Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

Олий суд 2027 йил 1 майга қадар суд аппарати ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Олий судга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини ишга туширади.

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда судьялар, суд аппарати ходимлари ва улар оила аъзоларининг (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) даромадлари ва мол-мулкини, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини декларация қилиш тизимлари ишга туширилади. Бу ҳақда президентнинг 9 июндаги фармонида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, суд тизимининг мавжуд бошқарув штат бирликлари доирасида суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва тартибга солиш учун масъул бўлган Комплаенс назорат хизматини ташкил этилади. Суд аппарати ходимлари касб масъулиятини янада чуқур ҳис этишлари мақсадида мансаб даражасига эга бўлган суд аппарати ходимлари учун ихтисослашган хизмат кийими жорий этилади.

Қуйидагилар Комплаенс назорат хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • суд аппарати фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • суд аппарати ходимлари томонидан касб этикаси ва қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилиш, коррупция ва суд тизими обрўсига путур етказувчи бошқа ҳолатларнинг олдини олиш;
  • суд аппаратига ишга қабул қилиш жараёнларида шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек, белгиланган тартибда суд аппарати лавозимларига номзодларни коррупцияга қарши текширувдан ўтказиш ва хулоса бериш;
  • суд аппарати ходимларида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмалари узлуксиз ошириб борилишини мувофиқлаштириш;
  • суд аппарати ходимлари, улар оила аъзоларининг (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) даромадлари ва мол-мулки, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини декларация қилиш тизимларини ишга тушириш ҳамда юритиш, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўймаслик;
  • халқаро стандартлар асосида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, пора таклиф этиш ҳолатлари ҳақида ходим томонидан хабар бериш тизими, шунингдек, фуқаролар учун хавфсиз алоқа каналларини жорий этиш;
  • қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Судьялар олий кенгаши 2026 йил 1 сентябрга қадар судьялар томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни кенгашга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини ишга туширади.

Олий суд 2027 йил 1 майга қадар суд аппарати ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Олий судга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини ишга туширади.

Олий суднинг аппаратида Олий суд раисига тўғридан тўғри бўйсунувчи 3 та штат бирлигидан иборат Комплаенс назорат хизмати ташкил этилади. Ҳарбий суд, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида Комплаенс назорат хизматига тўғридан тўғри бўйсунадиган жами 15 та штат бирлигидан иборат комплаенс назорат бўйича инспектор лавозимлари жорий этилади.

Судьялар учун манфаатлар тўқнашуви, даромад ва мол-мулк декларацияларини тақдим этиш ҳамда таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизими ишга тушириш, худди шундай тизим суд аппарати ходимлари учун ҳам жорий этиш 8 июнь куни Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишганида таклиф этилганди. Президент февраль ойида Судьялар олий кенгаши раисининг ахбороти билан танишганида ҳам бу режа маълум қилинганди.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк