Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Рейтинг. Ўзбекистонда энг фаол банклар аниқланди

Ўзбекистоннинг 29 та тижорат банки учун «Банклар фаоллик индекси» янгиланди ва унинг асосида банкларнинг чораклик рейтинги тузилди. Индексни ҳисоблашда банк кўрсаткичлари молиявий воситачилик, молиявий оммабоплик, капиталнинг етарлилиги, активлар сифати, бошқарув самарадорлиги, даромадлилик ҳамда ликвидлик йўналишларда қўлланилган

Рейтинг. Ўзбекистонда энг фаол банклар аниқланди

Ўзбекистоннинг 29 та тижорат банки учун «Банклар фаоллик индекси» янгиланди ва унинг асосида банкларнинг чораклик рейтинги тузилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, индексни ҳисоблашда банк кўрсаткичлари молиявий воситачилик, молиявий оммабоплик, капиталнинг етарлилиги, активлар сифати, бошқарув самарадорлиги, даромадлилик ҳамда ликвидлик йўналишларда қўлланилган.

Тадқиқотда банклар икки гуруҳга бўлинган — катта ва кичик. Гуруҳларнинг ҳар бири учун рейтинг тузилган. Шу билан бирга, кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида (ёки фақат битта ҳудудда) фаолият юритувчи банклар киради.

Республика банк тизимининг активлари 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра жами 555,3 триллион сўм (2021 йил 1 декабрь ҳолатига нисбатан ўсиш — 29,9 фоиз), мажбуриятлари — 476,9 триллион сўм (+32,4 фоиз), кредитлар қолдиғи — 382,1 триллион сўм (+19,1 фоиз) ҳамда депозитлар қолдиғи — 216,5 триллион сўм (+50,9 фоиз)ни ташкил этди.

Шунингдек, банкларнинг кредит портфели қолдиғи (банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга берилган кредитлар бўйича қарз қолдиғи) 1 декабрь ҳолатига кўра 382,1 триллион сўмни ташкил этган. Депозитларнинг умумий ҳажми 216,5 триллион сўм, депозитларнинг кредитларга нисбати ўтган даврга (44,7 фоиз) нисбатан ижобий (56,7 фоиз) ўзгарди. Таркиби бўйича кредит қолдиқларининг асосий қисми 74,4 триллион — юридик шахслар, 25,6 фоиз – жисмоний шахслар, 26,7 фоиздан 73,3 фоизгача — депозитларнинг тақсимланиши ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, жисмоний шахсларнинг фаоллиги 2021 йилга нисбатан 3–4 фоизга ошди.

2022 йилнинг IV чораги учун йирик банклар фаолияти рейтинги

Тўртинчи чорак якунлари бўйича Kapital Bank Ўзбекистоннинг энг фаол йирик банклари рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади. Hamkorbank ўз мавқеини сақлаган ҳолда рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди, Asia Alliance Bank 1 поғонага кўтарилиб, «Трастбанк» билан ўзаро ўрин алмашди ва кучли учликни якунлади.

Asia Alliance Bank ликвидлик (1-ўрин) ва молиявий воситачилик (1-ўрин) кўрсаткичларини сақлаб қолди, активлар сифати кўрсаткичларини икки поғонага яхшилаган ҳолда — 5-ўринга ва бошқарув самарадорлиги кўрсаткичларини 3 поғонага яхшилаб, 6-ўринга кўтарди. Бироқ рейтинг натижалари шуни кўрсатадики, Asia Alliance Bank капитал етарлилиги кўрсаткичларига эътибор қаратиши керак, улар ўзгаришсиз қолмоқда, чунки банк бир йил аввалгидек ушбу кўрсаткич бўйича рейтингнинг сўнгги қаторини (17-ўрин) эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг IV чорагида Asia Alliance Bank рейтингдаги ўрнини 2 поғонага яхшилаган ва шу билан бирга молиявий воситачилик, потенциал даромадлилик ва ликвидлик бўйича яхши натижаларни кўрсатиб, 6-ўринни эгаллаган эди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Трансформация жараёнида бўлган давлат улуши мавжуд йирик банклардан «Ипотека банк» яна рейтингда ўз ўрнини йўқотди ва умумий рейтингда 9-ўринга тушиб кетди. Ушбу банк кетма-кет учинчи чоракда молиявий воситачиликнинг пасайишини (15-ўрин) кўрсатмоқда, бу муддатли депозитларнинг кредитларга нисбатини янада ошириш, бошқа банклар ва молия институтларидан олинган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш зарурлигини, шунингдек, Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларини кўрсатди. Банк молиявий ликвидлик кўрсаткичини бир оз яхшилаб, 11-ўринга кўтарилганига қарамай, таҳлиллар шуни кўрсатадики, юқори ликвидли активларнинг жами активларга нисбати пасайиши мақсадга мувофиқдир.

4-чоракда молиявий воситачилик кўрсаткичи бўйича «Ўзмиллий банк» йирик банклар рейтингида 17-ўринни сақлаб қолди, шунингдек, ушбу кўрсаткич бўйича Hamkorbank 3 поғонага, InfinBank ва «Агробанк» 2 поғонага, «Халқ банк» 1 поғонага пастлади.

Даромад олиш салоҳияти кўрсаткичи бўйича рейтингда «Асака банк» энг пастки поғонани сақлаб қолди, «Халқ банк» 2 поғонага, «Алоқа банк» ва «Агробанк» 1 поғонага тушган.

Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичи бўйича «Ўзсаноатқурилишбанк» 4 поғонага пастлади.

Активлар сифати кўрсаткичи бўйича «Халқ банк» охирги поғонани эгаллади ва энг катта пасайиш 3 поғонага тушган «Микрокредитбанк» томонидан кўрсатилди.

«Микрокредитбанк» бошқарув самарадорлиги ва ликвидлиги жиҳатидан энг ёмон банк бўлиб чиқди.

«Асака банка»нинг молиявий имкониятлари ва ликвидлик кўрсаткичлари бир оз яхшиланганига қарамай, ушбу банк умумий рейтингда охирги ўринни эгаллаб турибди.

2022 йил IV чораги учун кичик банклар фаолияти рейтингги

14 та кичик банклар орасида топ-3 ўзгаришсиз қолди, шунинг учун жорий йилнинг учинчи чорагида «Даврбанк», Universal Bank ва Ziraat Bank етакчи ўринларини сақлаб қолиб, ўз мавқеини яна бир бор мустаҳкамлади.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Тўртинчи чоракда 14 та кичик банк орасида TBC Bank ва Garant bank рейтингда ўз ўрнини сақлаб қола олмади, Tenge Bank, «Анор банк» ва «Ўзагроэкспортбанк» эса рейтингда бир поғона кўтарилди.

Ўзбекистонда банк тизими ҳали ҳам фаол ривожланиш босқичида ва давлат банкларини хусусийлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Банк секторидаги давлат улушини 2025 йилда жорий 82 фоиздан 40 фоизгача камайтириш режалаштирилган.

Банк тизимида давом этаётган ўзгаришлар ва рақобат муҳитининг ўсиши хусусий банкларни, хусусан, инновацион молиявий маҳсулотлар ва хизматларни излаш орқали янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда