Қўйлиқ» бозорининг бузулиши пойтахтдаги нархларга «жуда жиддий таъсир кўрсатади».

«Янги логистика шакллангунигача вазият қандай бўлади? Бунга нисбатан қандай чоралар мавжуд?», — дейди у.

Учинчидан, йўлларнинг кенгайтирилиши, кўприклар қурилиши шаҳар транспорт муаммосининг стратегик ечими эмаслиги қайд этилган. Кенг йўллар ва кўприклар бошқа каттароқ муаммоларга олиб бориши таъкидланган.

«Ўзларингиз қурган кўприклар ва кенгайтирган йўлларингизга бир қаранг, қай аҳволдаги транспорт муаммолари яралмоқда. Наҳотки, ўз хатоларинизни ўзингиз кўра олмасангиз?», — дейди у.

Тўртинчидан, «Қўйлиқ» бозорининг ўрнига қуриладиган кўприкнинг макети ва кўриниши, аллақачон, тайёр бўлса-да, бироқ унинг суммаси ва тасдиқланган лойиҳаси йўқлиги сўроқ остига олинган.

«Кейинги масала — тендер. Қани тендер? Қачон эълон қилинади? Ё яна қурилиш бозорини эгаллаб олган учта чўнтак компаниядан бирига тортиқ қилинадими? Гап триллионлаб сумма ҳақида кетмоқда», — дейди иқтисодчи.

Бешинчидан, ноябрь ойида бозорларни сотиш ҳақида режалар эълон қилингани, рўйхатда «Қўйлиқ» ҳам мавжудлиги эслаб ўтилган.

«Сотиладиган бозорлар рўйхатида «Қўйлиқ» ҳам бор. Энди савол: бузиладиган бозорни кимга сотасизлар? Қайси тентак инвестор бузиладиган бозорга харидор бўлади? «Қўйлиқ»ни бузиб, бошқа сотувга тайёрланаётган ўнлаб бозорларнинг нархини ҳам бир пул қилаётганингизни, Ўзбекистонга қанча эҳтимолий зарар келтираётганингизни биласизми? Бу саволлар якуний эмас», — дейди иқтисодчи.

Якунда Отабек Бакиров бозор бузилаётганидан «Қўйлиқ дехқон бозори» АЖнинг 14,3 фоиз, улгуржи бозорнинг 6,8 фоиз акцияларига эгалик қиладиган хусусий акциядорлар хабардормикан, уларнинг ҳуқуқини ким ҳимоя қилади, деган саволларни ҳам ўртага ташлаган.

2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади
Янгиликлар 20:21 · 01.12.2022
2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд
Янгиликлар 18:33 · 01.12.2022
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд
Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм
Янгиликлар 17:51 · 01.12.2022
Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм
Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади
Янгиликлар 16:59 · 01.12.2022
Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади
Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади
Янгиликлар 15:39 · 01.12.2022
Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади
Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади
Янгиликлар 14:24 · 01.12.2022
Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади