Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп сабзи экспорт қилаётган давлатлар
Экспорт ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,9 минг тоннага кўпайди.

Ўзбекистон январь-ноябрь қиймати 9 миллион доллар миқдорида сабзи экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 11 та давлатга қиймати 9 миллион долларга тенг 56,8 минг тонна сабзи экспорт қилган. Шунингдек, сабзи экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,9 минг тоннага кўп.
Қайд этилишича, Ўзбекистон сабзи ва сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон — 33,9 минг тонна;
- Қирғизистон — 19,2 минг тонна;
- Россия — 3,2 минг тонна;
- Тожикистон — 322,5 тонна;
- Беларусь — 10,3 тонна.
Бундан ташқари, қуйидаги ҳудудлар 2021 йилнинг 11 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган:
- Андижон вилояти — 2,9 миллион доллар;
- Тошкент вилояти — 1,2 миллион доллар;
- Қорақалпоғистон — 1,2 миллион доллар;
- Фарғона вилояти — 917 минг доллар.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчиларга имтиёзли кредитлар берилиши ҳақида хабар берилди.


