Швейцария Россиянинг 8 млрд долларлик молиявий активларини музлатиб қўйди
Швейцарияда санкциялар остидаги Россия фуқаролари, компаниялари ва ташкилотларига тегишли умумий қиймати 8 млрд доллар бўлган молиявий активлар ва 15 та кўчмас мулк объектлари музлатиб қўйилганини эълон қилди
Швейцария Россиянинг навбатдаги молиявий активларини музлатиб қўйганини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт ишлари бўйича котибия (SEKO) хабар берди.
Қайд этилишича, Швейцария санкциялар остидаги Россия фуқаролари, компаниялари ва ташкилотларига тегишли умумий қиймати 8 млрд доллар бўлган молиявий активлар ҳамда 15 та кўчмас мулк объектлари музлатиб қўйилганини эълон қилди.
Бу Швейцариядаги Россия активларининг фақат бир қисми, — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, россияликлар Швейцарияда 46 млрд Швейцария франки (тахминан 48,6 млрд доллар миқдорида омонат қўйган.
Июлm ойида ҳам Швейцария Россиянинг 6,7 миллиард Швейцария франки миқдоридаги молиявий активларини музлатиб қўйганди.