500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

Энг юқори ижара нархлари Тошкентнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида шаклланган. Бунда ҳудуд омили нархга сезиларли таъсир қилишда давом этган.

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

2026 йил майда Тошкент шаҳридаги уй-жойлар ижара нархи ўртача 550 долларни ташкил этди. Ҳисоб-китоблар Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан амалга оширилди.

Ўтган ойда пойтахтдаги ўртача ижара қиймати 2025 йил майдагига қараганда 10 фоизга ошган.

Таклиф сезиларли камайди

Ҳудудда май ойида ижара таклифлари сони сезиларли қисқарган. Яъни ўтган ойда ижара бўйича 18,1 мингта эълон берилган. Бу апрелдаги 22,8 мингтага нисбатан қарийб 21 фоизга кам.

Эълонларнинг 42,4 фоизи Мирзо Улуғбек (16,9 фоиз), Миробод (12,9 фоиз), Юнусобод (12,6 фоиз) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Нарх ҳудудга боғлиқлигича қолмоқда

Энг юқори ижара нархлари Тошкентнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида шаклланган. Бунда ҳудуд омили нархга сезиларли таъсир қилишда давом этган. Айниқса, уч хонали, тўрт ва ундан ортиқ хонали уйларда қиммат ҳамда арзон ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори. Масалан, Мирободда бир хонали уй ижараси ойига ўртача 600 доллар. Олмазор, Сергели ва Учтепада эса бу қиймат 350 долларни ташкил этган.

Икки хонали хонадон ижараси Миробод ва Шайхонтоҳурда 700 доллар бўлса, Сергели ва Учтепада 400 доллар атрофида. Уч хонали уйда Миробод ва Шайхонтоҳурда минг долларга, Сергели ва Учтепада 450 долларга бир ой яшаш мумкин. Тўрт ва ундан кўп хонали хонадонлар ижараси Мирободда 1150 доллар, Яккасаройда 1100 доллар, нисбатан арзон ҳудудлардаги нархлар эса 500-550 доллар атрофида шаклланган.

Икки хонали уйга талаб юқори

Таҳлил қилинишича, пойтахтда икки хонали хонадонларга бўлган талаб энг юқори ҳисобланади. Май ойида ижара эълонларининг 86 фоизга яқини икки ва уч хонали хонадонлар ҳиссасига тўғри келган. Аниқроғи, таклифнинг қарийб 59,6 фоизини икки хонали уйлар ташкил этган.

Ўз навбатида хонадонлардаги хоналар бўйича нархлар турлича шаклланган. Мисол учун, бир хонали уйнинг ойлик ижара ҳақи ўртача 400 доллар бўлган. Бу бир йил аввалгидан 14,3 фоизга баланд.

Икки хоналилар ижараси 500 доллар ва йил давомида нарх ўзгармаган. Уч хонали уйлар ижараси 700 доллар бўлиб, сўнгги бир йилда нарх ўзгариши кузатилмаган.

Тўрт ва ундан кўп хонали уйлар ижараси ўртача 800 доллар. Мазкур сегментда йиллик нархи ўсиши қарийб 20 фоизга етган.

Умуман олганда, таҳлилда мулкдорлар ижара нархини белгилашда туман ва хона сонига алоҳида эътибор бераётгани қайд этилган.

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
Янгиликлар 17:10 · 28.07.2026
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Янгиликлар 11:22 · 28.07.2026
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Янгиликлар 10:31 · 28.07.2026
Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди