Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 17:00 · 28.11.2021

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашди

Давлат раҳбари транспорт йўлаклари, Афғонистондаги вазият ва ташкилот нуфузини ошириш бўйича таклифлар берди

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашди
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммити ишида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Покистон Президенти Ориф Алвий, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, шунингдек, Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва ИҲТ бош котиби Ҳусрав Нозирий ҳам иштирок этган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, ИҲТни жадал ривожланаётган ташкилот сифатида мустаҳкамлашга қаратилган кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, унга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни савдо, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлик, саноат кооперацияси, «яшил» иқтисодиёт ва туризм соҳаларида ривожлантириш масалалари йиғилиш кун тартибининг асосий мавзуси бўлган.

Шавкат Мирзиёев ташкилот доирасида кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган. Президент халқаро ва минтақавий вазиятга, давом этаётган пандемия шароитидаги иқтисодий қийинчиликларга эътибор қаратиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор аниқ таклифларни илгари сурган.

«500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур. Қабул қилинган ‘ИҲТ истиқболлари — 2025 концептуал дастури асосида, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқдир» — деди Ўзбекистон Президенти.

Шу муносабат билан ташкилот доирасида янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклиф қилинган. Мазкур ҳужжатда савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартибларини рақамлаштириш, ҳамда ҳозирги вақтда долзарблиги тобора ошаётган электрон савдони кенг тадбиқ этиш масалалари ўз ифодасини топиши зарурлиги таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзаро савдо ҳажмларини ошириш, минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мамлакатлар иқтисодиётларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини кучайтириш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Бунинг реал механизми сифатида Шавкат Мирзиёев БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) ва Марказий Осиё иқтисодиёти учун (СПЕКА) Махсус дастури билан ҳамкорликда Ташкилотимиз доирасида Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштиришни таклиф қилган.

Яна бир муҳим йўналиш – минтақамиздаги мавжуд транспорт йўлакларидан унумли фойдаланиш ва янгиларини яратиш.

Давлат раҳбари минтақалараро транзит хабларини ташкил этиш, замонавий транспорт ва йўл инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт ва транзит тарифларини оптималлаштириш ҳамда қўшимча чегирмаларни тақдим этиш, халқаро юк ва йўловчи ташиш шартларини енгиллаштириш, транспорт соҳасини рақамлаштириш масалаларига аниқ ечимлар топиш муҳим эканини таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу режаларни рўёбга чиқариш учун мамлакатларимизнинг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Глобал иқлим кун тартиби тобора долзарб бўлиб бораётганини ҳисобга олиб, саммит «яшил» иқтисодиётга ўтишни давом эттириш масалаларини кўриб чиққан. Етакчилар бу борада фаол ҳамкорлик қилиш, жумладан, углерод нейтраллигига эришиш учун саноат тармоқларида экологик тоза ва ресурстежамкор технологияларни кенг татбиқ этиш зарур эканини таъкидлаган.

Шу мақсадда Шавкат Мирзиёев халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги доимий Мулоқот кенгашини тузишни таклиф этган.

Сайёҳлик алмашинувини қайта тиклаш муҳимлигини қайд этиб, Ўзбекистон Президенти Бухоро шаҳрида 2022 йили бўлиб ўтадиган туризм вазирларининг навбатдаги учрашувида пандемиядан кейинги даврда Хавфсиз сайёҳликни ривожлантириш умумминтақавий Дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирган. Ушбу ташаббус доирасида «зиёрат туризми» ва бошқа қўшма сайёҳлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш, авиақатновлар географиясини кенгайтириш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилади.

Давлат раҳбари қўшни Афғонистондаги вазият ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

«Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда. Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди. Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак. Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Саммитда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш, институционал механизмларини ва етакчи халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Бу борада Ўзбекистон Президенти ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш ташаббусини илгари сурган.

Ташкилот доирасида муайян соҳани ривожлантириш бўйича ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш ташаббуси билдирилган. Президент ИҲТда 2022 йилни Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилишни таклиф этган.

Саммит якунида Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси имзоланди. Ушбу ҳужжат аъзо мамлакатларнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги муҳим устувор интилишларини ўзида мужассам этган. Давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда ташкилот бош котиби Ўзбекистонни 2022 йилда ИҲТга раисликни қабул қилиб олгани билан табриклаган.

Президент Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан билдирилган самимий тилаклар учун миннатдорчилик билдириб, учрашув иштирокчиларини Ўзбекистонда ўтказиладиган навбатдаги саммитга таклиф қилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди