Рейтинг. Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг кўп ахборот ва алоқа корхоналари бор?
Республикадаги жами ахборот ва алоқа корхоналари сони 10 минг 587 тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистондаги ахборот ва алоқа корхоналарининг энг кўп улуши Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада жами ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 минг 587 тани ташкил этган.Шунингдек, 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,5 фоизга ошган.
Таъкидланишича, 2021 йилда ахборот ва алоқа соҳасида 2544 та корхоналар янги ташкил этилиб, уларнинг 2521 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.
Ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
- Тошкент шаҳри — 884 та;
- Фарғона вилояти — 259 та;
- Самарқанд вилояти — 232 та;
- Тошкент вилояти — 150 та.
Аввалроқ Ўзбекистондаги қайси ҳудудларда энг кўп янги корхона ташкил этилгани хабар қилинганди.






