Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 21:30 · 09.01.2022

Қозоғистондаги воқеаларнинг иқтисодий оқибатлари, LeBazar’дан улуш харид қилган Зафар Ҳошимов ва энг кўп олтин сотган Ўзбекистон — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Қозоғистондаги воқеаларнинг иқтисодий оқибатлари, LeBazar’дан улуш харид қилган Зафар Ҳошимов ва энг кўп олтин сотган Ўзбекистон — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (3 январь–9 январь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Қозоғистондаги воқеаларнинг иқтисодий оқибатлари

Қозоғистондаги норозилик намойишлари 2022 йилнинг 2 январида суюлтирилган газ нархининг тўсатдан 55-60 тенгедан 120 тенгега кўтарилиши ортидан бошланди. Бир неча кун ўткир тарзда давом этган тартибсизликларда талончилик, босқинчилик ҳолатлари кўп бўлди. Сиёсий инқироз мамлакатнинг иқтисодиёти ва бизнес муҳитига ҳам етарлича зарар келтирди.

Қозоғистон бизнесининг тартибсизликлар туфайли кўрган зарари қарийб 87,2 миллиард тенгени (тахминан 198 миллион доллар) ташкил этди, шундан 85,8 миллиард тенге Олмаота шаҳрига тўғри келди. 7 январь куни кечқурун республиканинг ўнта ҳудудида 848 та тадбиркорлик субъекти ва 1021 та объект, жумладан, Олмаотада 789 та субъект ва 950 та объект зарар кўргани аниқланди.

Қозоғистонлик тўрт нафар миллиардернинг бойлиги мамлакатда норозилик ва тартибсизликлар авж олганидан кейин 3 миллиард долларга камайди. Шунингдек, мамлакатдаги барча молиявий ташкилотлар — фонд биржаси, банклар, ва бошқа молия институтларининг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бугунга келиб уларнинг баъзилари нормал режим ишламоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистон Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги суюлтирилган нефть газининг чакана савдоси билан шуғулланувчи 180 нафар тадбиркорга нисбатан тергов бошланганини маълум қилди.

LeBazar’дан улуш харид қилган Зафар Ҳошимов

Тадбиркор Ботир Орифжонов LeBazar’даги ўз улушини Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимовга сотди.

«Мен ўз улушимни Зафар Ҳошимовга сотиб, LeBazar таъсисчилигидан чиқдим», — дея ёзади Орифжонов ўзининг Facebook саҳифасида.

Ўз навбатида, Зафар Ҳошимов ҳам Facebook саҳифасида ушбу харидни тасдиқловчи пост қолдирган. Бироқ ҳар икки томон битим суммаси ҳақида маълумот бермаган.

«Ўтган йилнинг охирида Ботир лойиҳадан чиқиш ҳақида қарор қабул қилди ва бугун биз унинг бизнесдаги улушини сотиб олишим тўғрисида шартнома имзоладик. Ажрашганимиздан қанчалик афсусланмайлик, биз ҳамкорларнинг бизнес устуворликлари турли соҳаларда ривожланиши мумкинлигини тушунамиз. Дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч мустаҳкам бўлиб қолаётгани жуда яхши», — деб ёзади тадбиркор.

Энг кўп олтин сотган Ўзбекистон

2021 йил ноябрь ойида жаҳон олтин захиралари 21,5 тоннага камайди, бу марказий банклар биргаликда 11,2 тонна соф олтин сотган 2021 йил январидан бери биринчи пасайишдир.

Бутунжаҳон Олтин Кенгаши (WGC)нинг маълумотларига кўра, ноябрь ойидаги сотувларда тўртта давлат марказий банклари етакчилик қилган, улар орасида Ўзбекистон 21,5 тонна, Туркия 7 тонна, Россия 3,1 тонна ва Қирғизистон 1,4 тонна олтин сотган. Соф харидлар 4,3 тонна олтин сотиб олган Қозоғистонда, ўз захираларига 3,4 тонна олтин қўшган Польшада ҳамда мос равишда 2,8 тонна ва 0,7 тонна олтин сотиб олган Ҳиндистон ва Ирландияда кузатилган.

«Омикрон» билан касалланган миллиардер

Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланди.

«Дўстларим ва оилам, шу жумладан мен ва рафиқам Жоан ‘омикрон’ юқтириб олдилар. Вакцинация ва кучайтирувчи доза туфайли аломатларимиз енгил бўлди», — деб ёзган тадбиркор ўзининг Twitter саҳифасида.

Хабар қилинишича, Брэнсоннинг касаллиги енгил ўтмоқда. Шунингдек, у барчага эмланишни маслаҳат берган. Касаллик туфайли у 7 январь куни Nasdaq биржасини ишга тушириш маросимида Virgin Orbit жамоасига қўшила олмайди.

Virgin Orbit акцияларни сотиб олиш бўйича ихтисослашган компания (SPAC) NextGen Acquisition билан бирлашиш орқали оммага эълон қилинади.

Тахминан бир йил олдин, 2021 йил январь ойида Брэнсоннинг 96 ёшли онаси коронавирусдан вафот этган эди. Реал вақт режимида янгиланадиган Forbes Real-Time рейтингига кўра, Брэнсоннинг бойлиги 6 январь ҳолатига 3,9 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Миллий ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилишича, фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш мақсадида замонавий коммуникацион дастурлар ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш режалаштирилган.

Бунда, соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорлар миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилинади. Улар маълумотларни узатиш ва қайта ишлашнинг замонавий талабларига мос дастурий таъминот ва техник воситалар билан таъминланади.

Шунингдек, АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилади. Бунда, яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзлар бериш тизими йўлга қўйилади.

Ўзбекистонга таклиф этилаётган машҳур брендлар эгалари

Ўзбекистонда дунёнинг машҳур H&M (Швеция), ZARA (Испания), LC Waikiki (Туркия), PUMA (Германия), Reebok (Буюк Британия), Uniqlo (Япония) каби брендлари ҳамкорлигида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасига кўра, Adidas (Германия), Bogner (Германия), Bata (Швейцария), Geox (Италия), Diadora (Италия), Pakerson (Италия), Sasha Fabiani (Хитой) каби дунёга машҳур пойабзал бренди буюртмаларини жалб этиш ҳисобига 130 миллион долларлик оёқ кийимлар экспорти таъминланади.

Бундан ташқари, бренд эгалари Ўзбекистонга таклиф этилиб, тайёр маҳсулот экспортчи корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатилади. Шунингдек, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси

Ўзбекистонда киши бошига минимал истеъмол харажатлар бир ойда 498 минг сўмни ташкил этиши ҳисоб-китоб қилинди. Мазкур кўрсаткичдан мамлакатда камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланилади.

Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, минимал истеъмол харажатлари қиймати 2021 йилда республиканинг барча ҳудудларида 10,6 минг уй хўжаликлари ўртасида ўтказилган кузатув натижалари асосида ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги «Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги 544 сон қарорига асосан 2021 йилда республиканинг барча ҳудудларида 10,6 минг уй хўжаликлари ўртасида ўтказилган кузатув натижалари асосида минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланган.

Бунда халқаро услубиётдан келиб чиқиб, минимал истеъмол харажатларни ҳисоблашда сўровномада иштирок этган уй хўжаликлари харажатлари миқдори бўйича ўнта гуруҳга ажратилиб, ушбу оилалар орасидан энг кам харажат (даромад)га эга бўлган 30 фоиз уй хўжаликлари ажратиб олинди.

Сўровнома асосида мазкур уй хўжаликларида жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 килокалория) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар бир ойда киши бошига 498 минг сўмни ташкил этиши ҳисоб-китоб қилинган.

Маълумки, 2020 йилда 5,4 минг уй хўжалиги ўртасида ўтказилган сўровнома якуни бўйича дастлабки ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари 2021 йил нархларида 440 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг май ойида эълон қилинган.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
  • мамлакат камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Олдиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда