Қозоғистон Евроосиё тараққиёт банкининг 4,2 улушини Россиядан сотиб олиши мумкин
Қозоғистон Евроосиё тараққиёт банки портфелидаги 4,2 фоиз улушини Россиядан сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Ҳозирги вақтда Россия ETB акцияларининг 65,97 фоизига, Қозоғистон 32,99 фоизига, Беларусга 1 фоизга яқин улушига эгалик қилади. Қолган улуш эса Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистонга тегишли

Қозоғистон Евроосиё тараққиёт банки (ETB) портфелидаги 4,2 фоиз улушини Россиядан сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Ерулан Жамаубаев хабар берди.
Унга кўра, битим қиймати 25 миллиарддан 30 миллиард тенгегача (тахминан 54-65 миллион доллар) бўлиши мумкин.
«Музокаралар давом этмоқда. Умумий тўловни йилларга бўлган ҳолда тўлаб борамиз. Йилига тахминан 7 миллиард тенг. Умумий сумма 25-30 миллиард тенгени ташкил қилади. Рақамлар кўриб чиқилади. Бу дастлабки ҳолат», – деди молия вазири.
Ҳозирги вақтда Россия ETB акцияларининг 65,97 фоизига, Қозоғистон 32,99 фоизига, Беларусга 1 фоизга яқин улушига эгалик қилади. Қолган улуш эса Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистонга тегишли.
Ерулан Жамаубаев 16 август куни Қозоғистоннинг Россиядан ETB улушининг бир қисмини сотиб олишга қизиқиши ҳақида маълум қилди. Бироқ бу келишув бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганига аниқлик киритди.




